Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Ҳарбий-ижтимоий ишнинг илмий асосланганлик принципи


Download 0.74 Mb.
bet66/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ҳарбий-ижтимоий ишнинг илмий асосланганлик принципи қуйидагиларни талаб этади:
а) ҳарбий-ижтимоий ишнинг моҳиятини, ташкиллаштирилиши ва методикасини аниқлашнинг мамлакатимиз ва чет эл тажрибасини ўрганилиши, унинг умумлаштирилиши, ҳарбий муҳитда ижтимоий хизматни ташкиллаштиришда таҳлил қилиш ва қайд этиш; тажрибада ижтимоий ишнинг рухсат этилган сарҳадлар доирасида турли социумларда ҳарбий қисм, ҳарбий шаҳарча, гарнизон шароитларига мослашувни; ҳарбий социумда фаолият юритувчи ижтимоий педагоглар ва ижтимоий ходимларга умумлаштирилган методик тавсияларни тайёрлашни;
б) ҳарбий соҳада фаолиятнинг турли кўринишларининг мажмуи сифатидаги ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ижтимоий иш методологияси, назарияси, методика ва амалиёти соҳасида доимий илмий тадқиқотлар олиб боришни ташкиллаштириш; ижтимоий педагогикани ҳарбий социумда ижтимоий ишнинг барча турлари, томонлари ва соҳаларининг педагогик шартланганлигини эътиборга олган ҳолда назария ва амалиёт сифатида ташкиллаштиришни;
в) ҳарбий ижтимоий педагоглар ва ижтимоий ходимларни етакчи Россия ва чет эл қуролли кучлар амалиётини уни махсус ташкиллаштирилган илмий асосларини эътиборга олган ҳолда тайёрлашни.
Айрим чет эл давлатлар армияларида (жумладан, Германия ва Буюк Британияда) ҳарбий-ижтимоий ишни ташкиллаштиришнинг катта тажрибалари орттирилган. Унинг ўрганилиши ҳозирда Қуролли Кучлар таркибида гуманитар йўналишдаги муаммоларни илмий асослаш билан шуғулланувчи қандайдир илмий-тадқиқотчилик ташкилотининг мавжуд эмаслиги сабабли фақатгина хусусий даражада ўрганилмоқда, бу эса албатта ушбу соҳада қабул қилинаётган қарорларнинг илмий асосланганлигини оширишга имконият яратмайди.
Бошқа томондан, ижтимоий инқироз ҳолатига тушиб қолган шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатишга эътибор қаратиш, ва ҳозирги кунда расмий мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида кузатилаётган ижтимоий ишни ташкиллаштиришнинг инқирозли-интервент моделини қабул қилиш, ушбу назарий ва амалий ёндашувларни тарқатилишига ва ҳарбий-ижтимоий ишни ташкиллаштиришга имконият яратади.
Ушбу вазиятда ҳарбий соҳада ижтимоий иш муаммоалрини турли жиҳатлардан ўрганишга ва Россия армияси учун энг оптимал ечимларни излашга имконият яратувчи илмий тадқиқотлар комплекси зарур.
Юқорида келтирилган принциплар мажмуи ҳарбий-ижтимоий ишнинг вазифа ва соҳаларини белгилаб беради. Одатда, ҳарбий-ижтимоий ишнинг у ёки бу вазифаси ўзига мос бўлган фаолият соҳасини унинг ўзига хос мақсад ва вазифалари, уларни амалга ошириш усуллари ва йўллари, иш услуби ва шаклига эга бўлган фаолият соҳасини вужудга келтиради. Бироқ, ўзаро муносабатининг бошқа йўналишлари ҳам бўлиши мумкин. Худди шу каби, ҳарбий-ижтимоий ишнинг у ёки бу соҳасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий эҳтиёжларининг мультипликатор табиати билан боғлиқ бўлган бир ёки бир нечта вазифалари ўз аксини топган бўлиши мумкин.
Бу каби вазифалардан бири ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари билан ижтимоий иш олиб боришнинг тегишли соҳасини – ижтимоий диагностика ва прогнозлаш соҳасини белгилаб берувчи диагностик-прогностик вазифадир. Бунда қуйидагилар ижтимоий диагностика қилинади: айнан ҳарбий-ижтимоий иш мижозларининг ижтимоий эҳтиёжи; маълум ҳарбий қисмда, ҳарбий шаҳарчада, гарнизонда, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари яшовчи компакт яшаш жойларида ушбу эҳтиёжлар ва уларни қондиришни ривожланиш даражаси; маълум ҳарбий социум инфраструктурасининг ривожланиш даражаси ва унинг яшовчилар эҳтиёжларига мос келиши; ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ўзларининг яшаш муҳитлари билан ўзаро муносабатларининг оптималлик ва барқарорлик даражаси ва ҳ.к.
Ижтимоий прогнозлашнинг объектини табиий равишда қуйидагилар ташкил этади: маълум ҳарбий социумда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг эҳтиёжларини ривожлантириш истиқболлари; унда ушбу эҳтиёжларни қондириш истиқболлари; ҳарбий қисмнинг, ҳарбий шаҳарчанинг, гарнизоннинг ижтимоий ҳарбий муҳитини ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ривожлантириш истиқболлари; ҳарбий муҳитда ижтимоий иш инфраструктурасини ривожлантириш ва ташкиллаштириш истиқболлари.
Ушбу вазифа ҳарбий-ижтимоийишда объектив бошқарув қарорлар қабул қилишга имконият яратувчи маълум ҳарбий социумни ривожлантириш бўйича ижтимоий-демографик, тиббий-ижтимоий ва ижтимоий-иқтисодий, криминологик ва ҳоказо тахминларни ишлаб чиқиш имконини беради.
Ижтимоий диагностика ва прогноз қилишнинг мақсад, вазифа ва мижозларини аниқлаштирилгани сайин, ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар, уларнинг оила аъзолари, ҳарбий ташкилотларнинг фуқаролар персонали, ҳарбий социумнинг ўзига хос хусусиятлари билан ижтимоий иш олиб боришни ташкиллаштириш иерархияси даражасидан келиб чиққан ҳолда олинаётган натижаларнинг моҳияти хусусиятлари ҳам ўзгариб бориши мумкин.
Ҳарбий-ижтимоий ишнинг диагностик-прогностик функциясининг амалга оширилиши алоҳида махсуслаштирилган ташкилотлар каби (ҳарбий-ижтимоий иш хизматлари) каби, қисм, гарнизон, шаҳарчанинг барча ижтимоий ҳарбий соҳас институтлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Унинг амалга оширилишининг муҳим шарти тегишли кадрларнинг – ижтимоий диагностика ва ижтимоий прогнозлаш соҳасидаги мутахассисларнинг – ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари орасидан тайёрлашдан иборат.
Ҳарбий-ижтимоий ишнинг иккинчи вазифаси, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишнинг тегишли соҳасининг ривожлантирилишини талаб этувчи хизмат кўрсатиш вазифасидан иборат. Ушбу вазифа нафақат ҳарбий социум яшовчиларининг ижтимоий-маиший эҳтиёжларини қондириш учун имкониятлар яратишни, балки ҳарбий қисм, шаҳарча, гарнизонларнинг ижтимоий-маиший муҳитининг давлат, нодавлат ва тижорат хизматларининг ушбу имкониятларни мижознинг манфаатларига йўналтирилган амалий ишларни амалга оширишга қаратилган ҳолда ташкиллаштирилишидан иборат: қулай жойлашув; оптимал иш вақти графиги; маҳсулот ва хизматларни саралашнинг буюртма тизими; уларнинг ассортиментини кенгайтириш; уйда хизмат кўрсатиш ва уйга олиб келиб бериш; индивидуал ва имтиёзли хизмат кўрсатиш; паст нархлар ва ҳк.
Шу билан бирга, савдо-сотиқ ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотларнинг ички иши тўғридан-тўғри ҳарбий-ижтимоий ишга тегишли эмас, балки тегишли махсуслаштирилган структураларнинг фаолияти холос. Ижтимоий иш, унинг фаолияти давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг манфаатларини ҳимоя қилиш устун бўлган ҳолда; улар ўз ишини уларнинг эҳтиёжларини фаол ва узлуксиз равишда қондиришга йўналтирса; унга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш соҳасида индивидуал ва жамоавий ижтимоий низолардан қочган ҳолда, маълум ҳарбий социумда қондирилмаган эҳтиёжлар ва ижтимоий кескинликларни газаклаб кетишига йўл қўймаган ҳолда олдини олиш хусусиятини тақдим этган ҳолатда тезкор шаклланади.
Бундан ташқари, ушбу соҳада у ёки бу ижтимоий муаммоларга эга бўлган қатор шахсларга (қария ва ёлғиз кишилар; яшаш жойидан узоқда ишловчи шахслар; кўп болали оилалар ва ҳк.) нисбатан ушбу вазифа ушбу турдаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида ижтимоий патронажнинг турли кўринишларини ташкиллаштирилишини назарда тутади.
Учинчи вазифаси мослашув вазифасидир, унга ҳарбий-ижтимоий иш мижозларининг ижтимоий мослашуви (қайта мослашуви) соҳасига тегишли. Ушбу вазифанинг ҳарбий ташкилотнинг иерархик табиати билан боғлиқ ҳолда аниқлаштирилиши ижтимоий мослашувнинг бошланғич шакли ва йўналишларининг турли-туманлигини белгилаб беради: ёш офицер оиласи(прапоршик)нинг – ҳарбий қисмдаги, шаҳарчадаги шахслараро ва оилалараро муносабатлар тизимига; ҳарбий хизматчининг – янги ҳарбий жамоага; ёш ҳарбий мутахассиснинг – мутахассислик ва лавозимга; ҳарбий социумнинг ҳар бир вакилининг – инфраструктурага ва ҳк. Ижтимоий ишнинг мослаштирувчи вазифаси шунингдек, мослашувнинг иккинчи босқичини- шаклланиш (оиланинг, жамоа аъзосининг, мутахассиснинг, шаҳарча яшовчисининг ва ҳк.) босқичини тақозо қилади.
Ҳарбий-ижтимоий иш мижозларининг мослашувини ташкиллаштириш турлари турли-туман, бироқ унинг ривожланишининг замонавий босқичида фақатгина ҳарбий психологлар иши ҳақида гапириш мумкин, бироқ улар ҳарбий шаҳарчаларда, гарнизонларда, полигонларда яшовчи одамларнинг ижтимоий мослашув муаммолари мажмуини ҳал эта олмайдилар, ҳарбий хизматдан заҳирага бўшатилган кишиларга нисбатан бу каби вазифаларни ечиш имкониятига эга эмасликлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Ҳарбий ташкилотларда ижтимоий мослашув махсус хизматлари ҳам етарли даражада мавжуд эмас. Бу каби хизматлар ҳозирча алоҳида нодавлат бирлашмалар, ассоциация ва фондлар доирасида ташкил этилмоқда. Шунингдек, ҳарбий-таълим муассасаларида, мижозларининг ижтимоий мослашув билан боғлиқ бўлган муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган ҳарбий-ижтимоий ишнинг касбий мутахассисларни тайёрлаш ишлари ҳам йўлга қўйилмаган.
Ҳарбий-ижтимоий ишнинг реабилитацион (қайта тиклаш) вазифаси ўз мижозларининг ижтимоий реабилитация қилиш соҳасини ривожлантиришни назарда тутади. Турли тиббий, психологик ва психотерапевтик, тарбиявий ва таълимга оид, хуқуқий, маданий-бўш вақтга оид ва спорт ташкилотлари ва муассасалари ушбу соҳа институтлари бўлиши мумкин. Улар фаолиятининг муҳим шартлари шунингдек, профессионал даражада тайёрланган кадрлар билан таъминланганликдир.
Ҳарбий-ижтимоий ишнинг ушбу вазифаси қуйидагиларни амалга оширилиши мумкин: ижтимоийлаштирилмаган ва девиант хулққа эга ҳарбий хизматчилар; ҳарбий хизматчиларнинг ривожланишнинг номувофиқ, негатив (салбий) динамикасига эга оилалари; ҳарбий ёки фуқаролик хизматидан психик шикастланиш олган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ва ҳк.
Ушбу соҳанинг реабилитацион вазифа бажарувчи институтлари ва махсус хизматлари, шунингдек, аҳамиятли даражада ижтимоий оғишлар каби уларни юзага келтирувчи омилларнинг ҳам ўз вақтида олдини олишга қаратилган. Ушбу вазифанинг муваффақиятли амалга оширилишининг асосий шарти, рўйхати ва миқдори диагностик-прогностик хизматлар томонидан у ёки бу ҳарбий социумнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгиланувчи, тегишли соҳа мутахассисларининг фаолиятини мавжудлиги ва тегишли равишда ташкиллаштирилишидан иборат.
Ҳарбий-ижтимоий ишнинг бешинчи вазифаси анимацион вазифадир, у ижтимоий-маданий ривожлантириш соҳасининг шакллантирилиши ва ҳаракатланишини талаб этади. Турли маданий муассасалар (театрлар, кинотеатрлар, Офицерлар уйлари, гарнизон клублари, ҳарбий қисм клублари, кутубхоналар ва ҳк.) ва ҳарбий социумда нодавлат ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилган махсус хизматлар ушбу соҳа институтлари ҳисобланади. Ҳарбий-ижтимоий ишнинг анимацион функцияси нафақат ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий хизматдан бўшатилганларнинг, ҳарбий ташкилотларнинг фуқаро бўлган ходимларининг ва уларнинг оила аъзоларининг турли тоифаларининг бўш вақтини ташкиллаштирилиши билан боғлиқ. Унинг кенг қамровлилиги – бўш вақт; унинг вазифаси – ҳарбий социумнинг ҳар бир аъзосининг бўш вақтини инсонпарварлаштириш (ҳарбий-ижтимоий иш мақсадини ўзига хос равишда ўзгартириш).
Ушбу вазифани амалга ошириш тегишли институтлар ва ижтимоий хизматларни, муҳим ўринни ижтимоий педагог-аниматор эгаллаши лозим бўлган профессионал даражада тайёрланган кадрлар билан таъминлашни тақозо қилади.
Ҳарбий-ижтимоий ишнинг превентив, профилактик ва коррекцион вазифаси унинг яшовчиларининг хулқини, ҳарбий муҳитнинг шароит ва омилларини ижтимоий профилактика ва коррекция қилиш соҳасини шакллантиради. Унинг таъсири ҳарбий социум аъзолари каби жамики социумга, унинг алоҳида қисмларига, структура ва институтларига ҳам тегишлидир. Шуни таъкидлаш лозимки, юқорида келтириб ўтилган вазифалар ҳарбий-ижтимоий ишнинг бошқа муҳитларида ҳам намоён бўлади, чунки улар ижтимоий ишнинг базавий, тизим ҳосил қилувчи вазифаларидир.
Шу билан бирга, ушбу соҳа ўз фаолиятини ижтимоий оғишларни профилактика ва коррекция қилишга қаратган таълим, тарбия, хуқуқий, ижтимоий ва хизматга оид ўзига хос институтларга эга. Бироқ айни вақтда ҳарбий социум ушбу ихтисослик мутахассисларининг етарли миқдорига эга эмас.
Ҳарбий-ижтимоий ишнинг таълимга оид вазифаси кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасини ривожлантиришни белгилаб беради. У ҳарбий хизматдан озод қилинаётган ёки озод қилинган ҳарбий хизматчиларни, шунингдек уларнинг оила аъзоларини қамраб олади ва уларнинг касбий йўналтирилганлиги, маҳаллий ёки ҳудудий меҳнат бозорлари эҳтиёжларига мувофиқ равишда улар учун янги бўлган мутахассисликка қайта тайёрлаш билан боғлиқ. Бундан ташқари, ушбу соҳада ҳарбий социум учун ҳарбий-ижтимоий ходимлар ва ҳарбий-ижтимоий педагоглар, кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.
Ҳарбий-ижтимоий ишнинг ташкилий-бошқарувчилик вазифаси унинг менеджмент муҳитини ривожлантиришни талаб этади. Унинг амалга оширилиши ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари истиқомат қилувчи ҳарбий қисмларда, шаҳарчаларда, гарнизонларда, компакт яшаш пунктларида бошқарув, раҳбарлик, ижтимоий ишни ташкиллаштириш ва унинг инфраструктурасини ривожлантириш билан шуғулланувчи ҳарбий-ижтимоий соҳа институтлари ва хизматларининг фаолияти билан; унинг моддий-техник ва молиявий таъминланганлиги, шунингдек Қуролли Кучлар, округларда (флотларда), уюшмаларда, бирлашма ва қисмларда ижтимоий ишни ривожлантириш фаолияти билан боғлиқ.
Ҳарбий ташкилот иерархик структурасининг даражасидан келиб чиққан ҳолда ушбу вазифанинг моҳияти ўз кўринишини ўзгартириб туради, ҳарбий муҳитда турли ихтисосликлардаги мутахассисларни – бошқарувчилар, ташкилотчилар, иқтисодчилар, маркетологлар, ихтисослик менеджерлар ва ҳоказоларнинг ижтимоий ишга жалб қилинишини тақозо қилади. Ушбу соҳада фаолият олиб боришнинг муҳим йўналиши ҳарбий соҳада ижтимоий ишнинг махсуслаштирилган хизматларини яратишдан; уларни тиббий-психологик-педагогик табиатга эга бўлган ижтимоий хизмат инфраструктурасига бирлаштиришдан; маълум ҳарбий социумда ижтимоий ишнинг давлат, идоравий ва ижтимоий хизматларининг субординацион-координацион алоқаларини ташкиллаштириш; унга ҳарбий-ижтимоий ишга ихтисослаштирилган ижтимоий ташкилотлар, фондлар, қўмиталар потенциалини жалб қилишдан иборат.
Ва ниҳоят, ҳарбий-ижтимоий иш вазифаларидан яна бири ижтимоий таълим вазифасидир. У ижтимоий таълимнинг ўзига тегишли бўлган соҳасини шакллантиради. Унинг моҳияти фаолиятнинг қуйидаги турлари воситасида очиб берилади: ижтимоий иш соҳасида ижтимоий ташкилотларнинг (ассоциациялар, иттифоқлар, қўмиталар, фондлар) шакллантирилиши; ҳарбий-ижтимоий ходимлар учун симпозиумлар, семинарлар, конференциялар ўтказиш; ҳарбий-ижтимоий ишнинг етакчи тажрибаларини ўрганишни ташкиллаштириш, уларни умумлаштириш ва тарқатиш; махсус журнал ва бюллетенларни чоп этиш ва тарқатиш; ҳарбий-ижтимоий иш дастурлари ва лойиҳаларини тақдим қилиш; ижтимоий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва ҳоказолар билан алоқалар.
Ушбу вазифалар барчаси биргаликда (бошқа асосларга кўра бошқаларини ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин) ҳарбий-ижтимоий ишнинг асосий вазифаларини, усуллари ва ташкилий кўринишларини амалга оширади; уни ҳарбий социумда ривожлантиришнинг асосий имкониятлари ва йўналишларини белгилаб беради; ҳарбий қисмлар, шаҳарчалар, гарнизонларда ижтимоий хизмат инфраструктурасини белгилаб беради; ҳарбий-ижтимоий педагогика ва ҳарбий-ижтимоий иш соҳасидаги мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжни асослаб беради; давлат ва жамият ижтимоий хизматларининг ҳарбий социум ижтимоий хизматлари билан бўлиши мумкин бўлган ҳамкорлиги соҳасини белгилаб беради ва ҳоказо.
Ушбу вазифаларнинг ҳар бири, аввал айтиб ўтганимиздек, нафақат ҳарбий-ижтимоий ишнинг принципларига мувофиқ равишда у ёки бу соҳада тезкор натижаларга эришишга, балки ижтимоий-педагогик натижага эришишга ҳам қаратилган, бу эса ҳарбий-ижтимоий иш моҳияти каби, мамлакатимиз илмий анъаналари ва ижтимоий тажриба билан ҳам чамбарчас боғлиқ.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling