Ижтимоий ресурсларни ривожлантириш. Ижтимоий тараққиёт агенти шунингдек турмуш сифатини яхшилаш учун зарур бўлган ресурс захирасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий муаммоларнинг олдини олиш устида ҳам иш олиб бориш мумкин. Ресурсларни ривожлантириш деганда йўқ жойда янги ресурсларни бунёд этишга, мавжуд ресурсларни кенгайтириш ва яхшилашга, гуманитар хизматларнинг фойдасиз равишда такрорланишидан қочиш учун мавжуд ресурсларни режалаштириш ва тақсимлашга, агентлик, бўлинма ёки агентликлар гуруҳи томонидан тақдим этиладиган хизматларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган фаолият тушунилади. Бу фаолият юқори ташкилотларда тарғибот ишларини олиб бориш, қонунчилик қўмиталарига эксперт гувоҳномаларини тақдим этиш ёки қарор қабул қиладиган шахсларга у ёки бу ресурслардаги мавжуд эҳтиёжлар тўғрисида маълумот бериш мақсадида норасмийроқ мулоқотларда бўлиш каби сиёсий хатти-ҳаракатлар билан машғул бўлишни ўз ичига олиши мумкин.
9. Ўз ишининг касб устаси
Мақсади. Маҳоратли ва ахлоқий амалий фаолият билан шуғулланиб, ижтимоий иш касбининг ривожланишига ҳисса қўшиш.
Таърифи. Ижтимоий ишчидан кутиладиган охирги роль, бу моҳир касб устаси сифатида фаолият юритишидир. Ижтимоий ишчидан ўз ишининг юксак касбий стандартларга мос келиши талаб қилинади. Жамият ва мижозлар ижтимоий ишчига ёрдам кўрсатиш бўйича муайян ролларни бажаришга санкция берадилар. Ижтимоий ишчилар, ўз навбатида, ўзларининг юксак маҳоратли ва ахлоқий жиҳатдан мақбул ишлари билан уларга юклатилган мажбуриятлар ва билдирилган ишончни тўғри тушунганликларини кўрсатишлари лозим. Ижтимоий ишчи ҳар доим ўзининг билим ва малакаларини ривожлантиришга ҳамда тақдим этаётган хизматларининг сифатини яхшилашга интилмоғи керак.
Ниҳоят, яхши касбий нуфуз ва мавқега эга бўлган инсон сифатида ижтимоий ишчи ҳудудий, давлат ва миллий миқёслардаги касбий амалиётларда фаол иштирок этиб, ўз касбининг мустаҳкамланиши ва кучайишида фаол қатнашиши лозим.
Функциялари
Do'stlaringiz bilan baham: |