Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
-мавзу. Ишсизлар билан ижтимоий иш олиб бориш технологиялари
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишсизлик турлари
14-мавзу. Ишсизлар билан ижтимоий иш олиб бориш технологиялари
Маъруза режаси 1-машғулот Ишсизлик: аниқлаш, типология. Ишсизлик турлари. Ишсизлик билан боғлиқ муаммолар. Ишсизлик – бу ижтимоий-иқтисодий ҳодиса бўлиб, бунда аҳолининг ишга лаёқатли, иқтисодий фаол қисмиишлаб чиқаришда ўз ўрнини топа олмайди. Ишсизлик иқтисодиётнинг тармоқ структураларининг ўзгариши, ишлаб чиқаришни қисқариши, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши ва бошқа ижтимоий-иқтисодий жараёнларидаги, натижасида ишчи кучининг маълум миқдори ишсиз қолган, содир бўлган ўзгаришлар оқибати бўлиши мумкин. Ишсизлик турлари Замонавий иқтисодиёт фанларида ишсизликнинг қуйидаги турлари мавжуд: Табиий (фрикцион(чиғириқли), институтционал, ихтиёрий (кўнгилли)). а) функционал (вақтинчалик) ишсизлик. Вақтинчалик иш йўқотиш ва бошқа ишга ўтиш сабабли айни вақтдаги ишсизлик. Очиқ ишсизлик (технологик, структуравий, ҳудудий, даврий (циклик)): а) структуравий – иқтисодиётнинг қайта талқин қилиниши, меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф дисбаланси, маънавий эскирган қатор корхоналарнинг беркитилиши, технологияларнинг ўзгариши билан боғлиқ равишда юзага келади. Ушбу муаммолар давлат даражасида ҳал этилиши лозим. б) циклик ёки иқтисодий – бозор иқтисодиётининг зарурий таркибий қисми ҳисобланади, домий характерга эга, ўз ҳаражатларини қоплай олмайдиган, қайта ихтисослаштирилиши ёки ёпилишга мажбур бўлган корхоналарнинг банкротлиги билан боғлиқ юзага келади. в) ишсизликнинг ҳудудий тақсимоти бир меъёрда эмас: Москвада 1% вамудофаа, кўмир, тўқимачилик соҳасига тегишли корхоналар мавжуд ҳудудларда 7-8%гача. Яширин ишсизлик – бу керагидан ортиқ ишсизлик, бунда одам қаердадир ишлайди деб ҳисобланади, бироқ ишламайди. Масалан, бола парвариши билан банд бўлган аёл, ёки қисқартирилган иш ҳафтасига мувофиқ ишлаётган киши, ходим ишлайди, бироқ иш ҳақи тўланмайдиган муддати белгиланган ёки белгиланмаган таътилда, нотўлиқ иш ҳафтаси, нотўлиқ иш куни. Россияда ишсизликнинг бу тури жуда улкан даражага етди: 7-8 млн. Киши, расмий маълумотларга кўра 4-5 млн. киши. Турғун ишсизлик. Ижтимоий нуқтаи назардан ишсизликнинг энг хавфли тури, чунки бомжлар, текинхўрлар ва бошқалар, яъни деярли ишламайдиган кишилар орасида тарқалган. Замонавий меҳнат бозорининг энг муҳим хусусиятларидан бири яширин ишсизликдир. Иш ўринларига умумий талабни уларга бериладиган таклиф билан қопланмайди. Демографик омиллар таъсиридан ташқари (ишга лаёқатли аҳоли сони ўсиши кутилади), ишчи кучини таклиф этиш қуйидаги ижтимоий-иқтисодий сабабларга кўра ҳам ортиб боради: Корхоналар ходимларининг оммавий озод қилиниши; Меҳнат лаёқати чекланган катта ёшдаги фуқароларнинг иш ўринларига бўлган эҳтиёжи; Мигрант (кўчманчи)ларнинг оқиб келиши; Меҳнат бозорининг турли ўқув муассасалари битирувчилари, ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар ва бошқалар билан тўйиниши. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling