Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
Амалий топшириқ
Болаларнинг шовқин-сурони, ҳамма нарсадан хабардор кампирларнинг шивир-шивири, нур ва қувончга тўлган кичик ҳудуд ўз аҳолисини бириктирар ва жипслаштирар эди. Ёшликда, ҳовлидаги қумхоналарда, ҳалинчакларда туғилган дўстлик энг мустаҳкам ҳисобланади ва бутун умр сақланиб қолади. Ҳамма вақтларда ҳам ҳовли шу атрофдаги уйларда яшаётган ўғил болалар ва қизлар учун ғурурланиш предмети бўлиб келган. Ҳовлилар ҳовлилар билан дўстлашар, бирга ўйнашар ва ҳовлилар ҳовлилар билан жанжаллашар эди. Ҳовлиларда ҳаёт мактаби алифбосини ўрганишар, биринчи учрашувни ҳам ҳовлиларда белгилашар эди. Ўз ҳовлиларини севишар ва у билан мағрурланар эдилар. Ўша пайтлардаги ҳовлилардан ҳозирги кунда қолган нарсалар кишида ғамгин ва маюс фикрлар келтириб чиқаради. Ахлат тўпламлари, кўҳна скамейкалар, кўпгина гаражлар, қариялар ва болаларнинг қувончсиз юзлари. Усиз ҳам муаммолар кўп, бунинг устига қадрдон ҳовлинг кўзингни қувонтирмайди. Ҳамма нарса жуда хира ва аянчли. 1996 йилда “Уйингиз тинч бўлсин” минтақалараро жамоат ташкилотининг ташаббускорлари болалар ва спорт-ўйин майдончаларини ободонлаштириш ва қайта тиклаш бўйича “Кичик Москва” хайрия дастурини ишлаб чиқишди. Энди Москвадаги кўпгина ҳовлиларда болаларнинг чиройли мини-шаҳарчалари қад ростлаб турибди. Замонавий экологик материаллардан тайёрланган бу мажмуалар болалар учун фақатгина жозибали ва хавфсиз бўлиб қолмай, жуда манзарали ҳамдир. Болалар мазза қилиб ва ҳеч чарчамасдан “тўсиқлар ҳудудига” бирин-кетин қайта ва қайта киришар экан, вақтни умуман унутишади. Рангсиз, ғамгин ҳовли қурилиш тугаллангандан сўнг бетакрор қиёфа касб этди, унда ҳаракатлар, қувончлар, ўйинларнинг байрамона ёрқин “оролчаси” пайдо бўлди. Барча ишлар шу ерда яшовчилар билан ҳамкорликда ва фақатгина ҳомийлар маблағлари эвазига амалга оширилди. Шуниси ҳам муҳимки, болалар майдончаларини қуриш бўйича хайрия тадбирлари олижаноб мақсадлар - ўсмирларнинг бандлиги, ташаббуснинг ривожланиши, ватанпарварлик туйғуларини тарбиялашга хизмат қилади. Ўзининг қўллари билан ободонлаштирилган ўзининг ҳовлисида ваҳшийлик қилиш кимнинг ҳам хаёлига келади дейсиз. 1997 йилда бу дастур Россиядаги бошқа минтақаларга ҳам “қадам ташлади”. Америкадаги Форд хайрия жамғармасининг дастлабки молиявий ёрдами туфайли лойиҳа “Россия ҳовличаси” номини олди. Ярославл областида ҳам иккита болалар майдончаси қуриб битказилди. Махачкалада лойиҳа ишлари олиб борилмоқда. Твер, Нижний Новгород, Томск, Омск, Брянск ва Россиянинг бошқа бир қатор минтақаларидан ҳам талабномалар тушди. Ўзингизнинг туманингизда “Россия ҳовличаси” лойиҳаси бўйича ташаббус гуруҳи тузинг. Турли даражадаги (туман, шаҳар, вилоят, республика) маъмуриятлар билан биргаликда ҳомийларни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқинг. манфаатдор ташкилотлар ва муассасалар билан боғланинг, маҳаллий ОАВ да лойиҳа рекламасини эълон қилинг. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling