Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
Ҳарбий-ижтимоий иш аҳолининг ҳарбий хизматчилар (ва табиийки, бошқа қуролли кучлар структуралари), ҳарбий хизматдан озод этилган шахслар ва уларнинг оила аъзолари мансуб бўлган специфик гуруҳлари вакилларининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган. Уларнинг ижтимоий эҳтиёжлари турлича. Уларнинг ҳаётнинг минимал даражада етарли шароитларини таъминлашга қаратилган қисми ижтимоий ҳимояга тегишли.
Ижтимоий инқироз ҳолатидаги шахсларнинг ижтимоий эҳтиёжларини вақти-вақти билан қондириш уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга киради. Ижтимоий эҳтиёжларни давлат томонидан белгиланган кафолатларни қонуний асосда олиш хуқуқига эга бўлган шахслар доирасида қондирилиши ижтимоий таъминотга киради. Шахсларнинг ижтимоий эҳтиёжларини уларга кенг кўламдаги ижтимоий хизматлар тақдим этган ҳолда қондирилиши ижтимоий хизмат кўрсатиш каби изоҳланиши мумкин. Демак, ҳарбий-ижтимоий иш, турли субъектларнинг ўз мижозларининг ижтимоий эҳтиёжларини концептуал-сиёсий, меъёрий-хуқуқий ва амалий даражаларда амалга ошириш бўйича фаолиятнинг турли усул ва соҳалари комплекси билан белгиланувчи кенг кўламли тушунча ҳисобланади. Ушбу даражаларнинг барчасида у қуйидагиларни назарда тутади: муаммоларни назарий ишлаб чиқиш ва илмий асослаш, яъни ҳарбий-ижтимоий иш назариясини шакллантириш; ҳарбий-ижтимоий иш таълим муассасаларининг (аниқ касбий фаолият мутахассислари сифатида ҳарбий ижтимоий ходимларни тайёрлаш) иш фаолиятини таъминлаш, яъни илмий-таълим мажмуи сифатидаги ҳарбий-ижтимоий ишни ишлаб чиқиш; ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари билан амалий ижтимоий иш олиб бориш мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, яъни ҳарбий-ижтимоий ишни амалиёт сифатида амалга ошириш. Амалиёт сифатидаги ҳарбий-ижтимоий иш – моҳияти ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан озод этилган фуқаролар ва уларнинг оилаларининг ижтимоий ҳарбий муҳит, маълум ҳарбий социум билан мулоқот қилиш жараёнида юзага келадиган турли эҳтиёжларини қондиришдан иборат бўлган, тезкор суръатларда ривожланаётган (келажакда – тизим) профессионал фаолият турлари мажмуидир. Ўз табиатига кўра ҳарбий-ижтимоий иш фаол-қайта ўзгартирувчи фаолиятдир. Ижтимоий ҳарбий муҳит – бу ҳарбий хизматчини ўраб турган ҳаёт фаолиятидир. Ижтимоий ҳарбий макромуҳит яшаш, шаклланиш ва фаолиятнинг уни ўраб турган жамики ижтимоий, моддий ва маънавий шароитларини қамраб олади. Ижтимоий ҳарбий макромуҳит маълум ҳарбий хизматчининг фаолиятига, хулқига ва мулоқотига, ва унинг умумий ривожланишига таъсир кўрсатувчи бевосита ижтимоий атроф муҳитини (оиласи, яшаш жойидаги қўшнилари, ҳарбий жамоа, референт ва бошқа макрогуруҳлар ва ҳк.) қамраб олади. Ҳарбий социум – ҳарбий хизматчиларнинг, уларнинг оила аъзоларининг, ҳарбий гарнизонлар, шаҳарсалар ва ҳарбий қисмларнинг ҳарбий бўлмаган аҳолисининг ҳаёт фаолиятининг ижтимоий майдонидир; уларнинг ҳаёт фаолияти ўрни ва шароитлари билан бирлаштирилган, ҳарбий меҳнат ва турмушнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган барқарор ижтимоий бирлигидир. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling