Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet51/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ички ва ташқи мувофиқлаштириш. Маъмурият бошлиғининг бирламчи вазифаси, бу агентлик ишини мувофиқлаштиришдир. Бу вазифа ичида агентлик ишининг таъсирчан ва самарали дастурларини тузиш назарда тутилади. Кўпинча бу умумий иш жараёнининг таркибий қисмлари бўлган агентлик ишидаги ҳар хил бўлимлар ва дастурлар билан муҳокама қилишни талаб этади. Шунингдек, агентлик ишига янги дастурларни интеграция қилишни таъминлаш учун ходимлар билан иш олиб бориш ҳам зарурдир. Шу билан бирга, маъмурият бошлиғи ташқи ташкилотлар ва жараён иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда агентликнинг бирламчи вакили бўлиб хизмат қилади. Бир тадқиқотда бундай ташқи вазифалар «ходимларни ташқи босимдан ҳимоя қилувчи буфер ролини бажариш, хизмат истеъмолчилари билан музокаралар олиб бориш, агентлик дастурлари фаолиятини давом эттириш учун уларни жамоатчиликка тушунтириш» сифатида таърифланади (Тир, Шифор, Готье, 1987). Шундай қилиб, маъмурият бошлиғи нафақат юқори раҳбарлик органлари билан ташқи фаолиятни амалга оширади, балки шунингдек мазкур агентлик жамоатчилиги билан алоқа қилишда ҳам асосий роль ўйнайди.
Таъсирчан маъмурият бошлиғи ташаббускор бўлмоғи керак. Кўп саъй-ҳаракатлар ва анчагина вақт мавжуд дастурлар ишини таъминлаш учун ажратилиши керак бўлса-да, маъмурият бошлиғи ҳар доим мижозлар эҳтиёжлари таҳлилини баҳолаш, ижтимоий тенденцияларни кузатиб бориш, раҳбар ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши учун хизмат кўрсатиш бўйича муқобил ишланмалар тузиш йўли билан янги хизматлар пайдо бўлишига эҳтиёжни баҳолаб бориши керак.
Дастурни баҳолаш. Охир-оқибатда маъмурият бошлиғи иш сифати назорати учун масъулдир. У агентлик дастурларини назорат қилиш ва баҳолаш бўйича иш олиб бориши керак. Маъмурият бошлиғи дастурларни ҳужжатлаштириш ва муваффақиятини баҳолаш учун маълумот тўплаш тизимини барпо қилади. Шнайдерман (1974) таъкидлаганидек, «мижоз билан қилинган ҳар бир алоқага нафақат хизмат кўрсатиш имконияти сифатида, балки мазкур аҳоли гуруҳи учун мавжуд дастурларнинг адекватлигини ҳужжатлаштириш имконияти сифатида ҳам қараш лозим». Бундан ташқари, Тир тадқиқотининг (1984) кўрсатишича, маъмурият бошлиғи ташкилий, касбий, давлат ёки федерал стандартларга мутаносибликни текшириш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириши керак. Шундай қилиб, дастурни баҳолаш келажакда янги дастурларни ишлаб чиқиш билан ҳам, мавжуд дастурларнинг муайян стандартларга мос келиши мавзуси билан ҳам боғлиқдир.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling