Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Оилавий (тарбиявий) гуруҳларни ташкил қилиш


Download 0.74 Mb.
bet24/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Оилавий (тарбиявий) гуруҳларни ташкил қилиш.

Бироқ дезоптациялашган ўсмирларга ижтимоий ёрдам беришнинг бошқа йўллари ғам бор, у ҳозирда кўп муасассалар томонидан тажриба қилинмоқда - оилавий (тарбиявий) гуруҳларни ташкил қилиш. Аввалги бундай боллар ҳақида ОАВ лари ва махсус маълумотлар банки орқали хабар бериларди. Болани тарбиялашга олиш истагидаги оилалар бор бўлса, ушбу оиланинг моддий - маиший аҳволи қатъий текширилади, сўнгра икки ойга шартнома тузилди. Ўсмир васий оилага икки ой давомида дам олиш кунлари бориб туради, сўнгра у ерга бутунлай кетади. Оилавий гурух қабулхонанинг тизимли бўлими сифатида кўрилади, ота-оналардан бири эса қабулхонага тарбиячи сифатида қабул қилади.
Бундан ташқари, психолог ҳар бир оилага зарурий тавсиялар беради. Мутахасисслар асосли равишда ҳисоблайдиларки, бенуқсон варианда ҳар бир тарбияланувчи оилавий гуруҳдан ўтиши керак, чунки бу унинг реаблитациясининг энг аниқ ва самарали йўлларидан бири, бундай жараёнда унинг атроф олам билан йўқолган ижтимоий, аҳлоқий ва маънавий алоқалари тикланади.
Оила гуруҳида бўлиш вақтида бола оила васийлик ёки асраб олишни расмийлаштиргунча давлат васийлигида қолади, агар асраб олиш амалга ошмаса, оила гуруҳидаги соғлом оилавий шароитдаги ҳаёт бола учун ижтимоий реаблитациянинг муҳим шарти бўлиб чиқади. Бундан ташқари, кўпгина қабулхоналарда оилавий муносабатларга ўхшаш муносабатларни моделлаштирга харакат қилмоқдалар: тарбиячилврда мураккаб категория бўлган мослашмаган ўсмирлар билан ишлаш тажрибасининг йўқлиги таъсир кўрсатмоқда.
Шу тариқа, қабулхона иши - болаларни меъёрдаги долзарб жараёнга жалб қилишга, инқирозли вазиятдан олиб чиқишга, оила бузилган алоқаларни қайта тиклашга, кейинги ҳаётини йўлга қўйишга ёрдам берувчи шароитлар яратиш.


1.4. Мослашмаган болалар учун реаблитация марказлари.
Мослашмаган болалар ва ўсмирларнинг реаблитацияси технологиясини бошқа муасассалар мисолида кўриб чиқамиз – улар фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • вояга етмаганларни қаровсизлиги профилактикаси, боланинг оиласидаги қийин вазиятни бартараф этишда ёрдам бериш;

  • вояга етмаганларни васийлик ва ҳомийлик органлари билан биргаликда уларнинг ҳаётини яхшилашнингоптимал шакллари аниқлаб ва амалга оширгунга қадар вақтинчалик яшашни давлат томонидан тўлиқ таъминланиши;

  • турли шаклдаги дезадоптациялашган болаларни ўз вақтида юқори савияли ижтимоий, хуқуқий, психологик –тиббий – педагогик ёрдам билан таъминлаш, ушбу ёрдам ижтимоий реаблитациянинг индивидуал дастури асосида бўлиб, ўзида касбий - меҳнат, таълимий - билиш, ижтимоий – маданий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва бошқа компонентларни қамраб олади;

  • марказлар 5 -10 минг болага мўлжалланган ва ўзига қуйидаги бўлимларни қамраб олиши мумкин:

  • қабул қилиш;

  • ижтимоий дезадаптация диагностикаси бўлими;

  • ижтимоий реаблитация дастурининг амалга ошириш бўлими;

  • ижтимоий хуқуқий ёрдам бўлими;

  • оилавий тарбия бўлими.

Ижтимоий реаблитация марказининг тизимли бўлиши болалар ва ўсмирлар учун ижтимоий қабулхона бўлиши мумкин. Қабулхонабўлимида ўсмирни бирламчи тиббий кўриги ва бирламчи санитар ишлов беришни (обработка) амалга оширилади, агар зарурат бўлса уни тиббий стационар муасасасига юборилади. Ижтимоий дезадаптация диагностикаси шартловчи омиллар, ўсмирнинг шахсий тараққиёти ўзига хосликлари ва хулқ –атвори аниқланади ва тахлил қилинади; унинг ижтимоий реаблитациясининг индивидуал дастури ишлаб чиқилади. Ушбу маълумотлар асосида реаблитациянинг индивидуал дастури яратилади. Унинг босыичма-босқич амалга оширилиши ижтимоий реаблитация дастурини амалга ошириш бўлимида бажарилади.
Оила ва оила ичидаги йўқотилган алоқаларни қайта тиклаш, вояга етмаганларнинг шахслараро муносабатлари тизимини соғломлаш, уларнинг тенгдошлари жамоасида уларнинг ижтимоий мавқеини тиклаш, ўсмирнинг таълим, касб-хунар эгаллаши ва касбга йўналтириш бўйича ёрдам бериш ишлари олиб борилади. Реаблитациясининг индивидуал дастури Марказнинг кундузги ёки кун давомидаги стационари шароитида, ҳамда оилавий гуруҳларда амалга оширилади. Бўлимда реаблитацион гуруҳлар ташкил қилинади, унда болалар турли ёшда бўлиши мумкин, бироқ гуруҳий методларни самарали қўллаш учун болалар дезадаптацияси даражалари ўхшашлигига кўра бир гуруҳга тўплаган маъқул. Кундузги стационар учун болалар сони оптимал варианти – 5 дан 10 тагача, кун давомийлиги эса 7 гача.
Ижтимоий хуқуқий ёрдам бўлим амалга оширади:

  • тарбияланувчиларнинг хуқуқи ва вонуний қизиқишларини ҳимоясини, шунингдек оилавий тарбия гуруҳларидагиларнинг ҳам;

  • васийлик ва ҳомийлик органларига тарбияланувчиларнинг кейинги ҳаётини яхшироқ бўлишига ёрдам бериш;

  • асраб олувчилар, васийлар, ҳомийлар, асраб оладиган оилалар ҳақидаги маълумотлар банкини шакллантиради;

  • бегона болаларни оила қабул қилишга психологик педагогик ва хуқуқий тайёргарлигини амалга оширади ва вояга етмаганларни янги шароитга мослашувини кузатади.

Ва ниҳоят, Марказ фаолиятининг энг қийин йўналиши - оилалар билан ишлаш. Марказдаги ижтимоий реаблитация сўзсиз равишда болалар ва ўсмирларнинг оилавий муаммоларини ҳал этишга қаратилган. Низоли оиллар билан олиб бориладиган иш психолог билан консультация даражасидаи ўзаро харакатларга асоланади; аҳлоқсиз оилалар билан иш ижтимоий патронаж даражада олиб борилади.
Болалар оилага қайтарилгандан сўнг ижтимоий патронаж оила аъзолари билан тўғридан-тўғри алоқалар ва мутахасиссларнинг маслаҳатлари (психологлар, юристлар, шифокор - наркологлар ва бошқ.) давом этади. Ҳозирги вақтда болалар ва ўсмирлар учун ижтимоий реаблитация муасассалари бўлим сифатидаги ижтимоий қабулхонасига эга бўлган вояга етмаганлар Маркази мослашмаган ўсмирларни сонини ўсишини бартараф этиш юзасидан ўта муҳим вазифаларни хал этишга, дезадоптациянинг дастлабки босқичларида, яъни ўсмирнинг оиласидан узилиб қолмасидан аввалроқ сабабларини йўқотишга қаратилган. Фаолиятнинг бундай йўналиши, сўзсиз равишда ижтимоий реаблитацион муасассанинг умумий тизимида самаралидир, чунки унинг базасида қийин вазиятга тушиб қолган болага ҳамда унинг оиласига йўналтирилган корекцион-реаблитацион иш муаммоларини бутунликда ҳал этиш мумкин.
Шу билан биргаликда ўсмирнинг ижтимоий реаблитацияси енгил бўлади агарда у ўсмир томонидан янги шароитлар, ҳаёт қоидалари, янги одамларни эмоционал қабул қилиш фонида бўлса.

Машғулот №2


1. Мослашмаган болалар учун ижтимоий реаблитация марказлар.
2. Давлат ёшлари сиёсатининг мақсадлари.
3. Давлат ёшлари сиёсатини амалга оширишнинг асосий йўналишлари.

2. Ёшлар муаммоси ва давлатнинг ёшлар сиёсати.


Ёшлар билан ижтимоий иш технологияси - ижтимоий хизматнинг технологик арсеналини муҳим қисми аҳолини ушбу имжтимоий демографик муаммолари кенг ва қийин бўлгнлиги учун муҳим эмас, балки айнан ёшлар келаси минг йилликда бизнинг мамлакатимизнинг тақдирини ҳал этадилар. Сўнги йилларда Украинада туғилиш кўрсаткичи пасайган. Ёш оилаларнинг репрдуктив даражаси (болалар туғилишининг асосий миқдори тўғри келадиганлар) юқори эмас, бу ҳолат қоидага мувофиқ ҳаётнинг йўлга қўйилмаслиги, келажакнинг ноаниқлиги, турли хил ижтимоий хавфларнинг мавжудлиги билан шартланади.
Ёш украинлар орасида ўлим даражаси ҳаддан ортиқ юқорилиги давом этмоқда. 30 ёшгача бўлган эркаклар ўлими аёлларникидан икки баробар ортиқ. Аҳолининг меҳнатга яроқли ёшидаги ўлим даражаси 90 йиллар охирида 80 йиллар охирига нисбатан уч баробар ортди. Аҳолининг ушбу категорияси ўлим сабабалари асосан бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ёки жарохатлар ҳисобланади; бошқа нотабиий сабабалардан ўлиш ҳолатлари камайган холда транспорт воситалари иштирокидаги ходисларда халок бўлган бўлганлар сони кўпайди.
Ўтган йиллардаги каби никоҳлар миқдори кам ва ажримлар - сони юқорилигича қолмоқда. Никоҳи қайд этилмаган аёл – оналар сони ортмоқда, уларнинг кўп қисми 20 ёшгача бўлган аёллар бўлиб, бу ҳолат жинсий ҳаётга мойилликнинг ёшариши ва никоҳсиз хомиладорликнинг ўсишини акс эттиради.
Шундай хулосага келиш мумкинки, аҳоли сонини камайиши, туғилиш даражасининг пастлиги ёшлар саломатлигининг сезиларли пасайиши билан бир қаторда миллат генофондининг ёмонлашувига олиб келади, бу эса, ўз навбатида мамлакатнинг миллий хавфсизлигига хавф туғдириши мумкин.
Ушбу муносабат билан махсус давлат сиёсатини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масала кўтарилди. Экспертлар баҳосига кўра Украина аҳолиси саломатлигининг ёмонлашувига кўра тинчлик вақтида индустриал ривожланган давлатлар орасида талабгорларга эга эмас. 90 йилларда Украинадаги эркаклар ҳаётининг давомийлиги 7 йилга камайган. 98 йилда мамлакат бўйича ёш кўрсаткичи ўртаса 61,3 ёшни, 25 та худудда - 60 ёшдан пастроқ, бу кўрсаткич қашшоқ Африка мамлакатлари билан тенг келади.
Украина дунёда ўзини-ўзи ўлдириш, қотилликлар, бахтсиз ходисалар ва бошқа ташқи таъсирлар бўйича етакчи ўринни эгаллайди. Кўпгина ёш украинларнинг ҳаёт даражаси ва сифатининг пасайиши стрессларни пайдо бўлишини шархловчи ижтимоий зўриқишни ошиши, айниқса шахарларда экологик муаммоларнинг зўрайиши ва шунга ўхшаш сабабалар касалликларнинг кўпайишига, жумладан эпидемияларнинг ва ижтимоий шартланган касалликларни келиб чиқишига олиб келади.
Украинларнинг катта қисмини ижтимоий мувафақиятсизлиги - фаол ўпка касаллиги билан касалланишидир. Жамиятнинг алоғида эътиборини талаб қиладиган касалликлардан ёшлар орасида сезиларли тарқалгани ЖЙЮК лардир. Ваҳолаки, ЖЙЮК касалликлари эпидемия тусига кирмоқда. Заҳм касаллиги мисли кўрилмаган тарзда тарқалди. Гникологик касалликларнинг ўсмир - қизлар ўртасида тарқалиши 12 -14 % ташкил қилади. Украинанинг ёш авлодига ОИТС жиддий хавф солмоқда.
Илмий тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, 50% дан зиёд ўсмирлар сурункали касалликлардан азият чекмоқда (асаб тизими ва сезги органлари, қон айланиш органлари, суяк-мускул тизими, нафас олиш органи). Ўсмир ёшларнинг репродуктив саломатлигининг ҳолати жиддий хавотирга солмоқда, чунки бу ёшда репродуктив имкониятнинг (потенциали) кейинчалик фертиллик ва ҳолатни белгилайдиган фавқулодда мҳим жараёнлар ва функцияларнинг шаклланиши рўй беради. Нисбатан тез жинсий етилиш ва жинсий ҳаётнинг эрта бошланиши “ўсмир оналар” феноменини келиб чиқишига олиб келди, бу эса янги туғилган чақалоқларни ҳамда уларнинг оналари ҳолатига салбий таъсири қилади. Сўнги йилларда янги туғилган ҳар ўнинчи чақалоқ 20 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келмоқда:

  • хар йили тахминан бир ярим мингта бола 15 ёшдаги оналардан туғилади;

  • 9 минги – 16 ёшдаги оналардан;

  • 30 мингтаси 17 ёшдаги оналардан дунёга келади.

Ёш хомиладорларда кўпинча хомиладорлик всоратлари ривожланади, вақтдан илгари туғиш келиб чиқади, шунинг учун ҳам 20 ёшдан ёш бўлган аёллар ўлими тахминан 10% нитташкил қилади. Ёшларда бола олдириш муаммоси долзарб ҳисобланади. Ҳар йили 250-280 мингта хомиладорликни тўхтатиш амалга оширилади, мамлактдаги хар ўнинчи бола олдирилиши юқорида кўрсатилган ёш гуруҳларига тўғри келади.
Болалар ногиронлиги тўхтовсиз ўсиб бормоқда. Ёшлар ривожланишига таъсир қиладиган ёмон омилларга чекиш, ичкиликбозлик, гиёхвандлик ва токсикоманияни тарқалиши киради. Оҳирги йилларда ўқишни ташлаб кетган ўсмир ва ёшларни сонини ортганлиги қайд этилган. Ёшларнинг бандлиги муаммоси энг мураккаблардан бири саналади. Ишсизлар орасидаги ёшлар улуши сссссўнги йилларда 30 % ни ва ундан ортиғини ташкил қилмоқда.
Ёшларни ҳаёт тарзи ва усулини кўп жиҳатдан белгиловчи омиллар - уларнинг дам олишини жиноийлашуви ва коммерциализациялашувидир. Ёшларнинг шахсий хавфсизлиги муаммоси долзарб характерга эга бўлиб бормоқда: ижтимоий тадқиқотларнинг гувоҳлигича, улардан 50% га яқини қачондир тенгдошлари ёки катталар томонидан жимсоний зўравонликга учраган, 40 % эса ота-оналари томонидан калтакланганлар.
Зўрвонлик ҳаёт тарзи сифатида ёшлар орасида уюшган шаклга кирмоқда. Украинада барча жиноятларнинг 50% 14 – 29 ёшгача бўлган ёшлар томонидан амалга оширилади. Вояга етмаганлар орасидагилар жиноятчилик катталар ўртасидаги жиноятдан 15 маротаба ортиқ. Уюшган жиноятчиликда гуруҳларнинг учдан бир қисми вояга етмаганлардан иборат. Бозор иқтисодига ўтиш жараёнида ижтимойи босимнинг қўшимча омили ёшларинг коммерциализацияга оммавий тортилишидир.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда тадбиркорлар қатлами аҳоли бандлиги тизимида ҳеч қачон етакчилик қилмайди (Австрияда тадбиркорлик 6,6 %, Данияда – 6,8, Америка қўшма штатларида – 7,5%, ГФР – 8,5%, Испанияда – 18,7%, Португалияда – 18,9%, Италияда – 22,3%, Грецияда – 28% ташкил қилади), ваҳоланки, бундай мамлакатлар иқтисодиётида ҳаддан ортиқ миқдордаги коммерсантлар, тадбиркорлар, бизнесменлар зарур эмас.
Россияда эса “ёввойи бозор” муносабатларига миллионлаб ёшлар жалб қилинган бўлиб, уларга қочиб бўлмайдиган банкротлик хавф солади. Уларнинг касбий тайёргарлиги (майда олди – сотилардаги иштирок) ишбилармонлик кўникмалари паст даражада бўлиб, цивилизациялашган жамиятда талаб бўлиши эҳтимолдан йироқдир. Бу билан боғлиқ равишда “афғонча”га ўхшаш ўзига хос синдомнинг пайдо бўлиши хавфи бор. Бозор муносабатларига ўтиш вақтида “йўқотилган авлоднинг” пайдо бўлиши: хавфли гуруҳлар, жиноятчилик ёшлар орасида зўравонлик даражасини ортиши учун ижтимойи базанинг кейинчалик кенгайиши.
Анъанага кўра, хавфли гуруҳларга яшаш жойи ноаниқ, фоҳишабозлик билан шуғулланувчилар, алкаголиклар, гиёхвандлар ва бошқалар киради. Уй – жойни оммавий равишда хусусийлаштирилиши ва мажбурий кўчиш юз минглаб янги уйсизларни пайдор бўлишига олиб келди, улар орасида болалар ва ўсмирлар сони тўхтовсиз равишда ортиб бормоқда. Ҳақиқий муаммолардан илюзиялар оламига кетишга интилиш, ўсмирлар орасида ичкиликбозлик ва гиёхвандликни оммавий тарқалишига олиб келади. Бугунги кунда гиёхвандлик барча жамоатчилик организимининг меъёрда ишлаши учун хавф соладиган ижтимойи дезорганизациянинг қудратли омилига айланмоқда.
Мутахассисларнинг гувохлигига кўра, гиёхвандликнинг маълум даражада ўсиши сабаблари ижтимойилашув инқирозида ёрқин намоён бўладиган шахс ва жамият низосининг натижасидир. Катталар ёш авлодга бугунги кунда яхши ўқиши, ишлаши, хулқ – атворнинг маълум стандартларига риоя қилиши учун яшашнинг, мақсадларнинг ва қадриятларнинг, меъёрларнинг альтернатив усулларининг зарурий миқдорини тақдим эат олмаяпдилар.
Украинанинг “Таълим ҳақидаги” Қонуни қабул қилиниши билан бир қаторда таълим олувчиларнинг сони камаяди, мактабгача тарбия тизими яслилар ва болалар боғчаларинингпуллик хўжалик асосга ўтиши молиявий сабабларга кўра кўпгина оилалар учун имконсиздир. Ўқув муасассаларининг ўзи ҳам кўп жиҳатдан тарбиявий вазифасини йўқотмоқда – кўп ўқитувчилар оддий дарс берувчига айланмоқдалар, етакчилар ва синф рахбарлари иниститути ўз таъсирини тўхтатди, болалар билан дарсдан ташқари ва яшаш жойига кўра иш олиб бориш йўққа чиқарилди.
Турли категориялар ва ижтимоий гуруҳлар, шу билан бирга оилалар, болалар ва ёшлар билан ижтимоий ишнинг иниститутлаштирилиши, муаммолар ва низоларнинг ҳал этишга ҳаракатлардан бири – индивидуал ёки гуруҳий даражада, яшаш жойи ёки меҳнат жамоаси шароитларида.
Ижтимоий ишнинг ташкил топиши, биринчи навбатда ёшлар билан ишлаш моддий ресурсларнинг чекланганлиги, қудратли ижтимоий маданий маиший соҳанинг парчаланиши, ҳаққоний танқидга қарамай ижобий жиҳатларга эга бўлган пионер ва комсомол ташкилотлар фаолиятини тугатилиши - болалар ва ўсмирларнинг бўш вақти ва дам олишини ҳамда ҳарбий – ватанпарварлик ва байналминал тарбияни ташкил этишда узилишларга олиб келди.
Украинада ёшлар билан ижтимоий иш давлат ёшлари сиёсати ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими доирасида амалга оширилади. Давлат ёшлари сиёсати деганда ёшлар ўз шахсини намоён этиши ва ёшлар уюшмалари, харакати, ташаббусларини ривожлантириш учун ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шароитлар ва кафолатларни яратишга қаратилган давлатнинг иши тушунилади. Давлатни ёшлар сиёсати қуйидагиларда акс этирилиши мумкин: давлатнинг Украинани ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маданий ривожланишини таъминлашнинг стратегик йўлини, ёшларда ватанпарварликни, Ватан тарихи ва маданиятига, бошқа ҳалқларга нисбатан хурматни, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш.
Давлат сиёсатнинг объектлари 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар, ёш оилалар ва ёшлар ташкилотларидир. Ушбу сиёсатнинг субъектлари учун органлар ва уларнинг маъсул шахслари ёшлар ташкилоти ва ассоциациялари, шунингдек ёш фуқароларнинг ўзидир.
2.1 Давлатнинг ёшлар сиёсати ва мақсадлари.
Давлатнинг ёшлар сиёсатини мақсадлари:

  • Ёшларнинг ижтимоий, маданий, маънавий жисмоний ривожланишига ёрдам бериш;

  • ёш фуқароларнинг ёш даврига кўра камситилишига йўл қўймаслик;

  • ёшларни жамиятнинг ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётида тўлиқ иштирок этиши учун шароит яратиш;

  • ёшларни ўз ҳаёт йўлини танлаш, шахсий муваффақияти йўлида инновацион имкониятларини амалга ошириш. Давлатнинг ёшлар сиёсати мажмуавий муассасалариаро характерига кўра соҳа вазирликлари дастурларини йўналтириш ва муассасаларнинг нодавлат ташкилотларининг ёшларини жалб қилиш орқали амалга оширилади.

  • иштирок этиш тамойили: ёш фуқароларни ёшлар ва фуқаролар жамиятга тегишли бўлган сиёсат ва дастурларини шакллантириш ва амалга оширишда бевосита иштирок қилиш;

  • ижтимоий комперсаторлик тамойили: ёш фуқароларга давлат томонидан ижтимоий хизмат минимуми кафолатланган кўлами, турлари ва сифати шахснинг зарурий тараққиётини ва мустақил ҳаётга тайёргарлигини таъминлайдиган таълим олиш, тарбия, маънавий ва жисмоний ривожланиш, соғлиқни сақлаш, касбий тайёргарлик ва ишга жойлаштириш билан таъминлаш;

  • устунлик тамойили: ёшлар сиёсати борасидаги тадбирларни молиялаштиришда давлат органлари ва ташкилотларнинг таалуқли бўлган фаолияти билан таққослаганда жамият ташаббусларини лозим топмоқ.

2.2. Давлатнинг ёшлар сиёсатини амалга оширишнинг асосий йўналишлари.
Давлатнинг ёшлар сиёсатини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар:

  • ёшлар ҳуқуқларига амал қилишни таъминлаш;

  • ёшларни меҳнат ва бандлик соҳасида кафолатни таъминлаш;

  • ёшларни тадбиркорлик фаолиятига ёрдам бериш;

  • ёш оилаларни давлат томонидан қўллаб – қувватланиши;

  • иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш ва ҳалқаро айирбошлашга ёрдам бериш.

Субсидиорлик тамойили, ёки болалар ва ёшлар ташкилотлари фаолияти давлат томонидан қўллаб – қувватланиши, очиқ танловларда (компетентли) омилкор давлат органлари томонидан кўриб чиқишга тақдим этилган лойиҳалар ва дастурларни молиялаштириш воситасида амалга оширилади. Болалар ва ёшлар билан олиб бориладиган бадиий, техник ижод, иқтисодий, спорт ва жисмоний -соғломлаштириш , маданий - маърифатпарварлик соҳасидаги ишларни молиялаштириш грантлари тизимида амалга оширилади.
Шу билан биргаликда, болалар, ёшлар ва аёллар каби ижтимоий – демографик гуруҳларга бўлган муносабатда, давлат ушбу тоифаларни ижтимоий ҳолати ва ижтимоий - психологик ўзига ҳосликлврини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояни таъминловчи кафолат тизимини ишлаб чиқиши ва қонунчиликда мустаҳкамлаш зарур. Ижтимоий сиёсат соҳасидаги долзарб муаммо жамиятнинг модернизацияга ўтиш муддатида фарзандлари бор ва ёш оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
Болалар ва ўсмирларни ижтимоий ҳимоя қилиш давлатнинг ҳалқаро мажбуриятлари билан болалр ҳуқуқи Конвенцияси, қийин шароитдлардаги боалалр (етимлар ва ногиронлар) ҳолатни бошқарувчи дунё ҳамжамиятининг бошқа ҳуқуий хужжатлари шартлаган - қуролли низолар вақтида болаларни қутқариш тамойиллари, болани озиқ-овқат ва кийим - кечаклар билан таъминлаш, таълим ва тарбия ва болаликни ҳимоя қилишнинг бошқа соҳалари кафолатланади.
Давлат ўзининг ҳалқаро мажбуриятларга мувофиқ – инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро шартномалар иштирокчилари ушбу хужжатларга қайд этилган шахснинг ҳуқуқлари ва эркинлигига қонунчилик, админстратив ва бошқа ички чоралар ёрдамида қатъий риоя қилиш. Ёшларнинг ижтимоий ҳимояси Ғарбий Европа давлатлари ва Америка Қўшма Штатларида тегишли қонунчилик, турли ижтимоий хизматлар фаолияти, ижтимоий уюшмалар ва фуқаролар ташаббуси асосида, давлат ташкилотлари ва хайрия фондлари ёрдамида амалга оширилади.
Ушбу ҳолатни ёритиш учун ГФР даги ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий йўналишларини қайд этамиз:

  • ёшларнинг маънавий ва жисмоний ҳолатига хавф солувчи жойларда бўлишини олдини олиш. Ёшларга хавф солувчи объектлар - бузуқхоналар, наркомаконлар, шунингдек, ёшларни девиант аҳлоқга мойиллигини уйғотадиган жойлардан иборат. Хавфни бартараф этиш имконсизлигида полиция, ёшлар ишлари бўйича маҳкама ва ижтимоий ташкилотлар маъмурий таъсирдаги чораларни кўришга мажбурдирлар;

  • 16 ёшгача бўлган ёшларни умумий овқатланиш жойларида, дискотекаларда, қаҳвахоналарда, емакхоналар ва бошқаларда бўлиш вақтини белгилаш, хусусан уни тарбиясига жавобгар кузатувчи шахсга бириктириш ёки масалан қахвахонада овқатланишини вақтинчалик таъқиқлаш;

  • жамоат жойларида спиртли ичимликларни сотиб олиш ва истеъмол қилишни таъқиқлаш: 16 ёшгача бўлган ёшларга енгил алкаголь ичимликлари истеъмол қилишга рухсат берилади (пиво, вино ва шунга ўҳшаш), фақат ота-оналарнинг кузатуви остида.

  • 15 ёшгача бўлган ёшларга қимор ўйинларида иштирок этишни таъқиқлаш, хусусан ютуқни олиш вазифаси қўйилган ўйин автоматлари мавжуд ўйингоҳларга киргазмаслик (бу қоида ота-онаси ёки тарбиячиси кузатувида келган болаларга тегишли эмас).

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, зўравонликни тарғиб қилувчи беҳаё фильмларни, видеокасеталарни кўришни, беҳаё адабиётлар сотиб олишн чеклаш керак. (Украинада болалар ва ўсмирларни шахвонийлик ва зўравонликни тарғиб этувчи адабиётларни метрога ўтиш йўлакларида сотишга оммавий жалб қилиниши ва ўйин автоматларини ҳар қандай имконли бўлган жойларда “Киевдан то чекка жойларгача” оқибатларини тасаввур қилиш учун кўп ҳаёл қилишнингн кераги йўқ).
Ғарбий Европа мамлакатларида ижтимоий иш ёшларга ёрдам кўрсатишнинг ишга жойлашиш, қайта тайёрлаш, бўш вақтни ташкил қилиш, шунингдек, ёрдам пули олиш соҳасида бир қатор чораларни назарда тутади. Ушбу ишни ташкил қилишда ёшлар хизмати тақдим этилади, хусусан Германияда бу:

  • тарбия масалалари бўйича ота-оналар, болалар ва ёшлар учун маслаҳатларни амалга оширадиган ёшлар иши бўйича маҳкама (идора), шунингдек ёшларнинг ажралиши, васийлиги, суд ишларида кўп томонлама ёрдам кўрсатади;

  • болалар ва ёшларнинг консультатив пунктлари, у ерга ўз муаммоларини ҳал этиш учун нафақат болалар ва ёшлар, балки уларнинг ота-оналари мурожаат қилишлари мумкин;

ёшларнинг бўш вақтини ташкил қиладиган, гуруҳий иш, спорт тадбирлари, маслаҳатлар ва турли хил таълимий дастурларни амалга оширади, билишга оид экскурсиялар таклиф қиладиган ёшлар марказлари



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling