Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Жазо муддатини ўтаётган ва ўтаб бўлган шахслар ўртасида ижтимоий иш олиб бориш


Download 0.74 Mb.
bet69/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Жазо муддатини ўтаётган ва ўтаб бўлган шахслар ўртасида ижтимоий иш олиб бориш



  1. Пенитенциар ижтимоий иш предмети ва категориал-тушунчага оид аппарати

  2. Пенитенциар ижтимоий ишнинг асосий қонун-қоидалари ва вазифалари

  3. Жиноий-ижро тизимида ижтимоий иш объекти ва субъекти

Ижтимоий ишнинг категориал аппаратини ўрганишдан аввал пенитенциар тизимнинг умумий таҳлилини келтириб ўтиш зарур. Жазоларни ижро этиш федерал хизмати Россия пенитенциар тизимининг, жазони озодликдан маҳрум этиш кўринишида амалга оширувчи муассасаса ва идораларни бошқариб борувчи марказий бошқарув органи ҳисобланади.бундан ташқари жиноий-ижро тизими озодликдан маҳрум этиш, шунингдек, қатл этиш (1996 йил августидан ошлаб ушбу жазони амалга ошириш учун мораторий мавжуд)каби жазоларни амалга оширади.
Жиноий-ижротизими структурасига шунингдек, мажбурий ишлар, аҳлоқ тузатиш ишлари, маълум лавозимни эгаллашдан маҳрум қилиш ёки маълум фаолият билан шуғулланишдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазоларни амалга оширувчи, жиноятнинг олдини олиш мақсадида гумондор, айбланувчи ва судланувчиларни, судланган, бироқ ҳукм ҳали ўз кучига кирмаган жиноятчиларни ушлаб турувчи тергов изоляторларини назорат қилувчи жиноий-ижро инспекциялари ҳам киради. Жиноий-ижро тизими фаолияти қонунга мувофиқлик, инсонпарварлик, инсон хуқуқларига ҳурмат принциплари асосида амалга оширилади.
2007 йил 1 декабр ҳолатига кўра жиноий-ижро тизими муассасаларида 888,2 минг киши, жумладан, 766 нафар тузатиш колонияларида 719,6 минг, 216 нафар тергов изоляторлари, 7та қамоқхона ва 160та тергов изоляторлари вазифасини бажарувчи муассасаларда – 157,7 минг киши, 62та вояга етмаганлар учун мўлжалланган ахлоқ тузатиш колонияларида – 10,7 минг киши ушлаб турилган. Ушбу муассасаларда 64,1минг жазога ҳукм этилган аёллар сақланади, аёллар колониялари қошида 721 нафар бола яшовчи 11та болалар уйлари мавжуд.
Жазога ҳукм этилганлар ва терговдаги шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш турли ихтисосликларга тегишли бўлган 131та касалхона, шунингдек ҳар бир муассасадаги тиббий қимслар ёки соғломлаштириш пунктлари, 57та сил касалига чалинганлар учун даволаш ахлоқ тузатиш муассасалари, 9 нафар наркоманияга чалинган беморларга мўлжалланган даволаш аҳлоқ тузатиш муассасалари томонидан таъминланади.
Жиноий-ижро тизимига шунингдек, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган 597,1 минг киши рўйхатга олинган 2445 нафар жиноий-ижро инспекциялари киради.
ЖИТнинг ишлаб чиқариш имкониятларини 602 нафар аҳлоқ тузатиш корхоналари (ҳозирги кунда 549та корхона тугатиш арафасида турибди, уларнинг базасида эса меҳнатга мослаштириш марказлари, ишлаб чиқариш устахоналари ташкил этилмоқда), 243та жазога ҳукм этилганларни меҳнатга мослаштириш марказлари, 19та даовлаш, 17 ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари ташкил этади.
Аҳлоқ тузатиш ва тарбиявий колониялар қошида 300 нафар кечки умумтаълим мактаблари ва 364 нафар ўқув-маслаҳат пунктлари, 338та касбий-техника билим юрти мавжуд, 436та черков, 741та ибодат хоналари мавжуд.
Ахлоқ тузатиш муассасалари ходимлари штат бирликлари сони 355,3 минг кишини, жумладан 253,9 минг аттестациядан ўтган ходимларни ташкил этади.
Шахсий таркибга тиббий хизмат кўрсатиш 47 нафар соғлиқни сақлаш муассасалари, жумладан 25та тиббий ва ижтимоий марказлар, 13та касалхона, 6та ҳарбий-тиббий комиссиялар ва 3та санаторийлар томонидан амалга оширилади.
Жиноий-аҳлоқ тузатиш тизими таркибида 5 та олий таълим муассасалари (7та филиали), жумладан, Хуқуқ Академияси ва Россия Адлия вазирлиги бошқаруви, 2 нафар юридик колледж, 1та махсус ўрта мактаб, жиноий-аҳлоқ тузатиш тизими илмий-текшириш институти, ахборот ва ишлаб чиқариш технологиялари илмий-текшириш институти, уларнинг Иваново, Владимир, Челябинскдаги филиаллари, 2та кадетлар мактаб-интернати: “Москва адлия кадет корпуси” ва “Симбирск адлия кадет корпус”лари мавжуд.
Бугунги кунда озодликдан маҳрум қилиш жойларидаги шахслар сони статистикаси қувонарли эмас.
Ташқи ва ички омиллар мажмуаси, ноқулай ҳолатлар ва шахсий такомиллашмаганлик одамларда турли мураккаб вазиятлар юзага келишига олиб келади. Маънавий-хуқуқий меъёрларга амал қилган ҳолда уларнинг олдини олишга ҳар қандай одам ҳам қодир эмас, бунга сабаб шахсий потенциалнинг чегараланганлиги ва ижтимоий-преветив ёрдамнинг мавжуд эмаслигидир.
Билиб турган ҳолда, ҳиссий-вазиятга оид ёки шароит тақозоси билан мураккаб ҳаётий вазиятдан чиқиб кетиш учун жиноий усулни танлаб таъқиқ ва чекловлар тизими билан низога кирган ҳолда инсон қонуний равишда жиноятни очиш ва айбдорни фош қилиш мақсадида таъқибга учрайди. Жиноий жазони қонунбузарларнинг маълум тоифасига таъсир кўрсатишнинг қатъий, бироқ зарурий эканлигини тан олган ҳолда давлат жамият номидан уни ўз-ўзини ҳимоя қилиш, мураккаб ҳаётий вазиятни ечиш, шунингдек, шахснинг кейинги ўзгариши ва шу йўл билан ижтимоий меъёрга қайтариш мақсадида қўлланилади.
Афтидан, агар аҳлоқ тузатиш муассасаларида жазога ҳукм этилган шахсни яккалатиш ва устидан қатъий назорат ўрнатишни назарда тутган ҳолда биринчи мақсадга етиш осонроқ. Жазо ўташ даврида янги жиноят содир этишнинг олдини олиш имкони мавжуд. Бироқ деформация жараёнинитўхтатиш ва пенитенциар мураккаб ҳаётий вазиятни аҳлоқ тузатиш муассасасининг ўзига хос шароитларида, айниқса кучайтирилган тузумдаги колония ва қамоқхоналарда муваффақиятли ечиш жуда муаммоли масаладир. Аксинча – криминал (жиноий) субмаданият, носоғлом муҳит, сифатсиз озиқ-овқатлар билан озиқланиш, яккалаб қўйиш шароитларидан психологик эзилиш, судаланганларнинг бир-бирига бтайзиқ ўказиши, шу билан бирга идора ходимларининг тайзиқи, эҳтиёжларнинг энг зарурийларини ҳам қондира олмаслик ва бошқа ҳолатлар жазога ҳукм этилганларнинг шахсий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади, вазиятни янада оғирлаштиради. Жазони ўташ даврида жазога ҳукм этилган киши ўзининг ижтимоий ва хуқуқий мақомини сезиларли даражада тушириб юборади, жамият билан алоқаларини узади, ўз касбий маҳоратидан маҳрум бўлади, ўзининг жисмоний, психик ва маъновий соғломлигини йўқотади. Маҳкумликдаги кишилар учрайдиган ҳолатлар ана шулардан иборат бўлиб қолади.
Жазога ҳукм қилинган кишининг жазони ўташ жойларидан қўшимча муаммолар гирдобида қолган, уларни маънавий-хуқуқий меъёрлар доирасида ҳал қила олмаслиги ҳиссига кўмилган ҳолда озодликка қайтиши жиноятга қайта қўл уриш хавфини ошириб юборади. Криминологик, пенитенциар-психологик тадқиқотлар натижасида исботлаб берилганидек, узоқ муддат, изоляциянинг кескин шарт-шароитлари, жазолаш чораларининг устунлиги, жамиятдаги зарурий фойдали алоқларни йўқотиш, ижтимоий мақомининг тушиб кетиши, жазога маҳкум қилинган шахснинг амалий равишда қайта ижтимоийлаштириш ва реабилитация қилиш жараёнини ўта мураккаблаштириб юборади. Ижтимоий бегоналашиш, ўзининг амалга оширган жинояти ва унинг салбий натижаларининг ижтимоий қурбонига айланган ҳолда жамиятдаги ҳаётдан умидини узган ҳолда, батамом умидсизликка тушишига олиб келади. Ўз навбатида, жиноят содир этилишига сабаб бўлувчи мураккаб ҳаётий вазият, ушбу вазиятни ечиш мақсадида давлат томонидан танланган озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазони ўташ жараёнида ечилиши у ёқда турсин, балки ундан ҳам чуқурлашиб кетади.
Пенитенциар мураккаб ҳаётий вазият сифат даражасига кўра ундан ҳам мураккаброқ ҳолат ҳисобланади. Унинг бу каби ҳолатга келиб қолиши сабабларидан яна бири – бу аҳлоқ тузатиш муассасаларида жазога ҳукм қилинганларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш тизимининг мавжуд эмаслигидир. Келтирилган ҳолатларнинг барчаси жазога ҳукм қилинганларнинг ижтимоий муаммоларини ва жиноят содир этгандан кейинги ҳаёт фаолияти давомида жиноятни такрорлашга олиб келувчи сабабларни олдини олиш масалаларини ечиш учун: дастлабки тергов даврида қамоқда сақлаш даврида, жазони ўташ даврида, озодликка чиқишга тайёргарлик кўриш даврида, шунингдек, пенитенциар даврдан кейинги қайта ижтимоийлаштириш ва жамиятга қайта кўникиш даврида ўзига хос профессионал ижтимоий ишни ташкиллаштирилиши лозим эканлигига дастлабки шарт-шароитларни яратмоқда.
Тобора шаклланиб бораётган пенитенциар амалиёт, жиноий жазоларни ижро қилишнинг халқаро стандартлари, жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб бориш объектив зарурият эканлигини исботламоқда, чунки у озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо ўтаётган фуқароларнинг хуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиб беради. Давлат ижтимоий таъминоти тизимининг таркибий қисми бўлгани ҳолда, жазога ҳукм қилинганлар билан ижтиомий иш олиб бориш унга яхлитлик, тугалланганлик, шунингдек инсонпарварлик жиҳатларини ҳам қамраб олиш имконини беради. Ижтимоий иш муҳим ижтимоий аҳамиятга эга. Унинг асосий моҳияти бир томондан ижтимоий адолатни тиклаш, жиноятчини амалга оширган жинояти учун жазолаш, кейинги салбий оқибатлар ва салбий хулқ-атвор шаклланишини бартараф қилиш, мураккаб ҳаётий вазиятларни жиноий бўлмаган усуллар ёрдамида ечишга йўналтиришдан иборат бўлса, бошқа тарафдан жазога маҳкум этилган киши каби унинг атрофидагилар, айниқса унинг оиласи, шунингдек, жамият учун ҳам озодликдан маҳрум этиш ҳолатларининг салбий оқибатларини минималлаштиришга интилишдан иборат. Пенитенциар ижтимоий иш аҳлоқ тузатиш муассасаларидан озодликка чиққан шахсларнинг нормал шароитда тўлақонли ижтимоий фаолиятини амалга ошириши учун дастлабки шарт-шароитлар яратиб бериши лозим.
Илмий билимларнинг ҳар қандай тизими учун энг асосий таркибий қисм – бу фаннинг, унинг ўзаро алоқадор ҳодисалари доирасида ўрганилаётган ҳодисанинг моҳиятини умумлаштирилган кўринишини акс эттирувчи, унда қабул қилинган тушунчалар, категориялар ва атамалар мажмуини ифодаловчи муайян аппаратидир. Фан ва ижтимоий тажрибанинг ушбу базавий элементларини англашдаги бир хиллик, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги структуравий-мантиқий алоқаларни очиб бериш, ушбу фаолиятнинг ривожланиш йўналишлари ва оптималлаштириш усулларини белгилаб олиш имконини беради. Ижтимоий иш категориялар доирасида акс эттирилган ҳодиса ва жараёнларнинг янгилиги, мураккаблилиги, хилма-хиллиги, кўп жиҳатлилиги, ўзгарувчанлиги, турли-туманлиги унинг даражаларининг хилма-хиллигига, изоҳлар ўртасидаги фарқларга сабаб бўлади.
Илмий-амалий билимларнинг пенитенциар ижтимоий иш каби ўзига хос-махсус соҳасининг етарли даражада ўрганилмаганлиги унинг шахсий тушунчага оид аппаратини ажратиб олиш вазифасини қийинлаштириб юбормоқда. Ижтимоий ишда қабул қилинган умумий тушунчалар унинг пенитенциар соҳасида ўзларининг категориал муҳимлилигини йўқотиб қўймоқда (масалан, ижтимоий, ижтимоийлаштириш, оилавий низо, меценат(ҳомий)лик, психологик ижтимоий иш, ижтимоий тармоқлар ва бошқалар), ошқалари эса – “жазога ҳукм этилган” тушунчаси билан қўшилганда муҳим аҳамиятга эга бўлган маъновий хусусият касб этадилар (масалан, пенитенциар мураккб ҳаётий вазият, жазога ҳукм қилинганларни ижтимоий реабилитация қилиш, жазога ҳукм этилганларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, жиноий- ижроий тизимдаги ижтимоий хизмат), учинчилари эса асосий тоифага кирадилар. Охиргилари қаторига шунингдек, жазога ҳукм қилинганларга ижтимоий ёрдамни ҳам киритиш мумкин. Бу аҳлоқ тузатиш муассасалари ижтимоий хизмати ва/ёки ижтимоий хизматнинг бошқа субъектлари томонидан жазога ҳукм қилинганлар ва улар гуруҳларига мураккаб ҳаётий вазиятларни енгиб ўтиш, ва аҳлоқ тузатиш ва қайта ижтимоийлаштириш жараёнида ижобий шахсий ривожланишига кўмак бериш фаолияти жараёнида кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш, маслаҳатлар бериш кўринишидги ҳар томонлама ижтимоий чоралар тизимидир.
Аҳлоқ тузатиш муассасаларида сакқланаётган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш – бу ўзларининг заифликлари натижасида, аҳлоқ туўатиш муассасаларидаги объектив ва субъектив хусусиятга эга эҳтиёжлардан бошқа эҳтиёжлари мавжуд, бу эса уларнинг аҳлоқ тузатиш муассасаларидаги ҳаётини янада мураккаблашишига олиб келувчи энг “заиф” маҳкумлар ва уларнинг гуруҳларини қўллаб-қувватлаш, уларни асраб қолиш, ёки ҳаёт фаолияти даражасини қайта тиклашга, уларнинг озодликда ҳаётини давом эттиришга ва пенитенциар ҳаётдан кейинги реабилитацияга тайёрлашга қаратилган чора-тадбирларнинг махсус тизимидир.
Жазога ҳукм этилганларни ижтимоий ҳимоя қилиш – бу озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг қонун томонидан белгиланган хуқуқлари, эркинлик ва манфаатларини таъминлаш мақсадида аҳлоқ тузатиш муассасалари маъмурияти, бошқа пенитенциар ижтимоий иш субъектлари, давлат органлари вакиллари, нодавлат ташкилотлар ходимлари томонидан амалга ошириладиган умумий чора-тадбирлар тизимидир. Ушбу чора-тадбирлар ижтимоий таъминот (ижтимоий хизмат кўрсатиш, умумий асосда пенсия, ижтимоий нафақа, имтиёз ва бошқа тўловларни олиш), ижтимоий суғурта (тиббий, шахсий мол-мулк ва бошқа суғурталар), ижтимоий кўмакларни қамраб олади. Бу каби чора-тадбирлар қонуний ва жазога ҳукм этилган кишининг ҳаётий таъминоти ва фолияти эҳтиёжларини минимал даражада қондириш учун етарли бўлиши зарур.
Жазога ҳукм этилганларни қайта ижтимоийлаштириш – аниқ шахсни озодликда яшашга ва ўз эҳтиёжларини, манфаатларини, хуқуқини жиноий бўлмаган усуллар билан қондиришга (минимум вазифа) ва жамиятда тўлақонли ҳаёт кечириш (максимум вазифа) тайёрлиги ҳолатини шакллантириш мақсадида қўллаб-қувватлаш, ҳимоялаш ва педагогик мақсадли равишда таъсир кўрсатиш комплекс тизими ва ижтимоий ёрдам натижаси. Қайта ижтимоийлаштириш жараёни асосини жазога ҳукм этилган шахснинг ижтимоий ва шахсий манфаатли алоқаларини қайта тиклаш, сақлаб қолиш ва шакллантириш, унинг атроф-муҳитини соғломлаштириш, турли кўринишдаги ижобий фаолиятларга киритиш, жумладан, шахсий муаммоларини ўзи ҳал этишига кўмаклашиш ва озодликдан маҳрум этишнинг барча жараёнларида ўз-ўзини мукаммаллаштириб боришга кўмаклашиш жараёнлари ташкил этади. Жиноий жазонинг асосий вазифаларидан бири бўлгани ҳолда қайта ижтиомийлаштириш жараёни жазога ҳукм этилганларни озодликдаги ҳаётга тайёрлаш, уларнинг аҳлоқини тузатиш ва ижтимоий реабилитация қилиш каби тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ.
Жазога ҳукм этилганларни ижтимоий реабилитация қилиш – бу озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг, шунингдек, жиноят содир этиш, жазо тайинлаш ва жазони махсус изоляция қилиш шароитларида ўташ, айрим хуқуқ ва эркинликлардан қонуний равишда маҳрум қилиш билан боғлиқ ҳолда йўқотилган ижтимоий вазифалари, ўрни, мақомини тиклаш жараёнидир. Ушбу кўп босқичли иш аҳлоқ тузатиш муассасидан бошланади ва индивиднинг тўлақонли ижтимоий ҳаракатланиш қобилияти қайта тиклангунга қадар бўлган пенитенциар даврдан кейинги даврда ҳам давом этади. Унинг самарадорлиги реабилитацион чора-тадбирларнинг бутун мажмуи томонидан амалга оширилади: тиббий, психологик, педагогик, профессионал, шахсий ижтимоий тадбирлар.
Пентенциар мураккаб ҳаётий вазият – бу жиноий хулқ детерминанти бўлган, шунингдек, қўшимча равишда озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо ўташ билан боғлиқ бўлган, ечиш мураккаб бўлган вазиятларда шахснинг мураккаб ижтимоий муаммолари мажмуи билан характерланувчи ижтимоий вазиятнинг кўринишидир. Жазога ҳукм этилганлар билан ижтимоий иш олиб бориш ушбу муаммоларни енгиб ўтиш ва позитив шахсий ривожланишга профессионал равишда йўналтирилган.
Пенитенциар ижтимоий иш ўзининг номига кўра, ижтимоий иш давлат тизимининг аҳоли билан ўзаро алоқаси каби, фан ва амалиётнинг пенитенциар соҳалари, шунингдек, пенитенциар педагогика ва психология билан ҳам чамбарчас боғлиқлигини билдиради. Бу жазога ҳукм қилинганлар шахси, криминоген детерминантлар, жиноий хулқ, муҳит ва жазога ҳукм қилинганларнинг субмаданияти, уларни тузатиш воситалари каби фанлараро тушунчалардан фойдаланиш зарурлигини тақозо қилади.
Асосий тоифа жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб бориш (пенитенциар ижтимоий иш) ҳисобланади. Бу жазога ҳукм қилинганларни жиноий жазони ўташ даврида қайта ижтимоийлаштириш, шунингдек, озодликка чиққандан сўнг жамиятда адаптация қилиш мақсадида ижтимоий ёрдам кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўйича олиб бориладиган фаолиятнинг профессионал кўринишидир. Жазога ҳукм этилагнлар билан ижтимоий иш олиб бориш фуқарога пенитенциар мураккаб ҳаётий вазиятдаги фуқарога давлат ва нодавлат ёрдам кўрсатишнинг кўп босқичли тизимининг асосий таркибий қисми ва элементи ҳисобланади.
Ўз мажмуида мураккаб ҳаётий фаолиятни келтириб чиқарувчи мураккаб ижтимоий муаммолар, объектив ва субъектив хусусиятига кўра инсоннинг озодликдаги ҳаёти даврида юзага келади. Жазога ҳукм қилинганларнинг кўпчилиги жиноят содир этгунига қадар олдини олиш чора-тадбирлари аҳамиятсиз бўлган ижтимоий ёрдам, кўмак, ҳимояларнинг турли кўринишларини олиб туришган. Натижада эса – улар вазиятнинг салбий ривожланиши олдини ололмаганлар. Амалдаги ижтимоий ёрдамнинг мавжуд эмаслиги аниқ шахснинг юзага келган вазиятни ножиноий усул билан мустақил равишда ечишга лаёқатсизлиги билан бир қаторда жиноий хулқни юзага келишига, кейинги аёблов эълон қилиниши ва озодликдан маҳрум қилиниш кўринишидаги жазога ҳукм қилинишига дастлабки шарт-шароитлар яратиб беради.
Бироқ жазони амалга оширувчи муассасаларнинг ижобий имкониятлари объектив жиҳатдан олиб қараганда, унчалик катта эмас. Шу сабабли кўпинча жазога ҳукм қилиш жараёнига қадар юзага келган ижтимоий муаммоларни ечиш, индивид ёки ижтимоий гуруҳнинг ижтимоий ҳаракат механизмларини оптималлаштириш ва қобилиятини тиклаш натижасида мураккаб ҳаётий вазият сифат жиҳатидан кўринишини ўзгартиради ва қўшимча муаммоларнинг пайдо бўлиши натижасида ёмонлашиб боради. Жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб бориш бунинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф қилишга йўналтирилган. Давлатнинг аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларига қаратилган ижтимоий ҳаракат тизими элементи ва бўлими бўлган ҳолда у, тегишли хизматлар томонидан жазога ҳукм қилишга қадар бўлгани каби, жазо мудатини ўтаб бўлгандан сўнг озодликка чиққан шахслар билан ижтимоий иш олиб боришнинг дастлабки ва кейинги босқичлари билан чамбарчас боғлиқ. Уларнинг кўпчилиги жазо муддати тугагандан сўнг, пенитенциар даврдан сўнг жамиятга мослашиш ва реабилитация қилиш даврида кўмакка муҳтож бўладилар. Фуқароларнинг ушбу тоифаси билан иш олиб боришда изчиллик, кўп жиҳатлардан унинг самарадорлигини белгилаб берувчи асосий ташкилий қонун-қоидаларидан бири ҳисобланади. Жиноий-ижроия тизимида ижтимоий хизматни шакллантирилиши давлат ижтимоий иш ва фуқаролар таъминоти тизимидаги етишмаётган бўғинни нафақат тўлдиради, балки унга яхлитлик, тизимлиликни тақдим этган ҳолда тизимни сифат жиҳатидан такомиллаштириб боради.
Жазога ҳукм этилганлар билан ижтимоий иш олиб бориш фаолиятнинг асосий мақсадларига эришишга йўналтирилган:

  • мижозларнинг мустақиллик даражасини, уларнинг ўз ҳаётини назорат қилиш қобилияти ва ҳаёти давомида юзага келган муаммоларни ижтимоий маъқул усуллар ёрдамида ҳал этиш даражасини ошириш;

  • мижозлар ўз имкониятларини максимал даражада намоён қила олиши ва уларга қонунан тегишли бўлган барча нарсаларга эгалик қилишлари учун зарур шароитларни яратиб бериш;

  • жамиятга мослашиш ва қайта мослашиш;

  • инсон жисмоний мажруҳлик, руҳий эзилиш ёки ҳаётий инқироз ҳолатларига қарамасдан ўз қадрини ва атрофдагиларнинг ўзига нисбатан ҳурматини сақлаган ҳолда яшаши учун шароитлар яратиш;

  • мижозда ижтимоий ходим ёрдамига зарурият “йўқолиши” каби натижага эришиш.

Демак, пенитенциар ижтимоий иш мақсади маълум жазоланган киши ёки улар гуруҳида юзага келган вазиятни ёмонлашишини олдини олиш, уларнинг ижтимоий муаммоларини ечиш, мавжуд ва юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни енгиб ўтиш, ёки ҳеч бўлмаганда инсоннинг субъектив қайғусини енгиллаштириш мақсадида унинг шахсий имкониятларни фаоллаштириш, озодликдан маҳрум этиш давридаги ечимга эга бўлмаган муаммолар ва вазиятларга муносабатини ўзгартиришдан иборат. Бунда асосийси – жиноий жазони амалга оширишнинг асосий стратегик мақсадини, яъни жазоланган шахсни аҳлоқини тузатишни амалга оширишдир. Ҳар бир алоҳида ҳолатда жазоланган кишининг ўзига хос муаммоларини ва шахсий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий ишнинг умумий мақсадлари шахсийлаштирилади.
Пенитенциар ижтимоий иш, фаолиятнинг бошқа ҳар қандай кўриниши каби, мақсад ва вазифаларни самарали амалга оширишга, аниқ вазиятга ва жазоланган шахснинг муаммоларига, яъни қонун ва қонуниятларга алоқадор бўлган муҳим, барқарор, объектив ижтимоий алоқаларни намоён қилиш, шакллантириш ва қайд этишни назарда тутган энг мақбул натижаларга эришишга қаратилган. Уларни билиш эса фаннинг асосий вазифасидир, бунинг асосида эса амалиёт учун тавсиялар шаклланиб боради.
Асосий қонуният сифатида давлат ижтимоий сиёсатининг жамиятда ва унинг ижтимоий тизимларида олиб бориладиган ижтимоий иш мақсади билан ўзаро муносабатини ажратиб кўрсатадилар. Ижтимоий ишнинг ҳақиқатан ҳам зарур эканлигини англаб етиш ва жазони амалга ошириш муассасалари ва органлари фаолиятининг мустақил профессионал кўриниши сифатида амалга киритилиши, жиноий-ижро тизимидаги қайта тарбиялаш жараёнининг инсонпарварлаштирилишини, ижтимоий, жиноий-ижро сиёсатининг жазоланган кишиларнинг хуқуқларини ҳимоя қилишга ва уларга аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларининг бири сифатида турли кўринишдаги ёрдам кўрсатишга йўналтирилганлигини тасдиқлайди.
Ижтимоий иш мақсади ва аҳолининг барча ёрдамга муҳтож қатламларига, жумладан жазога ҳукм қилинган кишилар билан ҳам ижтимоий иш олиб боришни ривожлантириш даражаси ўртасидаги боғлиқлик қонунга мувофиқ ҳисобланади. Россия жамиятининг жадал равишда ривожланиб бориши, ижтимоий дунёга ва одилликка томон ҳаракатланиш, агар у ҳаттоки ўз айбларига кўра мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган миллионлаб ўз фуқароларининг қонуний манфаатларини эътиборга олмаса, жадал равишда ривожланиб бориши, ижтимоий дунёга ва одилликка томон ҳаракатланиши мумкин эмас. Жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб боришни ривожлантириш шахсий ва ижтимоий муносабатларнинг барқарорлаштирилишига, шунингдек, ижтимоий тизимнинг алоҳида элементларининг ўзгариши ва ислоҳ қилинишига имкон яратади.
Пенитенциар ижтимоий иш қонуний равишда жазога ҳукм қилинган кишиларни аҳлоқини тузатиш билан боғлиқ. Уларни аҳлоқини тузатиш шахсий ўзгаришларни йўқотиш ва ижтимоий фойдали фаолиятнинг турли кўринишларида ижобий имкониятларни ривожлантиришни назарда тутади. Жиноий-ижро тизимидаги ижтимоий иш аҳлоқ тузатишнинг асосий воситаларидан бири бўлгани сифатида жазога ҳукм қилинганларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этади, уларни қайта ижтимоийлаштиради, жамият билан алоқаларини қайта тиклайди ва йналтириб туради, озодликка чиққандан сўнг тўлақонли ижтимоий ҳаёт кечиришга (ижтимоий реабилитацияга) тайёрлайди, шунингдек жазоланган кишини шахс сифатида шаклланишига кўмаклашади. Ижтимоий барқарорликни тикланиши тарбия жараёнинг самарадорлигига, жиноятнинг такрорланишининг олдини олинишига, инсоннинг ўз имкониятларини тўлақонли амалга ошира олишига сабаб бўлади. Ўз навбатида, аҳлоқни тузатиш жараёнининг яхши ташкиллаштирилганлиги, бу ҳолатда жазоланган кишининг аҳлоқини тузатишга асос бўлиши мумкин бўлган самарали ижтимоий иш олиб бориш учун мақбул шароитлар яратиб беради.
Жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб бориш самарадорлиги унинг ташкиллаштирилганлиги, тизимлилиги, мақсадга мувофиқлиги ва жиноят-ижро тизими ижтимоий хизмат тузилмасининг амалий натижа бера олишига, шунингдек, унинг аҳлоқ тузатиш муассасалари ичкарисидаги каби ундан ташқарида ҳам тегишли федерал ва маҳаллий хизматлар билан, бошқа манфаатдор ва ижтимоий кучлар билан ўзаро муносабати даражасига ҳам боғлиқ эканлиги табиий.
Жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб бориш натижалари касбий онг, ходимларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги (ўз вазифасини тўлиқ англаб етганлиги), ушбу фаолиятга аҳлоқ тузатиш муассасаларининг барча ходимлари, жазога ҳукм қилинганларнинг қариндошларининг, давлат органлари, ижтимоий, диний ва бошқа ташкилотлар вакилларининг, бошқа манфаатдор шахсларнинг қамраб олиниши, шунингдек, улар ўртасидаги муносабатларнинг мувофиқлаштирилиши билан боғлиқ.
Жазога ҳукм қилинганлар билан ижтиомий иш олиб бориш мутахассис ва жазога ҳукм қилинган киши ўртасидаги ўзаро мулоқотнинг якуний натижаларидан манфаатдорлик асосида қурилар, профессионаллик даражасига, биринчисининг чуқур билимга эгалиги ва иккинчисининг фаоллигига, ёрдамнинг турли усул, восита ва кўринишларини қўллаш, ва зарурият туғилганда жазога ҳукм қилинган кишига таъсир кўрсатиш, жазога ҳукм қилинган шахс билан олиб бориладиган турли йўналишдаги ишларни ўзаро мувофиқлаштириш ва унинг атроф-муҳитини соғломлаштириш билан боғлиқ бўлар экан, у ҳолда ушбу боғлиқликлар ҳам пенитенциар ижтимоий иш қонуниятларига киритилиши мумкин.
Пенитенциар ижтимоий иш фаолият субъектлари бўйича ҳам ўзига хосдир. Аҳлоқ тузатиш муасасалари ходимлари ҳам у ёки бу даражада (отряд бошлиқлари, тарбия аппарати, психологлар, врачлар, жазога ҳукм қилинганларнинг ишга ва маиший жойлаштирилиши бўйича инспекторлар, молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш бўлимлари вакиллари, шунингдек, аҳлоқ тузатиш муассасалари раҳбарлари) ижтимоий иш билан шуғулланадилар ва бу уларнинг бошқа вазифалари билан бир қаторда амалга оширилади. Жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб боришнинг асосий субъектлари бўлган аҳлоқ тузатиш муассасалари ходимлари бир вақтнинг ўзида, пенитенциар муассасалардаги ижтимоий иш фаолиятининг ўзига хослиги билан белгиланган, ижтимоий муаммоларнинг ўзига хос мажмуига эга бўлган объектлари сифатида ўрганилиши мумкин.
Ушбу субъектлар қаторига ижтимоий ҳимоя ва аҳолининг барча тоифалари таъминоти билан шуғулланувчи давлат органлари, ижтимоий реабилитация марказлари, ижтимоий ва диний ташкилотлар, васийлик кенгашлари, қариндошлар кенгашлари, бошқа уюшмалар, шунингдек, жазога ҳукм қилинганларнинг аҳлоқини тузатиш ва уларни қайта ижтимоийлаштиришга таъсир кўрсатиш қобилиятига эга бўлган жисмоний шахсларни ҳам киритиш мумкин. Ижтимоий ишда ногиронлар ва оғир кассалларни парвариш қилиш, гуманитар ва моддий ёрдам воситаларини тақсимлаш, муҳтожларга ёрдам бериш акциялари ва тадбирларини ташкиллаштириш ишларида иштирок этувчи жазога ҳукм қилинганларни ҳам кўнгиллилар деб ҳисоблаш мумкин.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling