Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Ўзини-ўзи назорат қилиш учун саволлар


Download 0.74 Mb.
bet77/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ўзини-ўзи назорат қилиш учун саволлар

Ёшларнинг асосий муаммоларини санаб ўтинг. Нима учун аҳолининг айнан мана шу гуруҳига халқаро ташкилотлар алоҳида эътибор беришади?


Россия ёшларининг қайси муаммоларини сиз энг долзарб, деб ҳисоблайсиз? Уларни ҳал қилишнинг қандай йўлларини таклиф қила оласиз?
Қариялар ва ногиронларнинг асосий муаммоларини санаб ўтинг. Уларга халқаро ташкилотларнинг эътибори нима сабабдан қаратилмоқда? Бу муаммолар Россияда қандай ҳал қилинмоқда?
Нима учун оилани мустаҳкамлаш муаммоси халқаро ташкилотлар эътиборининг объекти бўлиб қолди?
БМТ нинг оила муаммоларига тааллуқли тавсияларини амалда қандай қилиб рўёбга чиқариш мумкин?


Вазиятлар
Мамлакатда бола туғилиши кескин пасайиши шароитида ота-оналарнинг бола кўриш истаги ҳурматга лойиқ ва у давлат томонидан турли йўллар билан тақдирланиши лозим. Бироқ, афсуски, янги туғилган чақалоқлар баъзан болаларни ёки болаларнинг тана аъзоларини олди-сотди қиладиган, қаллоблик билан шуғулланадиган жиноий элементлар учун луқмага айланиб қолмоқда. Туғруқхоналарнинг санитария ҳолати ҳам кишиларни маъюс фикрларга чулғайди. Бола туғилишини кутаётган оилаларни қўллаб-қувватлашда ижтимоий хизматчининг роли нимадан иборат? Мутахассис тиббиёт муассасаси фаолиятини назорат қилишга ҳақлими? Туғилиш муаммоларига жамоатчилик эътиборини қандай қилиб тортиш мумкин? Сиз боланинг туғилиш жараёнини видеотасвирга тушириш, туғилиш жараёнида эрнинг ҳозир бўлиши сингари янгиликларга қандай қарайсиз?
Бу ҳодиса Украинанинг Черновци областидаги туман туғруқхоналаридан бирида юз берди. Туғруқ бўлими мудири туғиш оғир кечгани сабабли она узоқ вақт ҳушсиз ётганидан фойдаланиб, янги туғилган қизчани фарзандсиз аёлга 20 долларга сотиб юборди. Кўзи ёрган аёл ўзига келганда унга бола ўлди, деб айтишди ва буни сохта ҳужжатлар билан тасдиқлашди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари чақалоқни сотиб олган аёлнинг хонадонида тантаналар авжига минган пайтда – чақалоқнинг чўқинтирилишини нишонлашаётган пайтда уни олиб кетишди.
Ўзининг туғиш жараёни тўғрисидаги видеофильмларни ёш оналар Люберецк шаҳри туғруқхонасидан чиқишда ола бошлашди. Туғруқхона хизматчиларининг сўзларига кўра, энг муҳими, албатта оила ҳаётида энг қувончли бўлган ҳодисани абадийлаштириб қўйишдир. Бундан ташқари, “шажара” видеокассетаси яна битта меросхўр кўриш иштиёқи пайдо бўлган аёллар учун ўзига хос ўқув қўлланмаси вазифасини бажаради. Кўзи ёраётган аёл йўл қўйган хатолар телеэкранда кўзга яхши ташланади ва кейинги туғишда аёл уларни албатта четлаб ўтади.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling