Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Жаҳон тажрибаси контекстида ижтимоий ҳимоя институтлари
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
Жаҳон тажрибаси контекстида ижтимоий ҳимоя институтлари
Жаҳон тажрибасини таҳлил қилиш ижтимоий ҳимоянинг тўртта асосий институтларини ажратиш имконини беради: Меҳнатга лаёқатсизлиги, иш жойи, даромад манабаи бўлмаганлиги сабабли ўзини моддий таъминлай олмайдиган шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш. Ижтимоий ёрдам ҳажми, одатда аввалги даромад ҳажми ёки аҳоли турмушининг умумий даражаси билан боғлиқ эмас. Ижтимоий ҳимоя институтининг белгиловчи хусусияти – бу ҳукуматнинг аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатламига ёрдам кўрсатишга ижтимоий-ёрдамнинг шартсиз муносабатларидир. Одатда ушбу тизим ҳисобидан амалга ошириладиган тўловлар муҳтожлик даражаси текшириб кўрилгандан сўнг мавжуд даромадларга қўшимча кўринишида бўлади, бунинг учун муҳим асос эса – минимал даражадаги ҳаётий эҳтиёжларни қондириш учун маблағларнинг йўқлигиёки етарли эмаслигидир. Ижтимоий ёрдамнинг молиявий манбалари одатда, давлат ёки маҳаллий бюджет, ҳайрия жамғармалари маблағлари ҳисобланади. Мажбурий ижтимоий суғурта кўринишида амалга оширилувчи, иқтисодий фаол аҳолини меҳнатга лаёқатини (нафақа ёшига етиши ҳам) ёки иш ўрнини йўқотиши сабабли даромадини йўқотиши хавфидан ижтимоий ҳимоя қилиш институти бўлган ҳукумат ижтимоий ва пенсия таъминоти. Иш берувчиларнинг тўловлари, жисмоний шахс(ходим)ларнинг тўловлари ва – алоҳида тоифалар учун – авлат бюджети маблағлари молиявий манба ҳисобланади. Ижтимоий суғурта тизими бўйича пенсия ва нафақалар, суғурталанган ва иш берувчининг ушбу тизимни молиялаштириш даражасига кўра “суғурталанганлик хуқуқи бўйича” тақдим қилинади. Тизимдаги ижтимоий-хуқуқий муносабатларнинг белгиловчи хусусияти йўқотилган даромадни (иш ҳақининг) ўрнини тўлдириш ҳисобланади, бу эса ўз навбатида пенсия ва нафақалар миқдорининг аввалги маош ва тўловлар билан боғлиқлигинибилдиради, ва у ушбу тизимни муҳтожлик текширувидан халос этади. Фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун (ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ходимлари ва ходимларнинг бошқа тоифалари) ижтимоий ва пенсия таъминоти билан таъминлаш суғурта принципларига асосан амалга оширилади, бироқ бу ҳолатда суғурта қилувчи ва суғуртачи сифатида ҳукумат намоён бўлади. Узоқ муддатли жамоавий шартномалар асосида, алоҳида соҳалар ва компаниялар дориасида амалга оширилувчи кўнгилли қўшимча (мутахассислик) суғурта. Охирги ўн йилликда Марказий, Шарқий Европа ва МДҲ давлатларида нодавлат пенсия жамғармалари кенг тарқалмоқда. Унинг чегаралари ва вазифаларини вақт, суғурта хавфининг маълум кўринишлари, суғурталанган шахсларнинг молиявий имкониятлари билан чегараловчи Шартнома асосида ташкиллаштирилган фуқароларнинг кўнгилли шахсий суғуртаси. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling