Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
Амалий ижтимоий иш (ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган муайян бир киши ёки одамлар гуруҳи билан иш олиб бориш).
Ташкиллаштирилган иш (ижтимоий хизмат ишини ташкиллаштириш, фаолиятнинг аниқ дастурларини ишлаб чиқиш ва ҳоказо). Мигрантлар билан амалий ижтимоий иш қуйидаги асосий йўналишлар бўйича олиб борилади: ижтимоий, ижтимоий-психологик, моддий, ижтимоий-информацион ва ижтимоий-меҳнатга оид. Ижтимоий йўналиш (иш турли идоралар, жумладан Пенсия фонди билан биргаликда олиб борилади) қуйидагиларни қамраб олади: ижтимоий маслаҳатлар ташкиллаштириш; стационар ва ностационар шароитларда ижтимоий реабилитацияни амалга ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш; ижтимоий ёрдамга ўта муҳтож бўлган шахсларни аниқлаш; ижтимоий диагностика; мигрантларга нафақа ва ёрдам пулларини олишда кўмаклашиш; ўз-ўзига ва ўзаро ёрдам бериш гуруҳларини ташкиллаштиришга ёрдам кўрсатиш; мигрантлар ва асоциал оилалар орасидан девиант хулққа эга бўлган шахсларни аниқлаш; девиант хулқни профилактика қилиш (олдини олиш); мигрантлар орасидаги қариялар ва ногиронлар билан маданий-вақт ўтказиш билан боғлиқ бўлган ишлар олиб бориш; бошпанасизликнинг олдини олиш (жумладан, ётоқхона, ватинчалик турар жой олишда ёки шахсий турар жой сотиб олишда кўмаклашиш); болаларнинг назоратсиз қолишларининг олдини олиш (жумладан, болаларни болалар уйлари ва болалар интернатларига жойлаштириш); мигрантларнинг мулкини қайтариб олишларига ва улар учун нафақа тайинланишида кўмаклашиш; турли давлат муассасалари ва ижтимоий ташкилотлар билан мигрантларга ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича ўзаро муносабатда бўлиш. Ижтимоий-информацион йўналиш (иш Россия Федерацияси Давстат қўмитаси ҳамда оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилган ҳолда олиб борилади): мигрантларга ижтимоий хизматлар фаолияти ҳақида маълумот бериш; мигрантлар ҳақида маълумотлар тўплаш (жумладан мигрантларни ўзи билан суҳбат ўтказган ҳолда) ва ушбу маълумотларни аҳолининг ушбу тоифаси билан оптимал равишда ижтимоий иш олиб боришни ташкиллаштириш мақсадида тизимлаштириш; мигрантлар барқарор алоқалар ўрната олишлари учун жамиятни миграция ва мигрантлар муаммоларидан хабардор қилиш (асосан оммавий ахборот воситалари орқали); оммапвий ахборот воситаларида миграция масаласини адекват (тўғри) равишда ёритилишига кўмаклашиш. Ижтимоий-психологик йўналиш (иш таълим ва соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади): психологик маслаҳатлар бериш; психологик коррекция ва ижтимоий мослашиш масалаларида ёрдам кўрсатиш; кескин инқирозли вазиятларда ва шикастланишдан кейинги стресс (руҳий зарба) шароитларда психологик ёрдам кўрсатиш; стресс ҳолатини психопрофилактика қилиш; мигрантлар билан психологик тренинглар ўткази; аутотренинг ва психологик ўз-ўзини бошқаришга ўргатиш; мигрантлар оиласида катта бўлаётган болалар ва ўсмирларнинг ривожланишини психологик диагностика қилиш; янги ихтисосликни эгаллаш соҳасида психологик диагностика ва маслаҳатлар бериш. Ижтимоий-педагогик йўналиш (иш таълим, соғлиқни сақлаш ва хуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади): Оила ва болаларни тарбия қилиш масалалри бўйича консультациялар олиб бориш; болалар ва ўсмирлар билан ижтимоий-педагогик иш олиб бориш; ёрдамга муҳтож болалар ва ўсмирларга ихтисослаштирилган (коррекцион) ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатиш; таълим билан боғлиқ муаммолари мавжуд бўлган болаларга ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатиш; мигрантлар оилаларида тарбияланаётган болаларнинг таълим олишини назорат қилиш; мигрантлар сирасига кирувчи ўсмирлар ва ёшларнинг ихтисослаштирилган таълим олишлари учун профессионал маслаҳатлар бериш ва кўмаклашиш; девиант хулқнинг олдини олиш; болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган, янги шароитларга мослашишга қаратилган тадбирларни ўтказиш. Ижтимоий-хуқуқий йўналиш (ишсуд ва хуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда олиб борилади): мигрантлар хуқуқларини ҳимоя қилиш; мигрантларга уларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги маълумотларни етказиш; ижтимоий-хуқуқий маслаҳатлар. Тиббий-ижтимоий йўналиш (иш соғлиқни сақлаш хизматлари билан ҳамкорликда амалга оширилади): тиббий-ижтимоий масалаҳатлар бериш; шифохонага боришдан аввалги тиббий ёрдам кўрсатиш; мигрантларни диспансеризация қилишга кўмаклашиш; мос равишдаги санитар-профилактик иш олиб борилишини ҳамда ижтимоий гигиена (тозалик) меъёрларига амал қилинишини назорат қилиш; тиббий суғурта полисларини расмийлаштиришда ёрдам кўрсатиш (тиббий хизматга эга бўлиш учун сертификат бериш); сурункали касаллар ва меҳнатга лаёқатсизларни аниқлаш ва улар учун ихтисослаштирилган тиббий-ижтимоий консультацияларни ташкиллашти-риш; ижтимоий-психиатрик диагностика ва ёрдам; дори-дармонлар ва бошқа тиббий воситаларни олишда кўмаклашиш; зарурат туғилганда даволаниш учун молиявий ёрдам ажратилишида кўмаклашиш; ихтисослаштирилган тиббий муассасаларга йўналланма бериш; мигрантлар турар жойларининг санитар ҳолатини назорат қилиш. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling