Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Давлат ёшлар сиёсати соҳасидаги Халқаро тажриба
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
Давлат ёшлар сиёсати соҳасидаги Халқаро тажриба
Умуман олганда Халқаро тажрибани таҳлил қилиш натижалари Европа, МДҲ мамлакатларида, Америкада, Японияда, Хитойда, Ҳиндистонда ва Туркияда ёшлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг турли ёндашувлари мавжуд эканлигини кўрсатади. Келтирилган мамлакатларда ёшлар сиёсати соҳасида ёшларни ижтимоийлаштириш ва ушбу вазифаларни ижтимоий ва тижорат секторига юклашда давлат ўрнини чегаралаш методикаси сифатида қўлланилгани каби, давлатнинг жамики ёшларини жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётига интеграция қилиш учун жавобгарлигини қатъий белгиланиши қўлланилади. Ёшлар сиёсатини режалаштириш нуқтаи назаридан шунингдек, турли усул ва методикалар ҳақида ҳам агпириш мумкин, давлат дастурлари, стратегик режалар, миллий лойиҳалар, алоҳида ижтимоий лойиҳалар шулар жумласига киради. Усул ва методлар мамлакат ҳудудида яшовчи халқларнинг тарихий, миллий-маданий ривожланиши ва менталитетининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда қўлланилади. Ёндашувлар, принциплар, усуллардаги фарқларга қарамасдан барча мамлакатлар ёшлар билан иш олиб боришнинг зарурлиги ва муҳимлигини тан оладилар. Турли мамлакатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мақсадли дастурларни умумлаштирган ҳолда, ёшларни жамиятга низоларсиз мослаштиришга ёрдам сифатида умумий мақсадни шакллантириш мумкин. Қозоғистонда давлат ёшлар сиёсатини модернизация қилиш давомида чет эл мамлакатларининг ижобий тажрибасини қўллаш мақсадга мувофиқ. Умуман халқаро тажрибани таҳлил қилиш натижалари умуман олганда ёшлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг турли ёндашувлари мавжуд эканлигини кўрсатиб турибди. АҚШ АҚШнинг тажрибасига кўра, ёшларнинг бевосита уларнинг ҳаётига алоқадор бўлган қарорларни қабул қилишига таъсир кўрсатиш имкониятларини таъминлаш, шунингдек, зарурий ижтимоий, маданий, коммуникатив, бошқарув кўникмаларни эгаллаш мақсадидатаълим муассасаларида ўз-ўзини бошқариш органларини яратиш ва ривожлантиришни ажратиб кўрсатиш мумкин. Шунингдек, АҚШда тижорат секторини, жумладан хусусий ҳайрия ташкилотларини ёшлар сиёсатининг дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этишга жалб қилиш механизмлари фаол йўлга қўйилган. Ушбу ҳолатда эътибор ҳар бир томоннинг эҳтиёжларини аниқлашга, ҳамкорликда иш олиб боришнинг мавжуд усул ва услубларини қўллашга қаратилади.АҚШда амалга оширилган ёшлар сиёсати концепцияси ёшларни ижтимоийлаштиришда давлат структураларининг минимал даражадаги иштирокига асосланади. Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш хусусий ҳайрия ташкилотлари вазифаси ҳисобланади. Давлат ёрдами ёшларнинг фақатгина энг кам миқдорда ижтимоий ҳимояланган ва муваффақиятсиз тоифалари маблағларни сарфлашни қатъий равишда белгилаб қўйиш ва ёрдамга муҳтожлар сонини аниқ чеклаш асосида тавсия қилинади. Бу ерда ҳеч қандай “ёшлар парламентлари”, “ёшлар сиёсати” мавжуд эмас, Демократик партияда ҳам Республикачилар партиясидаги каби комсомол ҳам йўқ. Бироқ у ерда ҳар бир даражада инсон ривожланишидан келиб чиққан ҳолда ўз-ўзини бошқаришнинг реал (ҳақиқатан) амал қилувчи органлари мавжуд: қарорлари барча учун мажбурий бўлган, мактабда мактаб кенгаши, колледжда талабалар кенгаши ва ҳ.к.лар мавжуд. Япония Ёшлар сиёсатини амалга оширишнинг япон ёндашувининг асосий жиҳатлари давлат органлари ва ижтимоий институтларнинг ҳамкорликдаги ўзаро манфаатли ҳаракатлари ва улар ўртасидаги жавобгарлик мажбурият-ларнинг аниқ белгилаб олинишидан иборат. Махсус ёшлар марказлари, бюро ва хизматларининг ишлаб туришида давлат таъминоти усуллари кенг қўлланилади. Япония жавобгарликнинг аниқ тақсимланганлиги, барча давлат органлари фаолиятининг мувафиқлаштирилганлиги ва уларнинг ёшлар билан ишлаш, ёшлар сиёсатини амалга ошириш жараёнида ижтимоий структуралар билан ўзаро муносабатлари билан катта қизиқишга сабаб бўлади. Ёш авлодни тарбиялаш ва болалар ва ота-оналарнинг ҳамкорликда фаолият олиб боришини қўллаб-қувватлаш мақсадида Японияда “Болалар Миллий режаси” амалга оширилади, унинг доирасида спутник орқали трансляция қилинадиган “Болалар эшиттиришлари станцияси”, бутун мамлакат бўйлаб амалга ошириладиган “Болалар марказлари” тизими, “Болалар қишлоғи – табиат билан мулоқот қилиш тажрибаси” ва “Келинг, болалар билан гаплашамиз” умуммиллий кампанияси каби турли дастурлар амалга оширилади. Бундан ташқари, Японияда ёшларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилашга қаратилган сиёсатга алоҳида эътибор қаратилади. Турли корпорациялар билан ёшларнинг ОАВлари ва Интернетдаги номаъқул маълумотлардан асраш мақсадида ишлар олиб борилади. Туркия Туркияда болалар масалалари билан 14 нафар вазирлик ва идоралар ўз ихтисослик(йўналиш)ларига кўра шуғулланадилар: таълим, соғлиқни сақлаш, ишга жойлаштириш(меҳнат), ёмон одатлар билан курашиш ва бошқалар. Бўш вақт муаммоси билан Ёшлар ва спорт Бош бошқармаси шуғулланади. Унинг иши асосан турли ёшлар лагерлари, марказлари ва халқаро ташкилотларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштиришдан иборат. Ёшлар марказлари –бу ёшларнинг бўш вақтларини ўтказишини таъминловчи маданий институтлардир. Марказлар ёшлар учун тадбирлар ва уларни тўлқинлантирувчи масалалр бўйича маслаҳатлар ташкиллаштиради-лар. Марказлар билан бир қаторда ёшларга оид маълумотлар маслаҳат бюролари фаолият юритадилар. Ёшларнинг халқаро ташкилотларда, алмашинув дастурларида иштирок этиши Туркия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling