Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet42/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Мижозни йўналтириш. Ижтимоий ишчи қайси ресурслар мижознинг талабларини қондиришга қодир эканлигини аниқлаши мумкин. Бу эса мижозни бир қанча ресурс манбаларига йўналтиришни тақозо этиши мумкин. Таъсирчан йўналтириш ижтимоий ишчидан мижознинг унга берилган кўрсатмаларга амал қилиш мотивацияси ва қобилиятини, шунингдек, ресурс эгаларининг мижоз талабларига жавоб бериш қобилияти ва имкониятини аниқ тушуниш ва баҳолашни талаб қилиши мумкин. Мазкур икки омилга боғлиқ равишда ишчи мижозларни йўналтириш функциясини у ёки бу даражада фаоллик билан бажариши мумкин.
Мижозни ҳимоя қилиш. Ресурслар мижозларнинг талабларига етарлича жавоб бера олмаган ҳолатларда ижтимоий ишчи ўз мижозларининг ҳимоячиси ёки адвокати функциясини бажариб, улар билан биргаликда ёки уларнинг номидан иш олиб бориши мумкин. У мижозларнинг эҳтиёжларини қондиришни таъминлаш учун музокаралардан, воситачиликдан ёки ундан-да тажовузкор усуллардан фойдаланиши мумкин.
Хизмат тизимларини бирлаштириш. Брокерлик ролини бажариш ишчининг ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимидаги турли жабҳалар ўртасида доимий ўзаро ҳамкорликни таъминлаши билан ҳам боғлиқдир. Жабҳалар орасидаги алоқани кучайтириш учун ижтимоий ишчи қизиқишлар бўйича тизимли мулоқот, турли агентликлар орасида мулоқот каналларини ўрнатиш, ресурслардан биргаликда фойдаланиш ҳақидаги масалаларни муҳокама қилиш, агентликлар ўртасидаги ахборот алмашинувида иштирок этиш ҳамда фаолиятни мувофиқлаштириш каби фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин.


2. Ижтимоий ва мослашувчанлик кўникмалари ўқитувчиси
Мақсади. Мижозларда мураккаб ҳаётий вазиятларни ҳал этишга ёрдам берадиган кўникмаларни ривожлантириш ва мижозларнинг ижтимоий ҳаётида ушбу кўникмалардан фойдаланишларини кенгайтириш.
Таърифи. Ижтимоий ишнинг каттагина қисми мижозларга қандай қилиб ҳаётдаги муаммоли вазиятларни ҳал этиш ва инқирозларнинг вужудга келишига тўсқинлик қилишни ўргатишни ўз ичига олади. Бунда мижоз билан ишлаш жараёнида ишчи ўз касбий таълимини олиш пайтида олган билимларининг бир қисмини унга етказади. Баркернинг ижтимоий иш луғатида таърифланганидек, ўқитувчилик роли «мижоз ёки мижоз гуруҳларига зарурий мослашувчанлик кўникмаларини ўргатиш мажбуриятидир. Бунга тегишли ахборотни мижоз учун тушунарли бир кўринишда тақдим этиш орқали маслаҳат бериш ва турли муқобил вариантларни таклиф этиб, уларнинг оқибатларини тушунтириш орқали, хулқ-атворини моделлаштириш ва муаммоли вазиятларни ҳал этиш техникаларини ўргатиш орқали эришилиши мумкин».
Амалий ижтимоий ишнинг асосий мақсади мижозларга самарасиз ва натижасиз хулқ-атворларни ўзгартиришларига ёрдам беришдан иборатдир. Мижозларга амал қилиниши лозим бўлган турли ижтимоий қоидалар ва меъёрларни ўргатиш, ижтимоий ва кундалик турмуш кўникмаларини ўқитиш, ролларни бажаришнинг таъсирчан усулларини кўрсатиш ва уларда ўз хулқ-атворини тушунишни ривожлантириш - бундай мақсадга эришиш усулларидан биридир. Кўникмалар ва махсус билимларни ўргатиш норасмий шарт-шароитларда мижоз билан ўзаро ҳамкорлик пайтида ёки аксинча, оила бюджетини ташкил этиш ёки ота-оналар учун курслар каби қисқа таълим курсларида амалга оширилиши мумкин. Методни танлаш ижтимоий ишчидан мижозларнинг ўзлари учун янги билимларни эгаллашга тайёрликларини ва уларнинг қобилиятларини баҳолашда юксак касбий маҳоратни талаб этади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling