Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


-мавзу. Миллатлараро муносабатлар муҳитида ижтимоий иш


Download 0.74 Mb.
bet75/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

16-мавзу. Миллатлараро муносабатлар муҳитида ижтимоий иш



  1. Этник қатламлараро муҳит: асосий тушунчаси, спецификаси, моҳияти ва мазмуни

  2. Этник қатламлараро муҳитда ижтимоий иш олиб бориш технологияси

Этник қатламлараро муҳит да ижтиомий иш олиб бориш муаммолари дунёдаги кўп миллатли, полиэтник давлатлардан бири бўлган Россия учун алоҳида аҳамиятга эга (турли манбаларга кўра бизнинг мамлакатимизда 150-160га яқин этник гуруҳлар яшаб келмоқда). Агар Россия Федерациясининг этносиёсий харитасига назар ташлайдиган бўлсак, бизнинг мамлакатимиз ягона улкан этник қатламлараро муҳитни ташкил этишини англаб олиш қийин эмас. Шу сабабли ўқув қўлланманинг ушбу бўлимида биз аниқроқ ва актуал жиҳатдан, яъни озчиликни ташкил қилувчи миллатлар билан ижтимоий иш олиб бориш жиҳатидан ўрганиб чиқамиз. Бунда Россиядаги иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар (ишсизлик, ижтимоий гуруҳларга ажралиш, миграцион жараёнларнинг кучайиб кетиши, аввалги инфраструктрани бузилиб кетиши) авваламбор этник кичик гуруҳларга таъсир ўтказганлигидан келиб чиқиш лозим.


Ушбу мавзунинг илмий жиҳати муҳим аҳамиятга эга, чунки усиз ҳар бир этноснинг, унинг ижтмиоий-психологик, диний ўзига хос хусусиятларининг тарихи ва ҳозирги кунини чуқур таҳлил қилишга умид қилиш мумкин эмас. Мавзуга нисбатан комплекс ёндашув тасодифий эмас, чунки майда миллатлар жамиятнинг ижтимоий структурасини миниатюра кўринишини акс эттиради. Улар барча ижтимоий қатламларни ва аёллар, кексалар, ёшлар, болалар каби ижтимоий-демографик гуруҳларни қамраб олади; наркомания, алкоголизм, зулмкорлик, экстремизм, терроризм ва бошқалар каби ижтимоий ҳодисаларни қамраб олади. Майда миллатлар билан иш олиб боришнинг биринчи шарти – улар ўзи ким, улар қандай юзага келган ва Россиядаги майда миллатларнинг дунёнинг бошқа давлатлари билан таққослаганда ўзига хос хусусиятлари қандай эканлигини яхши билиши лозим.
Бу ердан қуйидаги вазифалар келиб чиқади:

  • Майда миллатлар, диаспоралар ҳақидаги зарурий билимларни бериш;

  • Майда миллатларнинг турларини классификация қилиш;

  • Улар билан ишлашнинг сиёсий-хуқуқий базасини ўрганиб чиқиш;

  • Россиядаги, яқин ва узоқ хорижий мамлакатлардаги майда миллатлар муаммоларини кўрсатиб бериш.

Сиёсий ва ижтимоий фаолиятнинг ушбу соҳасининг терминологияси чуқур ишлаб чиқиш ва жуда аниқ сўз қўлланилиши зарур, чунки тушунчаларни эркин қўллаш нафақат масаланинг моҳиятини очиб бера олмайди, балки англашимовчилик ва низоларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Майда миллатлар ким ўзи? Бу ўз ҳудудидан ташқарида яшовчи майда миллатлардир. “Майда” сўзи тушунчаси “миллат” сифати билан бирга келганда уларнинг сонини билдирмайди. Чунки ҳақиқий сонига кўра улар ўз миллий худудига эга ва у ерда кам ҳисоланмайдиган миллатлардан бир неча баробар кўп бўлишлари мумкин. Масалан, Россия Федерациясидаги ерли халқларнинг сонини майда миллатлар сони ҳақидаги маълумотлар билан таққослаб кўринг.
Шунга ҳам эътибор қаратиш керакки, Россияда миллий давлатчилик муаммоси ҳам бир хил эмас. Ушбу республиканинг номи келиб чиққан аҳоли титулли, ёки ерлик халқ деб аталади, ваҳоланки тарихий нуқтаи назарда барча халқлар ўзларининг яшаб турган ҳудудларида келгинди ҳисобланадилар. Россиянинг қатор республикаларида титулли аҳоли 50%дан камини ташкил этади, баъзи республикаларда эса ҳаттоки Федерация миллий субъекти аҳолисининг 30%дан ҳам камроғини ташкил қилади (Татаристон, Мордва, Коми, Қалмиқистон ва бошқ.). бироқ бу титулли аҳоли ўз республикаси ҳудудида майда халқ ҳисобланади дегани эмас. Майда миллатлар кўпинча мажбурий миграция натижасида юзага келади. Бу Россия учун худди ўтмишдаги каби ҳозирги кунда ҳам хос ҳолатдир. Майда миллатлар пайдо бўлишининг ўзига хос кўринишларидан яна бири шунингдек, бутун бир халқнинг депортация қилинишидир (Волга атрофидаги немислар, греклар, корейслар, чеченлар, ингушлар, доғистон халқлари ва кўплаб бошқа халқлар).
“Майда миллатлар” тушунчасини “кам сонли халқлар” тушунчаси билан тенглаштириш мумкин эмас. Россия Федерациясида ўз аждодларининг анъанавий яшаган ҳудудларида яшовчи, ўзига хос турмуш тарзини сақлаб қолган ва 50 мингдан ортиқ бўлмаган халқлар абориген сифатида тан олинади. Уларга Шимолнинг, Сибир ва Узоқ Шарқнинг 30 нафар халқлари киради: саамлар, хантлар, мансилар, селькуплар, ненцлар, нганасанлар, кетлар, долганлар, тофаларлар, эвенклар, эвенлар, негидальцлар, нанайлар, ульчилар, орокилар, орочилар, удэгейлар, нивхлар, алеутлар, ительменлар, коряклар, чукчлар, чуванцлар, эскимослар, юкагирлар, тувинц-тоджинцлар, шорцлар, теле-утлар, кумандинлар. Бу халқлар ўз аждодларининг анъанавий, зич жойлашган худудларидан ташқарида яшасалар ҳам улар ўз мақомини йўқотмайдилар ва майда миллатлар “сафига” қўшилмайдилар. Кам сонли халқлар билан ҳам майда миллатлар билан олиб борилгани каби ижтимоий иш олиб бориш бошқа масала. Бу айниқса кам сонли халқлар, айниқса юқорида санаб ўтилганлари, ўзларининг миллий-худудий бўлинмаларига эгами ёки йўқми, бундан қатъий назар этник қатламлараро муҳитда яшайдилар, ва одатда ҳаттоки ўз миллатлари зич яшайдиган ҳудудларда ҳам аҳолининг жуда кам фоизини ташкил қиладилар. Ҳозирги кунда юқорида санаб ўтилган 30 нафар халқ вакиллари 200 минг кишидан иборат, бу эса улар зич жойлашган ҳудуд аҳолисининг 6,4%ни ташкил этади. Кам сонли аҳоли билан ижтимоий иш олиб боришнинг асосий йўналишларини қуйидаги уч турдаги муаммолар белгилаб беради: юқори даражадаги ишсизлик, касалликлар ва ичкиликбозлик.
Майда миллатлар ёки диаспораларни ўрганишга қайтамиз. Ўз диаспораларининг хилма-хиллигига кўра Россия ҳақиқатан ҳам ноёб давлатдир. Ишнинг самарадорлигини ошириш учун диаспораларнинг тўрт гуруҳини ажратиб олиш зарур.
Ички диаспора. Бу аҳолининг Россия таркибидаги республикаларининг “ўзининг” ҳудудидан ташқарида яшовчи қисмидир (комилар, кареллар, хакаслар, олтойлар, чувашлар, осетинлар ва бошқалар).
Яқин диаспора. Бу тарихий ватани собиқ иттифоқ республикалари бўлган майда миллатлар (украинлар, белоруслар, қозоқлар, армянлар, грузинлар ва бошқ.).
Узоқ диаспоралар. Бу тарихий ватани узоқ жориж бўлган миллат гуруҳларидир (немислар, греклар, поляклар, корейслар, венгерлар, болгарлар, чехлар ва бошқалар).
На Россияда, на дунёнинг бошқа бир мамлакатида умуман миллий-ҳудудий майдонига эга бўлмаган майда миллатлар (циганлар, осурияликлар, курдлар ва бошқалар). Албатта, ушбу гуруҳларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олмаган ҳолда ҳар қандай мамлакатда ҳам муваффақиятли ижтимоий иш олиб бориш мумкин эмас.
Махсус ўрганиш мавзуси – бу янги мустақил давлатларда рус диаспораси(этник руслар ва рус тилида сўзлашувчи аҳоли)дир. Уларнинг муаммоларини шартли равишда умумий ва инқирозли (яъни, барча диаспораларнинг ҳаёт фаолиятида мавжуд бўлувчи, шунингдек, инқирозли вазиятларда диаспора ҳаётини оғирлаштирувчи муаммолар) муаммоларга бўлиш мумкин.
Диаспоралар тақдири кўпинча фожиали кечади. Биринчидан, ҳар қандай инқирозли вазиятларда, ҳох у ички сиёсий низо бўлсин, ҳох у давлатлараро келишмовчиликлар бўлсин, этник, сиёсий, идеологик(мафкуравий) низолар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, диаспоралар доимо ҳимояланмаган ҳолда қоладилар. Иккинчидан, узоқ вақт давомида аждодларининг ерларидан узоқда яшаш ўз этник маданияти ва урф-одатларини йўқолиб кетишига олиб келади. Ассимиляция хавфи, ҳимояланмаганлик ҳисси одамларни ўзининг ватандошлари билан мулоқот қилишга интмилишига сабаб бўлади. Кўп ҳолларда бу каби ҳаракатлар ерлик халқлар томонидан миллат ажратиш сифатида тушунилади.
Майда миллатларнинг, бошқача қилиб айтганда диаспораларнинг вужудга келишини инсониятнинг этник тарихидан ажратиб бўлмайди. Уларнинг пайдо бўлиши аввал айтиб ўтганимиздек, этник миграция, жумаладан мажбурий миграция натижасида юзага келади. Унинг роли икки томонлама бўлади: бир томондан, у давлатнинг ҳаётида ижобий рол ўйнайди, бошқа томондан эса унинг мавжудлиги кўпинча ерлик ва шу ернинг аҳолиси бўлмаган одамлар ўртасидаги низоли вазиятларга сабаб бўлади. Миграция инсониятнинг пайдо бўлишининг шарти – этник майда миллатлар билан муаммолар миллий давлатларнинг пайдо бўлиши ва ўзининг бошқача эканлигини англай оладиган ва ўзларининг бошқаларда фарқини ҳис қилган этносларнинг шаклланиши даврида юзага келади. Тарих мағлубларни (айрим вақтларда ғолибларни ҳам) мағлублар қаторига киритган ҳолда халқларни аралаштириб юборади. Бошқалари томонидан ютиб юборилган кўп халқлар ўз этник тарихини йўқотиб қўядилар, бироқ бу ҳар доим ҳам юз беравермайди.
Қадимги дунёда греклар ва жуҳудлар диаспоранинг классик халқлари ҳисобланган. Улар кўплаб мамлакат ва халқларнинг маданий ривожланишига сезиларли ҳисса қўшганлар. Масалан, грек диаспорасининг Россиянинг Жанубининг ривожланиш тарихига катта ҳисса қўшганлиги барчага яхши маълум. Греклар нафақат Россиянинг бошқа давлатлар билан савдо-сотиқни ривожлантиришларига ёрдам кўрсатганлар, балки Қора денгиз атрофи скиф маданиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатган.
Испан, инглиз, немис, рус диаспораларининг бутун жаҳон ижтимоий маданий тараққиётидаги ўрни оммага маълум. Россия империяси кўпмиллатлиликни эътиборга олган ҳолда майда миллатларга муносабатга қаратилган ижтимоий сиёсатга катта эътибор қаратган. Екатерина 2 нинг фармонига кўра 1779 йилда Қрим хонлигининг христиан аҳолисини, асосан греклар (18407та киши) ва арманлар (12598 киши) Россиянинг Жанубига ялпи кўчирилиши амалга оширилган. Бу каби ҳаракатни амалга оширишдан мақсад – нафақат Хонликни кучсизлантириш (1783 йилда Қрим Хонлиги ерлари Россия Федерацияси таркибига киритилган) бўлган, шунингдек, Россиянинг жанубий даштларини ерга ишлов беришда, савдо-сотиқда, касб-ҳунарда катта тажрибага эга одамлар билан тўлдириш бўлган.
Подшо ёрлиғига кўра арманларга Авлиё Дмитрий Ростовский қалъаси ёнидаги 86 минг гектар ер ажратилган ва битта шаҳар ва бешта қишлоқ барпо этишга рухсат берилган. кўчиб келганларга маълум имтиёз ва енгилликлар, жумладан, 10 йилга давлат солиқлари ва хизматларидан, 100 йилга ҳарбий хизматдан озод қилинган. Уларга ўзларининг шахсий қонунлари ва анъаналарига мос равишда черков маросимлари ўтказиш мумкин бўлган черковлар қуришга, давлат ичида ва ташқарисида эркин савдо қилишга рухсат берилган. Арманлар ўз кучлари билан фабрикалар, заводлар, денгиз савдо кемалари қуриш хуқуқига ҳам эга бўлганлар.
Чор Россияси майда миллатлар ҳолатини, айниқса маҳаллий бошқарув тизимида бутун тафсилотлари билан аниқ белгилаб бердилар, буни Россия империясининг қонунчилигида ҳам кўриш мумкин. “Ғайритабаа (чор Россиясида руслардан бошқа халқларга, хусусан шарқ халқларига берилган ном)лар ҳақидаги Низом”да уларнинг ҳаётини “маҳаллий тадбиқ этиш нуқтаи назаридан қаттиққўллик билан ва шу билан бирга ҳудуд таркибига кирган турли қабилаларнинг урф-одатларидан келиб чиққан ҳолда” бошқариш лозимлиги эътиборга олинган. Ғайритабаалар хуқуқини чеклаш билан биргаликда мустабид ҳокимият уларнинг урф-одатларини ва яшаш муҳитига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлган. Шунга мос равишда юқорида келтирилган Низомнинг 37-моддасида қуйидагича ёзилган: “Ғайритабааларга ажратилган ерларга русларнинг ўзбошимчалик билан кўчиб кириши қатъиян ман қилинади; руслар ғайритабаалардан ерларни ижарага олишлари мумкин, бироқ ҳар доим ушбу жамоанинг шартларига риоя қилишлари лозим”. Ғайритабаалар кўп хуқуқларга эга эдилар, бироқ улар давлат бошқаруви органларига қатъий равишда бўйсунганлар.
Дунёда ерлик бўлмаган, диаспора халқлари билан муаммолар юзага келмаган ҳеч бир давлат мавжуд эмас. Шу нуқтаи назардан қараганда майда миллатларга тааллуқли бўлган асосий халқаро ҳужжатларнинг мазмунини яхши ўрганиш жуда муҳим аҳамиятга эга.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган энг асосий ҳужжат – бу “Инсон хуқуқларининг умумий Декларацияси” ҳисобланади. Ушбу ҳужжатнинг биринчи моддасида шундай ёзилган: “Барча одамлар мустақил, ўз мавқеи ва хуқуқларига кўра эркин ва тенг хуқуқли бўлиб туғиладилар. Уларга онг ва виждон ато этилган ва улар бирбирларига нисбатан биродарона муносабатда бўлишлари зарур”.
Шу билан бир қаторда қатор халқаро ҳужжатларда, жумладан Меҳнатни ташкиллаштириш халқаро Конвенцияси ва РФ қонунчилигида бир-биридан катта фарқ қилувчи ҳолатлар мавжуд. Масалан, 169- Конвенцияда “ерлик халқлар ва қабила турмуш тарзига эга халқлар ҳақида гапирилади, РФ қонунчилигида эса (кўп ҳолларда илмий адабиётларда ҳам) гап “кам сонли халқлар”, “майда миллатлар”, “этник жамоалар”, “этник гуруҳлар” ҳақида боради. Бу каби турлича ёзиш биринчидан, икки умуман бошқа турдаги тушунчаларни – “кам сонли миллатлар” ва “майда миллатлар” тушунчаларини тенглаштириб қўйилишига олиб келади, иккинчидан эса, Россия томонидан халқаро конвенцияларни ратификация қилиниши (тасдиқланиши), ўз навбатида кам сонли халқлар ва майда миллатларнинг тегишлилик хуқуқий жиҳатларини ишлаб чиқишда объектив мураккабликлар келтириб чиқаради. Бизнинг туб аҳоли ҳақидаги тушунчамиз Меҳнатни ташкиллаштириш халқаро Конвенциясида кўрсатилганидан фарқ қилади.
Ижтимоий фаолият мазмуни, табиати кўплаб омилларга боғлиқ. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам майда миллатлар билан ижтимоий иш олиб бориш этнос ва этник жамоани маҳаллий шарт-шароитларга мослаштириш, уларни янги шароитга кўникишига кўмаклашиш, уларга ишлаш ва ўқиш учун имконият яратишдан иборат. Бу ишнинг бошқа томонлари миллий ўхшашликларни сақлаб қолиш, ўз урф-одатларини, анъаналарини, психология ва маданиятини йўқолиб кетишининг олдини олишдан иборат.
Майда миллатлар билан ижтимоий иш уч босқичда олиб борилади: федерал, ҳудудий, маҳаллий.
Ҳукумат (федерал) даражасида. Россия халқларининг, жумладан майда миллатлар манфаатларини хуқуқий бошқариш Россия Федерацияси Конституцияси асосида амалга оширилади. 19-модда (2-банд)да қуйидагича ёзилган: “Давлат инсон ва фуқаронинг жинси, ирқи, миллати, келиб чиқишидан қатъий назар хуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди... фуқароларнинг ижтимоий, ирқий, ҳудудий, тилга оид ёки диний мансублиги жиҳатларига кўра хуқуқларини чеклашнинг ҳар қандай кўриниши ман қилинади”.
Майда миллатлар билан ишлашнинг қонуний асоси 1996 йил 22 майда Давлат Думаси томонидан қабул қилинган ва 1996 йил 5 июнда Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланган “Миллий-маданий автономия (ММА) ҳақида”ги Федерал қонундир. У ўзини Россия Федерацияси таркибида маъмурий-ҳудудуий, миллий-давлат ҳудудларига эга бўлмаган майда миллатлар қаторига қўшувчи фуқаролар хуқуқларини ҳимоя қилади.
Ушбу Қонун биринчи маротаба мамлакатимизда мавжуд 1000дан ортиқ турли миллат жамоаларининг қайта тикланиши, сақланиши ва ривожланишининг хуқуқий кафолатларини яратмоқда.
ММА – юридик шахс хуқуқига эга ижтимоий жамиятдир. У ихтиёрий аъзолик, мустақиллик ва ўз-ўзини бошқариш, бошқа этник жамоалар тилига, маданиятига, динига ва анъаналарига ҳурмат муносабатда бўлиш принциплари асосида иш юритади.
Миллий-маданий автономияларни яратишдан асосий мақсад барча имкониятларни этник жамоалар ҳар бир аъзосининг маданий, маънавий, ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондиришга қулайлик берувчи шароитларни яратиш учун жамлашдир.
Бироқ моддий базанинг йўқлиги қонунни амалга ошириш, ўз-ўзини ташкиллаштириш механизмига тўсқинлик қилмоқда. Шу билан бирга биринчидан, миллий-маданий автономияларнинг мавжудлиги Федерал Қлнун томонидан белгилаб қўйилганлиги, иккинчидан, муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолат, миллий-маданий уюшма таркибига кирувчи, майда миллат вакили бўлган фуқаро хуқуқ субъекти ҳисобланиши ижобий ҳолатдир.
Ҳудудий даража. Агар ижтимоий иш Россия Федерациясининг ҳар бир аниқ субъекти – тумани, ўлкаси, республика ёки миллий автоном округи билан олиб борилмаса ҳеч бир, ҳаттоки энг мукаммал декларация ҳам бир пулга арзимайди. Субъектларнинг ҳар бири ўз иқтисодий, географик, иқлимий, сиёсий, ва албатта, этник ўзига хос хусусиятларига эга. Бундан ташқари ҳар бир субъектда миллий-маданий автономия ва ҳудудий бошқарув органларининг ўзаро муносабатлари ўзига хос тарзда шаклланади.
Ҳудуд миқёсида майда миллатлар ҳақидаги жамоат фикрини ўрганиш ва шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Турли социологик воситалар ёрдамида туб аҳолининг кайфияти, майда миллатларга муносабати, туб аҳоли ва ерлик бўлмаган аҳоли ўртасидаги маданий масофалар ўрганиб чиқилади. Бу каби тадқиқотлар ҳам илмий, ҳам амалий аҳамиятга эга.
Майда миллатлар муаммоларига эътибор сиёсий, айниқса сайловолди кампаниялар вақтида, уларнинг овозлари учун курашлар бошланган даврда ортиб кетади. Сўнгра бу эътибор сусаяди, бироқ у ҳатто сиёсий арбоблар ёки маҳаллий ҳокимият вакилларида намоён бўлса-да, у асосан туб аҳолини “бегоналар”га гижгижлашда намоён бўлади. Баъзида шу сабабли тўқнашувлар, экстремизм, зулм юзага келади.
Маҳаллий даража. Адаптация, иш билан таъминлаш масалалри маҳаллий даражада яхшироқ ҳал этилади. Этнослар ва полиэтник маданиятларнинг ўзаро муносабатлари айнан шу даражада намоён бўлади. Туб аҳолининг “бегона”ларга муносабатига кўп нарса боғлиқ бўлади. Улар орасидаги тўғри муносабатлар ўрнатишда диний ўйинлар муҳим аҳамиятга эга. Чуеки фақатгина раҳм, ачиниш ҳислари, инсонларнинг бир-бирига қайғуриши, уларнинг ҳар бир муҳтож одамга беғараз ёрдам кўрсатиши бебаҳо ёрдам бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, майда миллатлар билан ижтимоий иш олиб бориш – бу уч даражада, яъни федерал, ҳудудий, маҳаллий даражада амалга оширилувчи ягона жараёндир.
Янги мустақил республикалар юзага келиши натижасида, миқдорига кўра замонавий дунёда ўзига тенг майда миллатларни топа олмайдиган диаспора вужудга келди. У икки гуруҳга бўлинади: этник россияликлар ва рус тилида сўзлашувчи, титулга эга бўлмаган аҳоли.
Этник руслар ва рус тилида сўзлашувчи аҳолининг янги давлатлардаги ўрни турлича. Бу давлатларнинг барчасида ягона умумий жараён юз бермоқда – руслашмаслик жараёни. Бу турли кўринишларда амалга оширилмоқда – рус мактабларини ва бошқа маданий-таълим марказларини ёпиш, русларни давлат арбоблари мансабларини эгаллаш хуқуқидан маҳрум қилиш; рус уюшмаларининг маҳаллий ташкилотларини рўйхатдан ўтказишни рад этиш ёки сунъий равишда чўзиб юриш.
1989 йилги аҳолини қайд қилиш натижаларига кўра ушбу давлатларда 25 млн.дан ортиқ руслар ва 11 млн.га яқин титулга эга бўлмаган рус тилида сўзлашувчи аҳоли яшагани маълум бўлган. Булар қаторига украинлар, беларуслар, татарлар, бошқирдлар, чувашлар, мордвалар, удмуртлар, марилар ва бошқаларни киритиш мумкин. Албатта, рўйхатдан ўтказишдан кейинги даврлар мобайнида турли кўринишга эга бўлган ўзгаришлар юз берган. Бир тарафдан, деярли ўн йил давомида табиий ўсиш ва қайсидир маънода унинг таркибига келиб қўшилган миграцион оқим натижасида диаспоранинг миқдори ортиб бориши юз берган. Бошқа тарафдан эса – миллатлараро низоларга сабаб бўлган иқтисодий, сиёсий сабаблар натижасида рус тилида сўзлашувчи немислар, жугутлар, арманлар, греклар диаспораларнинг катта гуруҳлари узоқ хориж давларталрига, бир қисми эса Россияга кўчиб келдилар.
Статистик маълумотлар кўрсатишича, масалан, Германиянинг рус тилида сўзлашувчи аҳолисининг сони тобора ортиб бормоқда. Рус тилидаги газеталар сонининг ортиб бориши ҳам бунга гувоҳ бўлмоқда. Ҳозирда уларнинг сони 25тага етди. Гарчи бу Германия учун фавқулодда ҳолат эмас. Масалан, 20-30 йилларда Берлинда 50дан ортиқ рус тилидаги газета ва журналлар чоп этилгани барчага маълум. Вл. Набоков, Алексей Толстой, Осип Мандельштам, Сергей Есенин, Борис Пастернак ва бошқалар айнан шу нашрлар учун мақолалар ёзишган.
Этник русларга келсак, улар асосан Россияга кўчиб келмоқдалар. Рус диаспорасининг кўп қисми Украинада (11 млн.дан ортиқ), Қозоғистонда (6 млн.дан ортиқ), Ўзбекистонда (1,6 млн) Беларуссияда (1,3 млн). Ушбу тўрт давлатларга Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилувчи русларнинг 81% тўғри келади.
Рус тилида сўзлашувчи рус бўлмаган аҳолининг деярли 52% украинлар, 18% беларуслардир, сўнгра еврей(жугут)лар, татарлар, поляклар ва арманлар туради. Юқорида санаб ўтилган, она тили рус тили бўлган, миллати рус бўлмаган этнослар рус маданиятига мансуб ҳисобланади, ва улар Россия ҳукумати томонидан рад этилмаслиги зарур.
Айни вақтда ушбу муаммони осонлаштириш мумкин эмас. Ҳозирги кунда Россия ҳар бир ҳохловчини авваламбор истисодий нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда қабул қила олмайди. Мана кетма-кет бир неча йилдан бери бу ерга ҳар йили бир неча минглаб қочқинлар ва мажбуран кўчиб келувчилар кириб келмоқдалар. Уларни жойлаштириш учун катта маблағ зарур. Бироқ одатда шу маблағлар етарли бўлмайди. Шу каби 1996 йилда Федерал миграцион хизматга 2 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган эди. Бу пуллар фақатгина 25 минг кишини таъминлаш учун етарли бўлар эди.
1993 йилдан бошлаб Россияда мустақил давлатлардан мажбуран кўчиб келганларнинг 2 млн.га яқини рўйхатга олинган. Тахминларга кўра бу жараён жуда узоқ давом этиши айтилмоқда. Репатриантларнинг асосий оқими Волга атрофларига, Шимолий Кавказга ва Россиянинг марказий районларига кириб келмоқда. Улар асосан марказий районларнинг қишлоқ жойларида ўрнашиб қолмоқдалар, бу эса уларнинг онгли равишдаги танлови билан эмас, чунки уларнинг кўпчилиги шаҳарликлар, ва улар шаҳарда яшашни афзал биладилар, балки, миграцион хизматлар ҳаракатлари билан кўчиб келаётганлар оқими кўп вақтлар аввал аҳолисини йўқотган ҳудудларга йўналтирилмоқда. Бнга яна бир сабаб шуки, кўчиб келаётганларни бу ерларга жойлаштириш арзонроққа тушади, турар жой топиш ҳам осонроқлигидир.
Улар билан ижтимоий иш олиб боришда ўзларининг тарихий ватанларига энг бой ёки энг камбағаллар қайтиб келмаётганини эътиборга олиш лозим. Ижтимоий пиллапоядан юқорига кўтарилган энг бойлар ўзларини камситилган ҳисобламайдилар, энг камбағалларнинг эса кўчиб келишга моддий имкониятлари мавжуд эмас. Фақатгина чуқур умидсизликкина (жисмоний жазо таҳдид қилган ҳолларда)уларни қочишга мажбур қилади. Барибир, рус ва рус тилида сўзлашувчи аҳолининг янги давлатлардан кўчиб келиши, ўтказилган тадқиқотлардан олинган натижаларга кўра бу каби аҳолининг 10%дан ортиғини ташкил этмайди. Демак, МДҲ давлатларида рус диаспораси сақланиб қаолади ва ривожланиб боради.
Шу сабабли давлатлараро муносабатлар диаспора учун тенг хуқуқли яшаш шароитларини яратиш, уларда маҳаллий ҳокимият органлари каби, россиядаги ҳукумат органларининг ҳам қўллаб-қувватлаши мавжуд эканлиги ҳисси мавжуд бўлишини таъминлашни кўзлаган ҳолда қурилиши лозим. Бунда муаммонинг нафақат иқтисодий томонини, балки унинг ижтимоий-маданий, психологик томонларини ҳам назарда тутиш лозим.
Этник руслар маданий-тилга оид муносабатларда ҳам, турмуш маданиятида ҳам кўпроқ россия ҳудудларида яшаган руслардан кўра кўпроқ ўзлари орасида яшаётган миллатларга яқин бўладилар. Бу – нафақат қайта эмиграция қилмоқчи бўлган русларнинг муаммоси. Масалан, арманларнинг Бакудан ва Озарбайджоннинг бошқа ҳудудларидан кўчган катта қисми, гарчи ватанлари ҳудуди яқинда жойлашган бўлсада Арманистонга эмас, балки Россияга кўчиб кетдилар. Асосий баҳона – бу арман тилини, тарихини, арман халқи маданиятини умуман ёки яхши билмаслик.
Этник русларнинг асосий муаммоларидан бири, ҳар қандай диаспорадаги каби ахборот таъминоти йўқлигидир. Давлатнинг полиэтник доиралари ҳар доим миллий гуруҳларнинг этник қатламлараро муҳитга интеграллашда ахборотнинг ўрнини тушунганлар ва тушунадилар. Мана қизиқарли маълумотлар. 1910 йилда Россияда идиш ва иврит тилида 903та китоб, поляк тилида 2062та китоб, немис тилида 884та, арман тилида 203та китоб чоп этилган. Бу ҳолатни ҳозирги кун билан таққослаш мумкин эмас. Бироқ тушунарли бўлиши учун 90 йилларга мансуб бўлган айрим маълумотларни келтирамиз. 1995 йилда иврит тилида 13 та, поляк тилида 15 та, немис тилида 135 та, арман тилида 2 та китоб чоп этилган. Ахир китоб миллий маданият, тилни ривожлантиришнинг энг ишончли омили ҳисобланадику.
Тил – этник жамоанинг муҳим элементи, этноснинг тирик қолишининг энг биринчи шартидир. Усиз этнос осонлик билан ўзлигини йўқотиб қўяди. К.Д.Ушинский қуйидагича ёзади: “Халқни йўқотиш учун уни она тилидан узиб қўйишнинг ўзи кифоядир”. Буюк педагогнинг фикрига венгер тилидаги мақолнинг мос келиши ҳайратланарли ҳолат: “Миллат ўз тилида яшайди”. Тил, миллий руҳни этник жамоанинг бошқа ҳеч қандай элементи қамраб ололмагандек қамраб олади ва этник кучларни уни ҳимоя қилишга сафарбар эта олиш қобилиятига эга. Бунга кўплаб майда миллатларнинг ўз тиллари ни хуқуқий тан олинишига ҳаракат қилишлари ҳам мисол бўла олади, масалан, каталонияликлар, курдлар, басклар, валлияликлар ва бошқалар.
Бироқ, майда миллатларнинг бошқа этник муҳитда яшаб қолиши, тўғрироғи адаптация қила олиши учун нафақат ўз тилини билишлари, балки туб аҳолини тилини ҳам ўрганишлари лозим. Икки тиллилик биринчидан ўз этник образини сақлаб қолиш, иккинчидан эса туб аҳоли билан ўзаро муносабатда бўлиш имконини беради.
Ғарбий давлатларда майда миллатларнинг кўпайишига сабаб биринчидан, аҳолининг кўплаб этник манбалардан шаклланиши ҳолати (Янги дунё – АҚШ, Канада, Лотин Америкаси); иккинчидан, Европанинг аввалги колониялари ёки камбағалроқ давлатлар аҳолисининг гуркираб ривожланаётган давлатлар, яъни Германия, Франция, Англия ва бошқаларга, европаликлар кам маошли ёки обрўсиз ҳисоблаган, бироқ ўз оилалари ва болаларини таъминлаш учун ўзларининг ватанларида оладиган маошларидан анча юқори бўлган маош тўланадиган иш ўринларига жойлашишга интилишлари натижасида вужудга келган Умумий бозорнинг шаклланишидир. Вақт ўтиб боргани сайин ушбу “меҳмон-ишчилар”нинг ўз ватанлари маданиятини яхши билмаган, ўзлари яшаётган давлат тилида сўзлашадиган, ўзларини кўпроқ немис ёки француз деб ҳисоблайдиган, бироқ ушбу мамлакатларнинг туб аҳолиси учун кўп жиҳатларига кўра бегона бўлиб қолаверувчи болалари катта бўлиб борди. Бунинг орасида, айрим ривожланган европа давлатларида бошқа миллатли аҳоли 20 – 30%ни ташкил этади ва бу сиёсатчилар учун ҳам, оддий одамлар учун ҳам жиддий сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва психологик муаммога айланиб бормоқда.
Узоқ хорижий ривожланган мамлакатларида майда миллатлар билан ижтимоий иш олиб боришанча аввалдан, деярли ижтимоий иш олиб бориш пайдо бўлганидан бери олиб борилмоқда. Уларга кўмаклашишнинг ишлаб чиқилган технологиялари мавжуд, айниқса ўз вақтида катта иммиграцияни қабул қилган ёки ҳозирги кунда оммавий иммиграция жойи вазифасини ажараётган мамлакатларда. Масалан, Канадада, Бельгияда ижтимоий иш олиб бориш технологиясида барча нарса эътиборга олинган: ким, қандай муддатга қайси давлатдан келган, таълим даражаси, ижтимоий мақоми, оилавий шароити, ҳаётрежалари қандай. Бир сўз билан айтганда улар билан ишлаш учун зарур бўлган барча нарсалар. Миллий гуруҳларнинг мамлакат бўйича бир тумандан иккинчи туманга ҳаракатланиши жуда синчков назорат қилинади. Шуни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий хизматлар уларнинг эҳтиёжларигамослашиб борадилар. Жумладан, этнос тилидаги дарсликлар билан таъминлаш мақсадида библиотекалар очилади, теле-радио эшиттиришлар ташкиллаштирилади. АҚШ, Франция, Англия ва бошқа давлатларда катта ишлар амалга оширилмоқда.
Германия устида кўпроқ тўхталиб ўтамиз. У ерда 5 млн чет элликлар, яъни майда миллатлар мавжуд. Асосан бу турклар, италияликлар, собиқ Югославия халқлари, португалияликлар ва испанлар. Улардан 2млн ўз ташкилотлари ва уюшмаларига эга турклардир. Ҳар бир олтинчи турк у ёки бу ташкилот аъзосидир. Турклар ўзларининг болалар боғчаларини, спорт клубларини яратмоқдалар, ўз дўконлари, шахсий банкларига эгалар. Бу фаолиятнинг барчаси федерал давлат томонидан бошқарилади.
Германиянинг бирлашишидан аввал эски федерал ерлар мактабларида чет элликларнинг 780 минг нафар болалари ўқиганлар. Улардан 600минг нафари олти миллат вакилларига, жумладан 360 нафари келиб чиқиши турк бўлган болалардан иборат. Болалар билан иш олиб боришда уларнинг яшаш даври, интеграция даражаси, ушбу мамлакат тилини билиш даражаси эътиборга олинади. Шу билан бирга Германиядек бой ва демократик мамлакатда туб аҳоли ва майда миллатлар ўртасидаги муносабатлар ҳар доим ҳам кўнгилдагидек кечмайди. Чет элликларга нисбатан вандализм, расизм ҳаракатлари амалга оширилади.
Биз томонимиздан ўрганиб чиқилган муаммо авваламбор кенг кўламлилиги билан ажралиб туради, чунки Россиянинг ҳар учинчи фуқароси майда миллатлар қаторига мансуб. Шу сабабли, майда миллатлар билан ҳар учта даражада. Яъни ҳар бир этносга ва унинг ҳар бир аъзосига давлат ҳокимияти олдида ўз-ўзини ҳимоя қилиш имконини берувчи демократик жамиятнинг давлат, ҳудудий ва маҳаллий даражада ижтимоий иш қанчалик тўғри, изчиллик билан ривожланиши олиб борилишига боғлиқ бўлади. Ва ниҳоят, Россиянинг полиэтник бир бутунлиги майда миллатлар муаммоларини ечишга боғлиқ.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling