Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Зўравонлик қурбонлари бўлган аёллар билан ижтимоий иш: ўзига хослиги ва мазмуни


Download 0.74 Mb.
bet56/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Зўравонлик қурбонлари бўлган аёллар билан ижтимоий иш: ўзига хослиги ва мазмуни

Маъруза режаси.


1 Аёлларнинг ижтимоий ҳолати (Россия мисолида).
2.Оилада зўравонликка учрайдиган аёлларнинг тиббий-ижтимоий муаммолари.
Аёллар меҳнати муаммолари. Россия ҳудудида 78,7 миллион аёллар яшайди, бу аҳолини 53% ташкил қилади, улардан 34 миллиони ҳалқ хўжалигида банд. Қонунга мувофиқ аёллар меҳнатидан оғир ишларда ва меҳнатнинг зарарли шароитларида фойдаланиш таъқиқланади. Бироқ, ишлаб чиқаришда ноқулай меҳнат шароитида 3,5 миллион аёллар ишлайди.
Оғир ва зарарли ишларда банд бўлган ишчиларнинг ҳар бештаси - аёллардир. Россия федарацияси бош прокротураси томонидан текширилган 40 та ташкилотнинг ҳар олтитасида аёлларга нисбатан бўлган қонуни бузилиши аниқланган.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида 3,1 миллион аёллар банд ёки умумий ишловчилар сониннинг 40 фоизга тенг. Ҳар учинчи аёл механиза-циялашган ишни бажаради, қолганлари эса оғир жисмоний меҳнат билан банд.
1992 йилдан бошлаб 35 ёшгача бўлган аёлларни ўсимлик етиштириш, чорвачилик, паррандачилик, ҳайвон етиштириш каби ишларга жалб қилиш ман қилинган. Агар улар захарли химикатлар, пестицидлар ва дезинфикцияловчи воситалар билан боғлиқ бўлса. Бироқ, меъёрларга жавоб бермайдиган шароитларда ишлавчиларнингн ярми - аёллардир. Охир- оқибатда эса қишлоқ аёлларининг ҳар учинчиси 46 -55 ёшида меҳнатнинг оғирлиги ва зарари туфайли келиб чиққан касалликларга эга.
Касбий фаолиятнинг тузилишига таалуқлилик хақида гапирадиган бўлсак, у табиий равишда “аёллик вазифаси” стереотипини намоён этади. “Аёллар касби” деб номланувчилар оила чегарасидаги анъанавий машғулотларини макро даражага олиб чиқиш йўли билан шаклланган.
Аёлларнинг аксарият қисми савдо – сотиқ ва умумий овқатланиш (ишловчилардан 82 %), соғлиқни сақлаш ва ижтимойи хизмат (85 %), халқ талимида (79 %), маданий хизмат кўрсатиш (73 %) соҳасида ишлайдилар. Бунга ўхшаш вазият ишлаб чиқариш соҳасида: аёллар енгил саноат ва озиқ-овқат, доришунослик, тикувчилик, тўқимачилик каби соҳаларда кўпчиликни ташкил қилади. Бироқ бу ерда зарарли ва оғир касблар ва ишчи ўринлари кўп, нуфуз ва меҳнат ҳақи эса кўп эмас. Қишлоқ хўжалигида ўртача ҳисобда аёлларнинг маоши эркакларни-кига нисбатан уч баробар кам.
Аёллар ва сиёсат. Россияда раҳбарлик ишида эркаклар кўпчиликни ташкил қилади. Аниқроғи аёллар фаол сиёсий ҳаётдан, ҳокимият тизимларидан сиқиб чиқарилган, тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этишдан четлатилганлар.
Агар қайта қуриш давригача аёллар партия ва давлат тизимларида раҳбарлик лавозимида 33 % дан ортиғини ташкил қилган бўлса, “демократия учун кураш” жараёнида Федераль мажлисда атига 11,4 % аёллар қолди.
Федерациянинг олий суди раисларини 16 % аёллар ташкил қилади.
Статистик маълумотлар, ҳамда ижтимойи тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича, аёлларга (энг яхши вазиятда) иккинчи даражали, қоидага мувофиқ эса учинчи даражадаги, яъни, кўпроқ ижро этиш ва техник вазифалар билан боғлиқ бўлган лавозимлар берилади. Молия вазирлиги аппаратида 77 %, соғлиқни сақлаш Вазирлиги – 66 %, нарҳлаш сиёсати Қўмитаси – 72 % аёллар ташкил қилади.
Нотариуслардан 95 % аёллардир.
Жойлардаги ҳокимият органларида аёллар вакиллиги бирданига қисқарди. Масалан, агар Москва туманида 1987 йилда 700 та депутатлар ичида 332 таси аёллар бўлган бўлса (47,7 %), 1992 йилга келиб 9,5 % тушди. Шаҳар, туман қўмитасининг 67 та раисидан фақат 4 та аёллардир, шахар ва вилоят туманлари рахбарларидан эса 3 таси. Бундай ҳолат Россиянинг барча ҳудудларига бирдек таалуқлидир.
Соғлиқ, туғилиш, ҳомиладорлик. Ҳаётнинг кутилаётган давомийлиги анъанага кўра аҳолининг жисмоний ҳолатининг асосий индикатори ҳисобланади.
Россия аҳолисининг умри давомийлигини қисқариши 1989/90 – 1993 йиллар даврида ўлим даражасининг ортиши натижасида аёлларда 2,5 йилни (74,4 ёшдан 71,9 ёшгача ), эркакларда – 5,1 йилни (64 ёшдан 58,9 ёшгача) ташкил қилди. 70 йиллар бошида россияликларнинг умри давомийлиги ривожланган Европа, Шимолий Американикига нисбатан тахминан 2 йилга кам бўлган.
Австралия ва Япония, айниқча ҳозирги вақтда Россиянинг Европа иттифоқи мамлакатлари билан (19 та мамлакат) ушбу кўрсаткич бўйича аёллар учун 7,7 йилни, эркаклар учун 12,3 йилни ташкил қилади.
Россиялик аёлларнинг саломатлигини тадқиқ этган БСТ (Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти) экспертлари қуйидаги хулосаларни қилдилар: “Ушбу ҳудуддаги аёллар ва болалар соғлигининг хаддан ортиқ ёмонлашуви халокатга тенгдир. Улар иқтисодий муносабатларнинг дарз кетиши учун ўзларининг саломатлиги билан тўлов тўламоқдалар, ва бу тўлов ўлчовсиздир ”.
Саломатликни ёмонлашувида ижтимоий омиллар ҳал этувчи аҳамиятга эга: ишсизлик ёки уни йўқотиб қўйиш хавфи, аҳоли жонбошига паст даромад, яшаш шароити ва овқатланишни ёмонлиги, ифлосланган сув ва захарланган ҳаво, зарарли одатлар ва хакозо. Кўпгина юқумли кассаликлар аёлларда эркакларга нисбатан оғирроқ кечади, жумладан жинсий йўл билан юқадиганлари ҳам (узоқроқ ва олти марта оғирроқ кечади). Сўнгги йилларда захм ва бошқа тери-таносил кассаликлар билан хасталанганлар сони ортди. Остонада - ОИТС нинг авж олиши. Алкаголь ва тамаки истеъмол қилиш бўйича аёллар эркакларга етиб оляптилар.
Туғилиш камаймоқда. 80 йиллар охирида туғилишнинг нисбий коэфиценти ўртача ҳисобда аёл бошига 2 та туғилишдан тушиб кетди (авлодни давом эттириш учун ҳар бир аёлга 2,15 – 2,17 туғиш зарур). Туғруқ ёшидаги ҳар 26 та аёлдан фақат биттаси туғади ва қоидага мувофиқ бу ишлайдиган аёлдир. Мамлакатдаги ижтимоий - иқтисодий вазият уларни ҳар қандай шароитда ишлашга мажбур қилади, шунингдек, ўзининг соғлиги болаларнинг саломатлигига зарар ҳисобига зарарли ва хавфли жойларда ишлайдилар. Шуни таъкидлаш керакки, туғилиш билан боғлиқ муносабат охирги вақтда яхшиланиб бормоқда. Бир қатор қонунчилик чоралари қабул қилинди, улар бола туғишга қарор қилган аёлни иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилишга имкон беради. Бироқ, туғилишнинг ошиши билан бирга янги муаммолар ҳам пайдо бўлади, масалан, мактабгача тарбия муассасаларида жой бўлмаслиги.
Оҳирги йилларда хомиладор аёлларнинг саломатлиги сезиларли даражада ёмонлашди. Улар орасида умумий кассаланиш ўсмоқда. 1989 – 1993 йиллар даврида уларнинг камвонлик билан касалланиши 2,8 % га ошди, 1,7 маротаба ҳомилардорлардаги токсикоз, қон айланиш тизимидаги касалликлар 1,5 баробар ошди. 1990 йилдан бошлаб туғруқнинг ярми патологик равишда кечган. Меъёрдаги туғруқлар 1993 йилда фақатгина 40,2% ни ташкил қилган. Психик ва маънавий жароҳатлар ҳомиладорликни кечишини ва туғруқни оғирлаштиради. Қийин ҳаётга эга бўлган аёллар кўпинча оғирлиги кам, нимжон болаларни дунёга келтирадилар; улар ўз саломатликларига кам эътиборликдирлар.
Россияда оналар ўлими камаймаётибди, ушбу кўрсаткич Европадаги ўртача жаражадан 2 баробар ортиқ. Юқори даражадаги оналар ўлимини аниқловчи омиллар орасида асосийлари бўлажак оналарнинг саломатлигининг қониқарсизлиги, абортлар, жумладан, тиббий муассасадан ташқарида ўтказиладиганлари, аёллар маслахатхоналари ва акушерлик станцияларида бериладиган ноадекват тибиий ёрдам, аҳолининг аёллар қисмда умумий ва санитар маданиятнинг паст даражада эканлиги.
Оилани режалаштириш бўйича хизматни ташкил қилиш бўйича ишларни ўтказиш, имталмаган ҳомиладорликни олдини олиш бўйича замонавий воситалар (контрацепция) ни тадқиқ этилишига қарамай, 60 -70 % аёллар аввалгидек бола олдирадилар. 1993 йилда Россияда 4,5-4,7 миллион аёл ҳомиладор бўлган, улардан атиги 1,4 миллиони болаларни дунёга келтирган. Қолганлари эса бола олдиришни афзал билганлар. Бола олдиришнинг оқибатида сурункали шамоллаш касалликлари, бепуштлик, бола тушиши, аёлнинг узоқ вақтгача меҳнатга яроқсизлиги келиб чиқади.
Аёлларнинг бандлиги муаммоси. Россиянинг иқтисодий аҳволини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларига ўтиш даврида аҳолининг жумладан аёлларнинг бандлгида улкан ўзгаришлар рўй берди. Ҳозир халқ хўжалигида 34 миллион одам банд, ишловчилардан 48 % аёллардир. Уларнинг меҳнат бозоридаги ҳолати, аҳолининг бошқа гуруҳлари каби, ишга бўлган эҳтиёжида, ушбу ижтимоий - демографик гуруҳнинг меҳнатга бўлган талаби, аёллар меҳнат кучининг рақобатбардош-лиги, унинг малака даражаси, иш жойини, касбни, меҳнат кун тартиби, хусусийлик шаклларини ўзгаришига қобиллиги, шунингдек, аҳолининг меҳнат муҳитида ижтимоий ҳимоя тизими билан аниқланади.
Ишсизликнинг “аёллик” юзи хақидаги тасаввур Федерал хизматнинг меҳнат бозорининг бандлик қисмини назортга олган вазияти юзасидан пайдо бўлган.
Шундай қилиб 2002 йилнинг охирида ишсизлик бўйича хисобга олинганлар орасида (ишсиз мақомига эга бўлганлар) - 62,2 % ни аёллар ташкил қилган. Шу вақтнинг ўзида текширувларнинг натижасига кўра бандлик хизматида рўйҳатдан ўтмаган аёллар 35% ни ташкил қилган. Меҳнат бозорининг умумий аҳволи ёмонлашмоқда, бу эса ишсизликнинг давомийлигини ортишида акс этмоқда. Аёлларнинг тўрт ойгача бўлган ишсизлиги 2002 йилда 77,8% дан 2004 йилда 48 % га қисқарди, шу даврнинг ўзида узоқ давом этган ишсизлик (8 ойдан кўпроқ) 4,2 % дан 20,6 % га ўсди.
Меҳнат бозорида ўз ҳоҳишига кўра ишдан бўшаган аёллар, шунингдек умумий ўрта таълим мактаби ва касбий техник таълим муассасалаирини битирган ёш аёлларнинг ҳолати ёмонлашди. 30 ёшгача бўл ган ишсиз аёллар 2004 йилда 77,4 % ни ташкил қилди.
Тахминан уларнинг ярмини (48%) 16 ёшгача бўлган болалари бор, улардан 11 % ёлғиз оналар, 10 % - кўп болалиларгт ташкил қилади.
Нисбий ижобий тенденция сифатида таъкидлаш жоизки, ишсиз аёллар орасида олий ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлганлар сони камайди (2002 йилдаги 49,9 % дан 2004 йил июнгача 40,4 % га ), бироқ аёлларнинг ушбу контингенти аввалгидек ўзига қийинчилик билан иш топмоқда.
Меҳнат бозоридаги аҳволнинг ёмонлашуви, ишсизлик давомийлигининг ўсиши асосан ишчи кучини таклифини талабга касбий малака жиҳатидан тўғри келмаслиги билан тушунтирилади, бу эса аёллар учун яққоллроқ салбий оқибатга эга. Шундай қилиб меҳнат бозорида аёллар ҳолатини таҳлил этган турли мамлакатларнинг ижтимоий хизматлари иш берувчиларнинг қабул вақтида эркакларни афзал кўришларини сабабларини тахлил қилдилар (бу борада Япониялик, Олмониялик, Янги чиқган ишбилармонлар ўртасида унчалик фарқ йўқ ). Аёлга ишга жойлашишига рад жавобини берилишини асосий сабаби - унга ёшига ётмаган болаларни онаси сифатида имтиёз бериш заруратидир. Аҳамиятига кўра иккинчи сабаб - иш берувчи аёлнинг организмининг ўзига ҳослиги билан шартланган чекловларга амал қилиш шарт. Учинчи сабаб социологлар томондан нозик изоҳланади “аёллар ишчи кучининг тақдим этилаётган талабларга касбий малака ва ижтимоий-иқтисодий таснифларнинг мос келмаслиги”. Амалда эса бунинг ортида аёл эркак хамкасбига нисбатан камроқ маҳоратга, ақлга, мантиққа эга, деган аънанавий фикр мавжуд. Хорижий иш берувчиларга яна бир омил аҳамиятлики, бу ватандошларимизда ўз аксини топмайди: уларнинг фикрича аёл киши ишламаслиги керак.
Шунинг учун ҳам бандлик хизматига буюртма берувчи ташкилотлар ёки қабул хақида эълон берувчилар гарчи ишчининг жинси ҳақида ошкора айтмасалар-да, бироқ эркакларни ишга олишни маъқул кўрадилар.
6,8 % ни ташкил қилувчи нафақага чиқишга яқинлашган ёшдаги аёллар умуман иш топа олмайдилар. Иш қидираётган банд бўлмаган аёлларни ишга жойлаш кўп жиҳатдан ҳудудий меҳнат бозорларининг ҳолатига боғлиқ. Вилоятлар ва республикалар бўйича ишсизларнинг жинсга кўра таркиби сезиларли фарв қилади: аёллар 42-60% дан 80-82 % гача аёллар улуши фарқланади.
2004 йил 2-чораги маълумотларига кўра 17 та вилоятдаги ишсизлар орасида аёллар улуши 75 % дан ошган. Асосан бу ҳудудлар Узоқ Шарқ, шарқий ва Ғарбий Сибир, Шимолий Кавказ ҳудудларидир, бу ерда иқтисодий тараққиётнинг ўзига ҳослигига кўра анъанага мувофиқ аёл аҳолига ишчи ўринлари етишмайди. Меҳнат бозоридаги зиддиятли вазият Владимирск, Ивановск, Ярославск, Кастромск ва Псков вилоятларида, Мордовия, Чувашия республикаларда ишлаб чиқаришнинг суръати тушиб кетиши билан пайдо бўлди, бунда аёллар бандлиги ва меҳнат бозорини ҳамкорликда бошқаришнинг ўзига ҳос усуллари талаб этилади. Ушбу ҳудудларда банд бўлмаганлар 1 иш ўрнига тўғри келувчилар умумроссия кўрсаткичидан 3-18 баробар ошади.
Шу тариқа, ҳудудий ўзига ҳосликка эга бўлган демогрофик ва ижтимоий-иқтисодий омиллар аёллар ишсизлигига таъсир қилувчи жараёнларга кўп бора таъсир қилади, бу эса охир–оқибатда бандлик дастурини ишлаб чиқишда унинг ҳудудий жиҳатини кучайтириш заруратини келтириб чиқаради.
Аёлларга нисбатан зўравонлик. Афсуски, аёлларга нисбатан зўравонликнинг шакллари турли-тумандир - иш жойида ва оилада сексуал жинсий таъқиб фоҳишабозликга мажбур қилиш, зўрлаш, жинсий зўравонлик замирида ўлдириш, “тирик мол” савдоси. Россия федерациясининг бош прокуратураси маълумотларига кўра 2003 йилда жабрланувчилар аёллар бўлган 431,8 минг жиноят рўйхатга олинган. Бунда содир этилган 43 минг ҳодисада жиноятчилар ёмон ниятда 18,4 минг ҳолатда безорилик ниятида жиноят содир этганлар. 20 мингга яқин жиноят рашк, жанжал ва бошқа маиший сабаблар туфайли содир этилган. 2003 йилда ўз турмуш ўртоғининг хақоратлаши ва қийнаб азоб бериши оқибатида 13,5 минг нафар аёл ҳалок бўлган, бир йил ўтиб эса бундай жиноятларнинг жабрланувчилари сони 1000 тага ортган. 56 мингдан ортиқ аёл тан жароҳати олган. Оиладаги зўравонлик - нафақат мастликдаги алаҳсираш, ҳумор тутганда дўппослаш эмас, балки ҳақорат, руҳий босим, хўрлаш, яккалаб қўйиш, иқтисодий тобеълик ҳамдир.
2003 йилда 15,4 мигдан зиёд зўравонлик қайд этилган, 12 % ортиғи вояга етмаганларга нисбатан амалдаги қонунчилик зўравонликни оғир жиноят деб ҳисоблайди ва жазо сифатида аҳамиятли озодликдан маҳрум қилиш муддатини назарда тутсада бундай жиноятларни очилиши юқори эмас. Бундан ташқари рўйҳатдан ўтган ҳолатларнинг 68 % судгача етиб боради, сабаблар турличадир, жумладан жабрланувчининг жиноятчи олдидаги қўрқуви сабабли кўрсатма беришдан бош тортишир.
Жинсий мотивлар асосидаги такрорий қотиллик муаммолигича қолмоқда. Кўпинча қотиллар узоқ вақт давомида фаолият юритади ва жабрланувчилар сони ўнлаб ҳисобланади.
Сўнгги йилларда кўпинча қизлар ва ёш аёлларни ўғирлаш ва уларни фаҳш ва зинокорлик масканларига қайта сотиш объектга айланиб бормоқда (интим-клублар, стриптиз шоулар ва шунга ўхшаш муассасалар). Жиноий бизнеснинг тарқалиши, қўшмачилик, фоҳишабозлик каби фаолиятга вояга етмаганларни тортиш сингари жиноий хатти-ҳаракатларнинг кўпайишига олиб келади.
Зўравонликнинг кенг тарқалган ҳолатлари аёл тобеъ ўринни эгаллаши ва кўпинча жамиятда жабрланувчи эканлигини яна бир бор тасдиқлайди, бу эса табиийки унинг жисмоний ва руҳий ҳолатида акс этади. Аёлларни жинсий зўравонликдан ҳимояловчи қандайдир кескин чоралар ҳақида сўз юритиш мушкул. Бунинг учун мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол яхши томонга ўзгариши, қонунчилик ҳимояси кўпроқ самаралироқ бўлиши, шунингдек қонунга риоя қилишнинг назорати кучайтирилиши зарур. Бироқ, инқироз марказлари яхши хизмат кўрсатиши мумкин, у ерга зўравонликга учраган аёллар ёрдам сўраб психологик қўллаб—қувватлаш, тибиий ёки юридик маслаҳат учун мурожаат қилишлари мумкин.
Бундай марказлар Варкутия, Екатеринбург, Ижевск, Курск, Москва, Пермь, Самара, Санкт-Петербург ва бошқа шаҳарларда очилган.
Оиладаги зўравонлик бугун пайдо бўлмаган. Агар биз тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, шуни кўришимиз мумкинки, яқин кунларда ҳам турмушдаги зўравонлик қонунлаштирилган эди. Кўпгина давлатларда эркакларга бошқа оила аъзоларига нисбатан ҳукмронлик хуқуқи кўпроқ берилган эди. Масалан, аср бошида Лондон полицияси шундай қоида билан ҳисоблашар эди: “вайсақи хотиннинг эри уни уйда калтаклаш хуқуқига эга, бироқ бунинг учун у қўллайдиган таёқ бош бармоқдан қалин бўлмаслиги керак ”. Америкада 1824 йилда айрим штатларда эрларни хотинларини жисмоний жазолаши жавобгарлигидан озод қилган. Узоқ вақт давомида хотинини урган эрни койиганлар. Хотинини ўлдирганларни калтаклашган. Эрини ўлдирган хотинни эса - тириклигича ерга кўмганлар (12). Фақатгина ХХ асрнинг 70- йилларидагина оиладаги зўравонлик муаммоси ижтимоий аҳамият касб этди, Ғарбда эса оилавий зўравонликка йўл қўйиб бўлмайди деб топилди. Собиқ иттифоқда эса оиладаги зўравонлик расмий равишда “мавжуд эмасди”. Қоидага мувофиқ ушбу феноменни ўрганиш жиноят кодексининг бандларига кўра жисмоний зўравонлик сифатида кўрилган. Биринчидан, “жанжални уйдан ташқарига олиб чиқиш” қабул қилинмаган эди. Агар сени эринг урса - ўзинг айбдорсан. Агар айбдор бўлмасанг, у ҳолда билгинки,, аёллар қисмати шундай. Иккинчидан, милицияга ариза беришга қарор қилган аёллар маҳкамадан ҳеч нарсасиз қайтганлар – чунки у ерда аризани қабул қилишдан бош тортганлар.
Замонавий Россияда сўнгги йилларда кўпгина муаммолар авж олди, жумладан ижтимоийлари ҳам. Улар сирасига шубҳасиз зўравонликнинг турли шакллари, шунингдек оиладаги зўравонликни киритиш мумкин. Бу муаммо билан шуғулланмаганлар. Фақат 1993 йилгина аёллар ижтимоий ташкилотлари ташаббуси билан ушбу муаммога бағишланган биринчи мақолалар нашр қилинди. Оилавий зўравонликдан жабрланганлар учун биринчи ишонч телефонлари, инқироз марказлари, яшириниш ва бошпаналар ташкил қилинди. Ушбу мақолалардан сўнг жамоатчилик 40 % оғир зўравонлик жиноятлари оилада содир этилишидан ниҳоят хабар топди. Оилавий-маиший жабҳадаги низоларда ҳалок бўлган ва жисмоний жароҳат олганлар зўравонлик жиноятидан жабрланганлар орасида биринчи ўринни эгаллайди ва зўравонлик жиноятининг янги турларидан жабрланувчилар сонидан ортиқ (41 ). Бундай мақолалардан, намойишлардан ва талаблардан сўнг мамлакатда қуйидаги расман тасдиқланди - оилада зўравонлик бор ва у жазоланади. Бироқ, афсуски, барчаси жисмоний зўравонликга таалуқли, оиладаги маънавий, психологик ёки иқтисодий терор хақида бирор сўз ҳам айтилмади. Вазият ҳозирги кунда ҳам ўзгармаган. Оиладаги зўравонлик – миллий фалокат ва фожеалиги ҳаммага тушунарли. Бироқ, оилада куч ишлатишнинг сабаблари ва тарқалганлиги даражаси хақидаги маълумотларнинг фойдаланишида етарли аниқ тушунчаларни ва назарий базани мавжуд эмаслиги шунунгдек , зўравонлик қурбонларини ҳимоясини таъминловчи федерал қонунларни мавжуд эмаслиги барчасини йўқга чиқаради.
Оиладаги ва оиладн ташқаридаги зўравонликга нисбатан давлат реакцияси белгилидир - зўравонликга йўл қўядиган, оддатий ҳолат сифатида қабул қиладиган давлат бу билан жамиятни ҳам оилани ҳам парчалайди.
Жамиятнинг турли ҳил кўринишдаги зўравонликга сабрлилиги – бу моҳиятига кўра замонавий цивилизациялашган яратишдан бош тортишдир. Биз омавий ахборот воситалари, телевидения ва кинода турли ҳил зўравонликни кўришга одатландик. Бунга хотиржам муносабатда бўла бошладик ва пайқамай қолдик, шунинг учун ҳам пайдо бўлган бундай вазиятда давлатнинг ўрни жуда муҳим бўлиб чиқади. Шу тариқа, давлат оила чегарасидаги аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни олдини олиш бўйича сиёсат жуда муҳим(21).
Оилоадаги зўравонлик сабаблари турли-тумандир. Бугунги жамиятнинг глобал муаммоси сифатида ёшлар орасидаги йўналишни ва қадриятларни йўқолишини айтиш мумкин. Нафақат унинг орасида, балки, ижтимоий муаммоларни пайдо бўлишига ёрдам берадиган ва жамиятда зўриқишни кучайишига омил сифатида қаралади (42,44).
ИИВ статистик маълумотига кўра оғир жиноятларнинг 40 5 оилада содир этилади. 70 % вазиятларда зўравонликдан аёллар ва болалар жабрланадилар. Россиянинг ИИВ органлари ҳисобида оилада зўравонликнии амалга оширган 4 миллион одам туради. Улардан 205 мингтаси - безори “жанжалкашлар” асаб тизими қўзғалувчанлар, 400 мингтаси - ичкиликбозлар, 40 мингтаси руҳий касаллар. Мос равишда, 3 миллион 355 минг оилавий “азоб берувчи” - меърдаги хурматли одамлар. Шунингдек ИИВ нинг статистик маълумотига кўра 2003 йилда зхравонлик Россиянинг ҳар бир тўртинчи оиласида мавжуд (40).
Ҳар 40 дақиқада россиялик аёллардан бири эрининг ёки шеригининг қўлида ҳалок бўлади. Оиладаги оилавий - маиший муносабатлардаги носоғлом жабҳада барча ўлдирилганларнинг ( ҳар йили 38 % аёллар ва болалар) ташкил қилади.
Ҳар йили 14 ёшгача бўлган 2 миллионга яқин бола ота-оналар томонидан калтакланади. Бу боланинг 10 % халок бўлади, 2000 таси - ўзини – ўзи ўлдиради. 50 мингдан ортиқ болалар эса ота-оналардан қутилиш учун уйилан кетади (40).
Гўдакларни оналар томонидан ўлдирилиш ҳолатлари 1,7 баробар ошди. Сербский номли ижтимоий ва суд психиатрия маркази тадқиқот натижаларига кўра оиладаги ёмон муносабатдан асосан 6 – 7 ёшли болалар жабрланадилар; бундай болаларни 60 - 70 % ўзининг ота-оналари, ўгай отаси (ўгай онаси), онаси билан бирга яшовчи (отаси) билан яшовчилар доимий равишда калтакланадилар. Бундай болалар ривожланишда ортда қоладилар, турли хил жисмоний ва психо - эмоционал бузилишлардан азобланадилар. Кўпгина болалар “сарҳуш педагогиканинг” жабррдийдасига айланадилар, бу эса бола учун фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин (39).
Россия федерациясининг бош прокротурси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда жабрланувчилар аёллар бўлган 331,8 мингта жиноят қайд этилган. 20 мингга яқин жиноят рашк, жанжал ва бошқа маиший сабаблар оқибатида амалга оширилган. Ўз турмуш ўртоғининг хақоратлаши ва қийнаб азоб бериши оқибатида 14,5 минг аёл халок бўлган. 56 мингдан ортиқ аёллар тан жароҳати олганлар. 14,4 мингдан ортиқ зўравонлик амалга оширилган, 12 % дан ортиғи вояга етмаганларга нисбатан амалга оширилган (39).
2003 йилда Муезерск, Корелия шахарларида милиция ходимлари, ижтимоий хизмат кўрсатиш Маркази ходимлари, касалхона ходимлари, оилавий зўравонлик жабрланувчилари ва зўравонларни ўзлари билан ижтимоий сўровнома ўтказилган (43).
ТИБ 6 та ҳудуд нозири сўралган. Оилаларда “Зўравонлик тарқалнанми?” ва “Ким жабрланувчи ҳисобланади?” каби саволларга барча қатнашчилар тасдиқ жавобини бердилар ва зўравонлик жабрланувчилари аёллар ва болалар эканлигини барча тасдиқлади.
Аёлларнинг милицияга камдан-кам мурожаат қилишларини сабаби сифатида сўровнома қатнашчилари уларнинг ёлғиз қолишдан қўрқиши, уй-жой муаммоси, адолат қарор топишига ишончсизлик, зўравон томонидан ўч олинишидан қўрқув, ўз ҳуқуқларини билмасликларини кўрсатдилар.
Ҳудуд нозирлари оиладаги зўравонликни камайтириш учун аҳолини бандлигини ошириш бўйича чоралар кўрилишини, жавобгарликни кучайтириш, жамиятда тарбия ишларини яхшилаш ва хуқубузарликларни олдини олиш чоралари, ҳамда милицияни моддий таъминоти яхшиланиши таклифини билдирдилар. Сўровноманинг тўртта иштирокчиси оилада зўравонликни олдини олиш учун махсус қонун қабул қилиш зарур деб ҳисоблайдилар, иккита иштирокчи эса бундай заруратни кўрмайдилар.
“Оиладаги зўравонлик ни олдини олишда ким асосий бўғин бўлиши керак? ” деган саволга иштирокчилар милиция, ижтимоий хизмат, психологлар жавоб беришди. Шунингдек улар ушбу муаммони ҳал этиш учун бутун жамиятни кучини бирлаштириш керак деб ҳисоблайдилар.
Бундан ташқари оиладаги зўравонлик жабрланувчилари ва зўравонлик жиноятини амалга оширган шахслар билан сўровнома ўтказилди. Иштирокчиларнинг барчасининг таъкидлашича, оиладаги зўравонлик бу - кенг тарқалган ҳодиса, жабрланувчилар кўпинча аёллар ва болалар бўладилар.
Аёлларнинг таъкидлашича, улар милицияга камдан-кам мурожаат қиладилар, чунки гап тарқалишини ҳохламайдилар, оилавий муаммоллардан қўрқадилар, болалр ёлғиз қолишини, эрларини жарима тўлашларини ҳохламайдилар вахакозо. Жарималар оила бюджетига зарар келтиради, улар милиция ва суд билан умуман алоқа қилишни ҳохламайдилар.
Эркаклар бу саволга жавоб бера туриб, аёллар қўрқади деб таъкидладаилар (кимдан, нимадан - аниқлик киритмадилар). Шунингдек, кўпинча жанжаллар аёлларнинг айби билан содир бўлади, бу уларга ёқади. Милицияни жалб қилмасдан ўзлари ҳал этишлари керак. У ва бу тарафдаги сўровнома иштирокчиларининг кўпчилиги оиладаги зўравонликни қонунчилик ёрдамида ҳал этиш мумкин деб ўйлайдилар, уларнинг ярмиси махсус қонун қабул қилиш зарур деб ҳисоблайдилар.
“Оиладаги зўравонлик ни олдини олишда ким асосий бўғин бўлиши керак? ” деган саволга аёллар милиция ва ижтимоий хизмат шуғулланиши керак деб жавоб бердилар, эркалар эса буни ижтимоий хизматлар бажаришини маъқуллайдилар, улардан иккитаси хаттоки шундай деб ёзди: “Фақат милиция эмас”.
Бошқа сўровноманинг саволларига аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимлари, туман касалхонасининг ходимлари ва касаллари ва Музерск Ўрмон хўжалиги бошқармаси хизматчилари жавоб беришди. Ҳаммаси бўлиб 63 та одам иштирок этди. Оиладаги зўравонлик ҳақидаги саволга; 38 киши - ароқхўрлик туфайли деб кўрсатдилар, 23 нафари - маиший жиҳатдан ўз ўрнини топмаганлик, 20 киши - кам даромад туфайли, 9 таси ишга жойлашишнинг имконсизлиги учун, 9 киши - ишлашни истамаслик сабабли, 15 киши - шахсий кўнгилсизлик туфайли, 10 киши маданий даражаси пастлиги туфайли, дея жавоб бердилар. Сўровноманинг 23 нафар қатнашчиси зўравонликни ўзлари оилада бошларидан ўтказган-ликларини ёзганлар. Улардан 8 нафари қонунни ҳимоя қилиш органларига ёрдам сўраб мурожаат қилганлар. 6 та ҳолатда зўравонлар маъмурий жавобгарликга тортилганлар, 2 тасида эса жиноят жазосиз қолган, 15 нафар инсон ўз дўстлари, ота-оналари, қавму-қариндошларига ёрдам сўраб мурожаат қилганлар. 11 нафар инсон эса оила аъзоларига нисбатан ўзлари зўравонлик кўрсатганлари ҳақида ёзганлар, бу ҳақоратлаш ва қўрқитишда (барча ҳолатларда), мол-мулкни йўқ қилиш - 4 та ҳолатда, моддий қўллаб-қувватлаш, болалар билан мулоқотдан маҳрум қилиш ҳақидаги қўрқитишлар - 5 та ҳолатда, соғлиғига зарар етказиш - 2 та ҳолатда акс этган (43).
Сўровноманинг кўпчилик иштирокчиларининг фикрига кўра оиладаги низоларни бартараф этиш учун ва ўзаро хурмат ва ўзаро келишувни сақлаш зарур, ҳаёт даражасини яхшилаш ва алкоголизмни олдини одиш зарур деб ҳисоблайдилар.
Оиладаги зўравонлик муаммоси жамиятдаги ўзаро муносабат-лардаги мавжуд ноуйғунлик ва келишмовчиликларни акс эттиради. Унинг ўткирлиги бизнинг жамиятимиздаги ижтимоий – аҳлоқий вазиятнинг носоғломлигидан гувоҳлик беради. (15)
Оиладаги зўравонликни авлоддан –авлодга доимий ўтиб бришининг сабабларидан бири тарбиянинг гендер мойиллиги, бунда қизларнинг ҳулқ-атвори ўғил болаларга нисбатан кўп даражада чекланади, уларга номукаммаллиги, ўғил болаларга эса устунлик сингдирилади. Қизларга иккинчи даражалиликни сингдириб, жисмонан ва психологик ҳимоясиз қилиб тарбиялайдилар. Уларга болалигидан бошлаб нафақат “қизлар учун нолойиқ ҳулқ - атвор”, балки ўғил болаларнинг жиноий ҳулқ - атвори учун ҳам айбдорлик комплексини боғлашади. Агар ўғил бола сени олдингда ўзини ёмон тутса демак сен унга имкон бераяпсан ва бундан шундай ишонч келиб чиқадики, аёлни зўрлашларида ўзи айбдор ва айнан шунинг учун ҳам шериги томонидан йиллар давомида зўрланишига тоқат қилади. (18)
Зўравонлик - бу нафақат аёллар ва болалрга нисбатан амалга ошириладиган оғриқ ва жароҳатлар келтириб чиқарадиган хатти-харакат, хўравонлик психологик бўлиши ҳам мумкин.
Зўравонликни қуйидаги шакллари мавжуд:
1. Уйдаги зўравонлик (оиладаги зўравонлик );
А) жисмоний (калтаклаш, тан жароҳати етказишнинг бошқа шакллари);
Б) Психологик (сўз орқали ҳақорат, қўрқитиш, каситиш ва шунга ўхшаш);
В) Иқтисодий (ишга тушишга руҳсат бермаслик ёки ишдан бўшашга мажбур қилиш, аёл харажатлари устидан назорат);
Г) Жинсий (мажбурий жинсий алоқа). (26)
Бундан ташқари болага нисбатан борланинг қизиқишлари ва эҳиёжларини суистеъмол қилиш кўринишидаги зўравонлик қилиш турлари мавжуд. Боланинг овқатга, кийимга, турар жойга, тарбияга, таълимга, тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжларини ота-оналар ёки уларни ўрнини босувчи шахслар томонидан таъминланмаслиги, бунда объектив сабабларга кўра (қашшоқлик, руҳий хасталиклар, тажрибасизлик) ва буларсиз. (36)
Шафқатсизликнинг ривожланиш босқичлари.
Биринчи босқич: эркак кўпроқ агрессивроқ, асабийроқ ва зўриққанроқ бўлиб боради. Хақорат, танқид ва маънавий босимнинг сони ортиб боради. Ғазабни ҳамма нарса келтириб чиқариши мумкин - масалан, уйдаги тартибсизлик ёки харид учун сарфланган пул миқдори.
Иккинчи босқич: зўриқиш кучаяди. Аёл у билан баҳслашишни бошлайди ва ҳимояланишга харакат қилади. Бу эса унда баттароқ асабийлашишнпи келтириб чиқаради. У итариб юбориши, полга отиб юбориши, уриши мумкин. Баъзан бундай вазиятда эркаклар нимагадир ўргатишни ҳохлашларини айтадилар.
Учинчи босқич: эркак кечирим сўрай бошлайди ва ўзгаришга ваъда беради. У бундай ваъдалар ва совғаларга кўмиб ташлаши мумкин (“асал ойи” деб номланади). Ушбу ўзгаришлар муносабатларни қутқариши мумкин ва бу зўравонлик бошқа такрорланмайди деб умид қилишга мажбур қилади. Бироқ қоидага мувофиқ зўравонлик билан кечадиган бузилмас доира сценарийси асосида ривожланади: “юмшаш” босқичидан сўнг янги янада шафқатсиз оқим бошланади.


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling