Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Ҳарбийлар ва уларнинг оилалари билан ижтимоий иш олиб бориш


Download 0.74 Mb.
bet60/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ҳарбийлар ва уларнинг оилалари билан ижтимоий иш олиб бориш

Маъруза режаси



  1. Инсон даражасида ҳарбий-ижтимоий иш.

  2. Ҳарбий-ижтимоий иш мижозлари.

  3. Ҳарбий-ижтимоий ишнинг назарий методологик асослари.

Мамлакатнинг янги иқтисодий асосларга ўтиши, жамиятда бозор муносабатларининг ривожланиши бир томондан, ва ушбу мураккаб ижтимоий-иқтисодий шароитларда Қуролли кучларнинг ўзгартирилиши бошқа томондан жамиятда ва армиядаги аҳволнинг кескинлашувининг ортиб боришига таъсир кўрсатади. Ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий хизматдан бўшаган фуқароларнинг, ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий муаммолари кескин равишда ортиб кетди. Мутахассисларнинг тахминларига кўра, ушбу ҳолат келажакда армия ва флот сафларининг қисқартирилиши билан ёмонлашиб бориши, бу эса ўз навбатида ҳарбий муҳитда ижтимоий кескин аҳволнинг ортиб боришига, ҳарбий хизматчиларнинг нафақат ўзларининг ижтимоий аҳволларидан, балки бу ҳолатни юзага келтирган ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган чораларни кўрмаётган ҳукуматга нисбатан норозиликларнинг ортиб боришига сабаб бўлади.


Юзага келаётган вазият қуйидаги ҳолатлар бўйича кескин чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб этади: ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий мақомини қонуний тартибда кўрсатилган равишда ўзгартириш; ёпиқ ҳарбий социум доирасида улар билан ижтимоий иш олиб боришни ривожлантириш; аҳолининг ушбу ўзига хос гуруҳига нисбатан нафақат давлат ва идоравий ижтимоий сиёсатни излаш ва қўллаш бўйича, балки ҳарбий хизматчи оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг ноодатий (ёки айни вақтда одат тусига кирмаган) кўринишларини топиш ва қўллаш. Ушбу чора-тадбирлар бир неча даражаларда амалга оширилиши зарур.
Назарий-методологик даража мамлакатдаги ижтимоий вазиятни ва унинг ижтимоий ҳаёт фаолиятининг барча жабҳаларида, жумладан Қуролли Кучлар соҳасида ҳам ривожлантириш истиқболларини чуқур ўрганишни; муҳим ўрин ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига тегишли бўлган, аҳолининг асосий ижтимоий гуруҳларининг ижтимоий ҳолати ва мақомида юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларни аввалдан айтиб беришни; жамият ва Қуролли Кучлар ҳаётининг ижтимоий муҳитда ривожланишининг аниқ мақсадли йўналтирилганлигини; ҳарбий хизматчилар (жумладан заҳирадаги ҳарбий хизматчилар) ва уларнинг оила аъзоларининг жамият ривожланишининг у ёки бу босқичидаги иқтисодий имкониятларининг ижтимоий талаблари билан нисбатини аниқлашни; ҳарбий хизматчи имиджини юқори малакали мутахассис сифатида шакллантирилиши ва жамият томонидан унга нисбатан тегишли муносабатни шакллантирилишини ва ҳоказоларни талаб этади.
Ижтимоий муаммоларни ечишнинг концептуал-сиёсий даражаси Қуролли Кучларда давлат органларининг, жумладан бутун жамиятнинг ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларинингҳаётий манфаатларини қондириш, аҳолининг ушбу қисмини жамиятнинг демократик ва гуманистик қадриятларига мувофиқ равишда барқарор ва прогрессив ривожланишини таъминлашга қаратилган ўзига хос фаолияти сифатида баҳоланувчи ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқишни назарда тутади. Қуролли Кучларда ижтимоий сиёсатига уларнинг ижтимоий муҳитини ривожлантириш йўналишлари мажмуаси сифатида, шунингдек, аҳолининг ушбу категориясининг ижтимоий муаммоларини жамият ривожланишининг маълум босқичида ечишнинг маълум принциплари ва ёндашувлари мажмуи сифатида қараш мумкин.
Айни вақтда Қуролли Кучларга йўналтирилган ижтимоий сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишда етакчи ўрин ушбу мақсадларни амалга ошириш учун етарли маблағлари мавжуд бўлмаган давлатга тегишли. Айни шу ҳолат армия ва флотда ижтимоий муҳитни ривожлантиришнинг жда паст даражасини изоҳлайди.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling