Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент


Download 0.56 Mb.
bet11/14
Sana15.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1774599
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Абдуллаева Ф.С. Автореферат

5. Юртимизда 2005 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Мода хафталиклари” ва бошқа либос фестиваллари мамлакатимиз мода саноати доирасида келгуси мавсумлар учун мода тенденияларини аниқлаб берувчи тақдимотлар эмас балки, дизайнерларимиз яратган коллекциялар намойиши даражасига тушиб қолаётгани соҳа доирасида тўпланиб қолган яна бир асосий муаммолардан саналади. Табиийки, мазкур муаммо мамлакатимиз мода саноати ривожланиш механизмлари жаҳондаги мода саноати ривожланаётган давлатлар даражасидан йироқ эканлигини кўрсатмоқда, хусусан:
-“Мода хафталиклари” ва ундан ҳам кўпроқ тарихга эга бир қатор либос фестивалларида кўп ҳолларда мамлакатимиз мода саноати ривожидаги ютуқларни эмас балки, мавжуд муаммоларни кўзга ташланишида намоён бўлмоқда. Айтилганлар мамлакатимиз дизайнер мутахассисларининг миллий либос яратиш анъаналаридан ижодий манба сифатида фойдаланган ҳолда замонавий костюм коллекцияларини шакллантириш жараёнларининг асосий қонуниятлари ва уларга доир умумий концептуал принциплар борасидаги билим ва кўникмаларининг етарли эмаслигини исботлаб бермоқда.
6. Шу даврга қадар ўзбек мода саноатининг “масс маркет” тизими доирасида маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар орасида миллийлик ва замонавий тенденциялари доирасидаги концептуал принциплар асосида -“Premium” даражасидаги костюм коллекцияларини ишлаб чиқарувчи бирорта ҳам миллий бренд шакллантирила олингани йўқ:
а) мазкур муаммонинг биринчи ва асосий сабабларидан бири юртимизда либосларни оммавий тарзда ишлаб чиқариш корхоналарини малакали дизайнер кадрлар билан таъминлаш борасидаги вазифаларни самарали ташкил этилмаганлиги билан чамбарчас боғлиқ;
б) бу жараёнда таълим тизимини ишлаб чиқариш билан боғлаб олиб борилмаётганлиги “Либос дизайни” ихтисослиги бўйича Олий ўқув юртлари таълими тизимини “масс маркет” нуқтаи назаридан мутлақо самарасиз деб хулоса чиқаришга асос бўлмоқда.
в) шуниси эътиборлики, “Либос дизайни” ихтисослиги бўйича таълим жараёнида талабалар маълум бир мавзу доирасида шакллантирган коллекция лойиҳалари амалиётда фақат аудиториялардаги тикувчилик дастгоҳлари орқалигина тайёр либос ҳолатига келтирилади. Бу борадаги хорижий тажрибалар эса бунинг мутлақо акси. Хусусан, либос дизайни таълими бўйича ҳозирги кундаги дунёнинг етакчи - Royal College of Art (Буюк Британия), Rhode Island School of Design (АҚШ), University of the Arts London (Буюк Британия), Polimoda (IIFD&M), Instituto Maragoni, NABA, Domus Academy (Италия) сингари ўқув даргоҳларида таҳсил олаётган талабалар ўқув жараёнлари мобайнида LVMH, Moschino,Pandorra, Burberry, Kenzo, Gucci, Giorgio Armani, Dolce&Gabbana, Prada, Gianfranco Ferre ва яна бир қатор машҳур мода уйларида амалиёт ўташ давомида мазкур брендлар учун ўзларининг экспериментал либос коллекцияларини лойиҳалаш орқали замонавий мода саноатида актуал бўлган илмий ва ижодий концепциялар ҳақидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлайдилар. Оқибатида, талабалар соҳа мутахассислари кўмагида шакллантирадиган санъат асари даражасидаги шахсий - ижодий концепциялари костюм тизимини яратиш механизмларининг турли хил аспектлари асосида амалга тадбиқ этиб келинмоқда.
Тадқиқот давомида мазкур муаммонинг ечими сифатида муҳим бўлган ўзбек мода саноати “масс маркет”и тизимида янгича концептуал принциплар асосида фаолият олиб борувчи миллий бренд ва унинг эркаклар, аёллар ва болалар либослари линияларини шакллантиришнинг концептуал лойиҳаси яратилди.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling