Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet50/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

7. Маъмурият бошлиғи
Мақсади. Гуманитар хизматларни тақдим этиш бўйича ташриф сиёсати, хизматлар ва дастурни режалаштириш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Таърифи. Маъмурият бошлиғи ролида ижтимоий ишчи ижтимоий иш агентлигининг сиёсати ва дастурини бажариш мажбуриятини бўйнига олади. Бу ролни бажарар экан, ишчи бош маъмурий лавозим эгаси бўлиши ёки унинг маъмурий функцияси оддий ижтимоий ишчи сифатидаги мажбуриятларининг бир бўлаги бўлиши мумкин. Ижтимоий иш луғати (Баркер, 1987) маъмурий жараёнга қуйидагича таъриф беради: «ташкилот сиёсатини конкрет хизматларга айлантириш учун зарур бўлган ташкилотдаги ижтимоий таъминот соҳасидаги фаолиятларнинг мувофиқлаштирилган йиғиндисидир. Шунингдек, бу мазкур ташкилот мақсадларини амалга оширишга етакловчи ташкилотнинг бир-бирига боғлиқ бўлган конкрет вазифалари, функциялари ва фаолиятларини бажаришда режалаштириш, белгилаш, баҳолаш ва воситачилик қилиш билан боғлиқ бўлган амалий иш методи ҳамдир».
Маъмурият бошлиғи бошқа кишилар томонидан яратилган сиёсат, дастур ва қонунларни рўёбга чиқариши лозим. Агентлик директорлар кенгаши ёки танланган раҳбарлар одатда агентлик фаолияти учун зарур бўлган маблағларни тақсимлайдилар ва умумий йўналишларни белгилайдилар. Шундан сўнг, одатда, кўнгилли ташкилотларда ҳам, давлат ташкилотларида ҳам ташкилотни бошқарадиган маъмурият бошлиғи ва ижрочи директорни тайинлайдилар. Унинг бирламчи мажбуриятлари бўлиб ходимлар билан иш олиб бориш, иш жараёнларини ўрнатиш, агентлик ишини бошқариш, кўрсатиладиган хизматларни ишлаб чиқиш ва баҳолаш, юқори ташкилотлар ва ходимлар ўртасида воситачилик қилиш ҳисобланади. Ташкилот тузилишининг ҳажми ва мураккаблигига қараб маъмурият бошлиғи маъмурий функцияларининг ҳаммасини ёки айримларини бажариши мумкин, аммо уларнинг сифати учун ҳар доим бевосита жавобгардир.


Функциялари
Менежмент. Менежмент функцияси маъмурият бошлиғидан конкрет дастурлар, билимлар ва/ёки умуман бутун ташкилот фаолиятини назорат қилишни талаб этади. Менежмент ташкилот раҳбарлик кенгаши ишини таъминлашни, ходимларни танлаш ва саралашни, бажарилаётган фаолиятларни йўналтириш ва мувофиқлаштиришни, устивор йўналишларни белгилаш бўйича иш олиб боришни, ташкилий тузилмани таҳлил этишни, ходимлар ўртасидаги низоларни ҳал этишни, ташкилот фаолияти учун зарур ресурслар излаб топишни ўз ичига қамраб олади. Бундан ташқари, менежмент бюджетини тузиш ва режалаштириш, ресурслардан фойдаланиш бўйича ҳужжатларни юритиш, агентликка тегишли бўлган жиҳозлар ва бинонинг мақбул ҳолатини таъминлаш билан боғлиқдир.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling