Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet27/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ёш европаликлар меҳнат бозорида
Евростатнинг статистик махлумотларига кўра 2005 йил июнь ҳолатига ёшлар орасидаги ишсизлик даражаси Австрияда 1 фоизга ошди ва ҳозирги вақтда бу кўрсаткич 10 фоизни ташкил этади. Ишсизликнинг янада юқори кўрсаткичларига Венгрия (16 фоиз), Словакия (25 фоиз) ва Словениялар (13 фоиз) дуч келишди. Ёшлар уларни глобаллашиб бораётган меҳнат бозорида рақобатдошлик асосидаги курашга киришишларига мажбур қилаётган ўсиб бораётган босимни ҳис қилиб турадилар. Бироқ, ёшларнинг ҳолати тўғрисидаги Бутунжаҳон маъруза саҳифаларида таъкидланганидек, айнан ёшлар энг кўп миқдордаги эгилувчанликни намоён қиладилар ва глобализация жараёни бизга тақдим қилаётган янги имкониятларга мослашиш ва улардан фойдаланиш имконини берувчи қобилиятга эгалар.
2. АҚШ ёшлари
Америкалик ёшларни “исёнкор ёшлар”дан бошқа ном билан аталмаган 60- ва 70-йиллардан сўнг, аввалги аср охири ва айниқса XXI аср бошларида ёш авлод инқилобийлик(исёнкорликдан)дан кўра комформистик, иккиюзламачиликка берилиб кетди. АҚШ ёшлари муҳитида наркотикларни қабул қилиш, ёшлар жиноятчилиги, ишсизлик, ирқий таҳқирлаш, ёш мигрантлар муаммолари сақланиб қолмоқда, бироқ ушбу муаммолар авжи ўн йил аввалгидан кўра нисбатан пастроқ.
Шундай қилиб АҚШда 1994 йилда “Зўравонлик жиноятчилигини назорат қилиш ҳақида”ги қонун қабул қилинганидан сўнг, мана бир неча ўн йиллар давомида вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчиликнинг абсолют ва нисбий кўрсаткичларининг барқарор равишда камайиб бориши – алоҳида йилларда эса ҳаттоки 11 ва ундан ортиқ фоизга пасайган. Ушбу пасайиш вояга етмаганларнинг Америка аҳолисининг ёшга оид структурасидаги улушининг объектив равишда ортиб бориши натижасида юз бермоқда. Айни дамда АҚШда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоялашга қаратилган 300дан ортиқ дастурлар мавжуд. Энг оммабоп дастурлар сирасига “Ёшларни ҳимоя қилиш лигалари”, “Кампуснинг чегараланмаган имкониятлари лигалари”, “талабалар очликни баратараф қилиш учун”, “Кўчага юзланиб”, 20 ёшгача бўлган ёлғиз оналар учун “Хэлп (Ёрдам)” дастури, “Шаҳар муаммолари билан таништириш” ва айни вақтда Американинг ёш аҳолисининг турли тоифаларини ва мамлакатнинг профессионал таълим муассасаларини қамраб олувчи Қутқарув армияси дастурлари киради.
Таълимда аёллар Миллий ассоциацияси маълумотларига кўра, Лос-Анжелесдаги Калифорния университетининг ўзи эркак ўқитувчилар томонидан таъқиб қилинган аёл талабаларга етказилган зиённи қоплаш учун миллион доллардан кўп тўлов тўлади. Жумладан айнан шу университет, университет раҳбарияти тегишли хавфсизлик ва дахлсизликни таъминлай олмаганлиги сабабли ётоқхонада курсдоши томонидан тажовузга дучор бўлган талаба қизга 300 минг АҚШ доллари тўлади. Шу билан бирга мамлакатда нолегал (норасмий) иммиграциянинг ортиб бориши ва келиб чиқиши Лотин Америкалик бўлган ёшларнинг ҳолати хавотирнинг ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Калифорниядаги мактаб ўқувчиларининг 39% дан ортиғи – нолегал иммигрантлар, улардан 42%дан ортиғи инглиз тилида гапирмайдилар. Лос-Анжелос графлигида 5,1 миллион киши инглиз тилида, 3,9 миллиони испан тилида гапиради. Лос-Анжелосдаги 31та телевизион станциялардан14 нафари фақатгина испан тилида эшиттиришлар берилади. АҚШдаги жами ижтимоий тўловларнинг 58% нолегал иммигрантларга бериладиган тўловларга сарфланади.
Америка қўшма штатлари 1992 йилда деярли тўлиқ иш билан бандликка эришилганлигига қарамасдан, доимий иш жойига эга америкаликларнинг 18% иш хақи яшаш минимумидан паст бўлган; ёшларнинг ҳолати айниқса ўта мушкул бўлган: 18ёшдан 24 ёшгача бўлган ишловчи 47% америкаликлар яшаш минимумига етарли бўлмаган ойлик маошга эга бўлмаганлар.


  1. Download 0.74 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling