Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Ўзини-ўзи назорат қилиш учун саволлар


Download 0.74 Mb.
bet37/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ўзини-ўзи назорат қилиш учун саволлар

  1. Ижтимоий ишнинг қандай усулларини биласиз?

  2. Ижтимоий иш методларининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятларини қандай тушунасиз?

  3. Ижтимоий иш усулларининг қандай таснифларини биласиз? Ижтимоий ишда ахборот тўплашнинг қандай методларидан фойдаланилади?

  4. Ижтимоий хизматчи у ёки бу иш методини танлашига нималар таъсир ўтказади?

  5. Ижтимоий хизматчи фаолиятининг технологизациялашуви шарт-шароитлари қандай?



Вазият


Қуйида онанинг ҳикояси ва унинг муаммоларини ҳал қилиш йўллари келтирилган. Нима учун бу вазиятдан чиқиш вариантларидан бирортаси ҳам тўғри эмас? Сиз қандай ечим таклиф қилишингиз мумкин? Бу оила билан ижтимоий-педагогик иш олиб боришнинг қайси усуллари ва шакллари энг самарали бўлиши мумкин? Тўлиқсиз оилалардаги болалар билан иш олиб боришда ижтимоий педагоглар нималарни ҳисобга олишлари зарур?
“Ўғлимни мен ёлғиз ўзим тарбиялайман. У отасини ҳеч кўрмаган, бундан кейин ҳам кўрмаса керак. Бола фақатгина аёллар орасида ўсаётгани мени ташвишлантиради: уйда мен ва менинг дугоналарим, болалар боғчасида – энагалар ва тарбиячилар, мактабда ҳам фақатгина аёллар бўлади. У яқинда етти ёшга тўлади, лекин ҳалигача у бирорта эркак билан гаплашган эмас. Шундай шароитда эркакларча характер белгилари шаклланиши мумкинми?”


Ечимнинг А варианти


Ўғли икки ёшга тўлганда, Н. эридан ажралди. У ўғлининг ёнида эркак киши бўлиши учун имкони бор ҳамма нарсани қилди. “Ўғил бола кўз олдида эркакча хулқ-атворнинг намунаси доимо бўлиши керак”, - дер эди у. У уйига кўпроқ эркакларни таклиф қилиш ва ўғли билан таништиришга ҳаракат қиларди. Бола баъзан эркакка ўрганиб ҳам қолар, уни ҳатто “дада” деб атай бошлар ҳам эди. Шунинг учун эркак ғойиб бўлгандан кейин бундай айрилиқдан у ғам чекарди, кейинчалик эса бундай ҳолга ўрганиб қолди. Н. эса боласи учун ҳамма нарсани қилаётганини айтиб “оталар” излашда давом этарди.


Ечимнинг Б варианти


“Боланинг отаси бўлмаса, уни ўйлаб топиш керак”, - қарор қилди Е. У кўриниб турадиган жойга машҳур актёрнинг ёшликдаги портретини осиб қўйди, ҳар оқшом ўғлига мана шу отаси тўғрисида ҳикоялар сўзлай бошлади. Ота бола учун етиб бўлмас идеалга айланди. Бола “отаси тўғрисидаги” ҳикояларни жуда яхши кўрар, унга ҳамма нарсада ўхшашга ҳаракат қиларди.


Ечимнинг В варианти
“Отанг овоздан тез учадиган самолётни синаш пайтида ҳалок бўлган. Двигатель ишдан чиқди, бироқ у учувчи кабинасини тарк этмади, чунки унинг остида шаҳар ястаниб ётарди”. 70-йилларда оилада отанинг йўқлигини изоҳловчи бундай ҳикоялар Драгунскийнинг “Денис ҳикоялари” тарбиялаган минглаб болаларнинг қалбини ғурур ҳисси билан тўлдириб турарди. Бироқ, вақт ўтиши билан боланинг кўнглида шубҳа пайдо бўлар, кейинчалик эса боланинг кўзи очилар эди. Унинг кўз ўнгида энг яқин одамлари сотқин бўлиб кўрина бошларди.
Бундай эртакларни эрлари ташлаб кетганини тан олишни ҳоҳламайдиган аёллар тўқиб чиқаради. Шунинг учун улар болаларига сўзлаётган нарсалар кўпинча ўзларини ишонтириш учун, психотерапия қилиш учун тўқиб чиқарилган бўлади. Бироқ, сирлар ҳар доим ошкор бўлади. Ўз боласи билан жиддий сўзлашувдан қочаётган барча аёллар буни ёдларида тутиши лозим.


Ечимнинг Г варианти
“Отанг – аблаҳ!” Отанинг йўқолишига мана шундай талқин бериш ҳам кўп тарқалган. Бу вариантга ўзини ташлаб кетган эркакдан нафратланадиган ва ўзининг ҳис-туйғуларига ҳамдард излайдиган оналар мойил бўлишади. Кўп йиллар давомида она боласига мана шундай нафратни сингдириб боради. Фарзандининг кўз ўнггида у жаллоднинг қурбонига, заиф ва бегуноҳ айбланган қўзичоққа айланади. Боланинг ҳар қандай хатолари энди тўла қонуний асосда “сендан нимани ҳам кутса бўлади, сен отангнинг ўзисан”, қабилида талқин қилиниши мумкин. Она олдида айбдорлик ҳисси боланинг унга қаттиқ боғланиб қолишига олиб келади, бу эса у катта бўлганида мустақил етук оила тузиш лаёқатини шубҳа остига қўяди.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling