Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet33/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

НОРВЕГИЯ
Айрим қариялар интернат-уйларида кундузги бўлимлар ташкил қилинган. 30 кишига мўлжалланган бу каби бўлимлар одатда маданий-оммавий тадбирлар учун мўлжалланган хоналар, даволовчи жисмоний тарбия ва массаж хоналари, даволовчи-меҳнат устахоналари, ошхона, икки кишилик дам олиш хоналари билан жиҳозланган. Бўлим штати ижтимоий ходим малакасига эга бўлган бўлим бошлиғи, ва тиббиёт ҳамширасидан иборат.
Мамлакатнинг кўп шаҳарларида қариялар учун квартиралар қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Масалан, Осло шаҳрининг марказида бевосита магазинлар, ьанклар, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари яқинида муниципалитет маблағлари ҳисобидан махсус лойиҳага асосан улар учун 90та квартирага эга бўлган турар жой биноси қурилди. Уй бўлим бошлиғи томонидан бошқарилади, унинг штатига эса вазифаси касаллик вақтида ёрдам кўрсатиш, зарурият туғилганда интернат-уйдан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келиш, яшовчиларга бошқа турдаги майда хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган иккита ижтимоий ходим киради. Уй қошида кафе-клуб, ҳафтада икки маротаба қабул қилувчи врач кабинети, ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кирхоналари мавжуд. Уйда яшовчи кекса ёшдаги кишилар учун уй-жой ва электр таъминоти тўловларини амалга оширишда имтиёзлар киритилган.
НИДЕРЛАНДИЯ
Ҳудудий принципга кўра қарияларга, жумладан уйда ижтимоий ёрдам кўрсатувчи махсус муниципал хизматлар билан бир қаторда хусусий ва кўнгиллилар ташкилотлари ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Мамлакатда 500га яқин кундузги, жумладан қарияларга, руҳий хасталарга, ақлан заиф болалар ва ҳоказоларга мўлжалланган пансионатлар ишлаб келмоқда. Пансионатларга келувчи шахслар уларда турли кўринишдаги маиший хизматлардан, икки маротабалик овқатлантириш хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Хизмат кўрсатилувчиларни уйдан пансионатга олиб келиш пансионат транспорти воситасида амалга оширилади. Болалар пансионатларга бепул жойлаштирилади, кам таъминланганлар учун эса ҳаражатларнинг бир қисмини муниципалитет тўлайди.
Ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштиришнинг бошқа кўринишлари қаторидаги яна бир тури давлат тасарруфидаги “қарияларга хизмат кўрсатиш уйлари” алоҳида қизиқиш уйғотади. Бу каби уйлардан бири Гаага шаҳри чеккасида махсус қурилган бинода жойлашган, унда жамоат тадбирларини ўтказиш учун зал, кутубхона, қизиқишларига кўра шуғулланиш хоналари, ижтимоий ходимлар хоналари мавжуд. Ушбу уйга ташриф буюрувчи пенсионер(нафақахўр)лар турли ўйинларда, чет тили, тўқиш, миллий рақслар тўгаракларига қатнашишлари, кафетрийга кириб ўтиришлари мумкин. Маълум кунларда ижтимоий тармоқ мутахассислари, хуқуқшунослар, психолого ва ҳоказолар билан учрашувлар ташкил этилади. Зарурият туғилганда ушбу уйга келувчи қарияларга хусусий ташкилотлар билан шартнома тузиш орқали уйда ёрдам кўрсатилиши ҳам мумкин. Қариялар билан олиб бориладиган барча ишларни бир одам, яъни маъмурият бошлиғи ташкиллаштиради.
ФРАНЦИЯ
Бошқа кўплаб мамлакатлардаги каби Францияда ҳам қарияларга ва ногиронларга ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатишнинг асосий мақсади, уларнинг имкон қадар узоқроқ вақт мобайнида одатий уй шароитида бўлишларини таъминлашдан иборат. Бу каби ёрдамнинг икки тури кенг тарқалган – қарияларга “уйдаги ёрдамчилар” томонидан ёрдам кўрсатиш, ва ҳамширанинг қарияларга уйда ғамхўрлик қилиши.
Яратилиши эллигинчи йилларнинг ўрталарига бориб тақалувчи “уйдаги ёрдамчилар” хизмати ёки уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат маҳсулотларарини сотиб олишда, овқат тайёрлашда, уйни тартибга келтиришда қийинчиликларга дуч келувчи кекса ёшдаги кишиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. У давлат суғурта тизими, ёки хусусий суғурта компаниялари ҳисобига молиялаштирилади. Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қобилияти ўта сусайган қарияларга “ҳамшира кўмаги” хизмати мўлжалланган, бу эса ўз навбатида уйда хизмат кўрсатишнинг одатий элементлари каби, дастлабки тиббий ёрдам ва гигиеник характерга эга бўлган ёрдамлар кўрсатишни қамраб олади. Қарияларни бу каби ёрдам кўрсатишга қабул қилиш учун даволовчи врач қарори асос бўлади, хизмат кўрсатишнинг ўзи эса бригада усули, яъни тиббиёт ҳамшираси ва унинг ёрдамчиси (энага) ёрдамида амалга оширилади. Тиббиёт ҳамширалари врач тавсияларини амалга оширадилар ва шунингдек, беморни кийимини алмаштириши, уни ювинтириши, клизма қилиши мумкин бўлган ёрдамчилари ишини назорат қиладилар. Хизматлар белгиланган нархлар асосида касаллик бўйича суғурта ҳисобидан амалга оширилади.
Стационар тиббий муассасаларда даволаниб чиққан ва интенсив даволашни талаб этмайдиган кекса ёшдаги кишилар учун “уйда госпитал” ташкил этилиши мумкин. Бу каби шахсларга хизмат кўрсатиш врачлар ва тиббиёт ҳамширалар ҳамда маиший характердаги ёрдам кўрсатувчи ижтимоий ходимлар билан ҳамкорликда амалга оширилади. Франциянинг кўплаб шаҳарлари ва районларида шунингдек, вазифаси қарияларнинг бўш вақтини ташкиллаштириш, ижтимоий яккалаб қўйишнинг олдини олиш ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишини ташкиллаштиришидан иборат бўлган, пенсионерлар учун клублар ҳам мавжуд. Уларнинг яратилишида муҳим ўрин ижтимоий ташкилотларга тегишлидир. Масалан, Қишлоқ хўжалиги ўзаро ёрдам жамияти қишлоқ районларида қариялар клубларини ташкиллаштирилишида асосий рол ўйнади.
Аҳолига, жумладан қариялар ва ногиронларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш ишларида янгиликларни қўллаб-қувватлашда, авлат ташкилотларга ёки кўнгиллилар уюшмаларига молиявий ёрдам кўрсатиши муҳим аҳамиятга эга. Мустақил яшаш қобилиятини йўқотган кекса ёшдаги кишилар муаммоларини ўрганиш Миллий комиссияси номидан вазир Тэо Браун томонидан сўзланган нутқда келтирилган 7 принцип алоҳида эътиборга молик:

  • самарали огоҳлантирувчи чора-тадбирларни амалга ошириш;

  • уйда ёрдам кўрсатишнинг афзаллигини тасдиқлаш;

  • санитар ва ижтимоий ибтидонинг қарама-қарши қўйилишини олдини олиш имконини берувчи “тиббий-ижтимоий” секторни ривожлантириш. (Комиссиянинг таклифларида келтирилган санитар ва ижтимоий ёрдамни ажратилишидан воз кечиш, 1970 ва 1975 йиллардаги қонунчилик актларини қайта кўриб чиқилишини талаб этади);

  • мувофиқлаштирилган кучларни амалга ошириш воситаси сифатида марказлашган тизимдан марказлашмаган тизимга ўтишни қўллаш;

  • молиялаштиришнинг янги талабларга жавоб берувчи янги усулларини топиш;

  • янгича сиёсатнинг асосий талаби бўлган зарурий кадрларни шакллантириш;

  • пенсионерлар ва кекса ёшдаги кишиларнинг муаммолари билан шуғулланувчи турли хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича янги давлат структурасини яратиш.

Пенсионерлар ва кекса ёшдаги кишилар миллий қўмитаси комиссияси 5та принципни илгари сурди:

  • Шахс қадр-қиммати. Кекса ёшдаги киши, унинг ёши нечада, соғлиги қандай, ўз-ўзига мустақил хизмат кўрсатиш даражаси ва даромадлари қандай бўлишидан қатъий назар, қўллаб-қувватлаш институтидаги ўринга, таъминотга, ва малакали ва муносиб даволанишга ва муносабатга ҳақли.

  • Танлаш эркинлиги. Соғлиқ даражаси ёки касаллиги махсус аралашувни талаб этувчи кекса ёшдаги ҳар бир киши уйда, жамоада, вақтинчалик ёки доимий равишда бошқа ерларда ушлаб туриш ҳолатларидан бирини эркин танлаш имкониятига эга бўлиши лозим.

  • Ёрдамни мувофиқлаштириш. Уй шароитида ва таъминот режимида, ўзаро ёрдам кўрсатишда қўллаб-қувватлаш. Уларнинг амалга оширилиши келишилган ва самарали ҳаракатларни ва шахснинг эҳтиёжларини қондиришга максимал даражада яқин бўлган молиявий таъминотни талаб қилади.

  • Ёрдам энг аввало энг муҳтожларга кўрсатилади.

  • Фақатгина кекса ёшдаги кишининг соғлиги ҳолати дастлабки даврдаги каби кейинчалик ҳам зарур бўлган ёрдам ва молиялаштириш даражасини белгилаб беради.

Санитар ва ижтимоий сектор ўртасидаги муносабатларнинг бузилишини олдини олиш. Соғлиқ ҳолати ёмонлашувининг устун ҳолатида ёрдам ва молиялаштириш даражаси ҳаёт даражаси ёки яшаш жойига боғлиқ бўлмай қолади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling