Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент


Download 0.56 Mb.
bet12/14
Sana15.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1774599
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Абдуллаева Ф.С. Автореферат

7. Юртимизда либос дизайни соҳасида юритиб келинаётган таълим анъаналари ҳозирги кун замонавий мода саноати нуқтаи назаридан мутлақо самарасиз эканлигини англаган холда, таълимдаги мавжуд тикувчилик малакасини шакллантиришдан воз кечиб, асосий эътиборни дизайнерлик салоҳиятини юксалтиришга қаратиш зарур. Бу жараёнда юртимизда фаолият олиб бораётган Турин политехника Институтида талабаларнинг ўз ғояларини лаборатория шароитида амалиётга тадбиқ этишлари учун яратилган Техно парки сингари Амалий лабараторияни “Либос дизайни” ихтисослиги доирасидаги Олий таълим муассасаларида шакллантирилиши улардаги таълим жараёнларини ишлаб чиқариш билан узвий ҳолда олиб борилишида муҳим аҳамият касб этади.
8.Диссертацион тадқиқот давомида олиб борилган миллий костюм анъаналарини антик даврлардан шу кунга қадар шаклланиб келган механизмларининг тизимлаштирилган таҳлили юртимизда “ўзбек миллий либослари” музейини ташкил қилиш учун муҳим бўлган концепция лойиҳасини шакллантиришга асос бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистонда костюм лойиҳалаш принципларининг барча тарихий босқичларини мужассамлаштирган экспонатларга эга музейнинг ташкил этилиши мамлакатимизда мазкур соҳа бўйича Олий таълим тизими талабалари, ҳамда ёш дизайнерлар ижодида миллий либосларимиздан ижодий манба сифатида фойдаланиш самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди.
9.Мустақиллик йилларида қайта шакллантирилган юртимиз мода саноатининг истиқболдаги ривожига тўсқинлик қилиб келаётган юқорида бирма бир санаб ўтилган актуал муаммоларнинг ечими мазкур соҳа мутахассисларидан катта маъсулият ва эътиборни талаб этади.
Хусусан, мазкур диссертацион тадқиқот мобайнида аниқланган муаммоларнинг ечимларига оид шакллантирилган концепция ва таклифлар ўз навбатида ўзбек мода саноатида янги ривожланиш босқичининг шаклланишига хизмат қилувчи амалий стратегияларни мужассамлаштирувчи муҳим илмий тадқиқот сифатида салмоқли аҳамият касб этади. Хусусан, ҳозирги кунда мамлакатимиз мода ихлосмандларининг дизайнерларимизнинг қисқа тарихий даврлар доирасидаги миллий либос мотивларидан фойдаланган ҳолда яратилган коллекцияларидан тўйинганлик хисси шаклланаётган ва улар томонидан мутахассисларимиздан мазкур жараёнларга янги ғоялар ва либос шаклларини киритишларига бўлган катта эҳтиёжларини қондириш вазифасига муваффаққиятли ечим сифатида, шу билан бирга жаҳон миқёсида ҳам замонавий либос тенденцияларига ўзига хос ва такрорланмас либослар қиёфаларини киритишларига замин яратади.


Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling