Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент


Download 0.56 Mb.
bet6/14
Sana15.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1774599
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Абдуллаева Ф.С. Автореферат

Тадқиқотнинг амалий натижалари. Костюм лойиҳалаш тенденцияларининг анъанавий ва замонавий костюм асосидаги мукамаллаштирилган лойиҳалаш тизимлари доирасидаги амалий натижалари асосида:
- ўзбек миллий либослари шаклланиши ва ривожининг асосий тенденцияларига оид илмий-назарий жиҳатлари концепцияси яратилган;
- тадқиқот натижалари асосида А.Хўжаев номли Республика Дизайн коллежи талабалари учун мутахассислик соҳаси бўйича асосий “Лойиҳалаш” фанидан дарслик тайёрланган ундан К.Беҳзод номидаги МРДИ ва Низомий номидаги ТДПУниверситетларининг соҳага оид ихтисосликлар ўқув жараёнлари мобайнида фойдаланилмоқда;
- либос лойиҳалаш жараёнларида ёш дизайнерларга замонавий тенденциялар, шаклланиш принциплари ва уларни амалда қўллаш, мавжуд бўлган услублар синтези доирасида шакллантирилиши кутилаётган йўналишлар, стилистик ўзгаришларга муносиб фаолият юритиш хислатларини амалга ошириш тизими таҳлил этилган;
- ўзбек мода саноати “масс маркет”и тизими учунсўнгги концептуал принциплар асосида фаолият олиб борувчи бренд ва унинг эркаклар, аёллар ва болалар либослари линияларини шакллантиришнинг концептуал лойиҳасиамалга оширилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишда қўлланилган илмий ёндашув усуллари ва назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги, илмий хулосалар муайян тизимда шакллантирилганлиги, натижалар тадқиқот усуллари асосида ва тадқиқотчи томонидан амалий фаолият доирасида либос лойиҳалаш жараёнларида эришилинган эканлиги, ҳамда 2015 йилда Ўзбекистон Бадиий академиясининг МКЗда “Санъаткорлар сулоласи” номли кўргазмаси ҳақидаги каталоги ва маълумотномаси билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Ўзбек миллий костюми эволюциясига доир илмий тадқиқотлар аввал айтганимиздек, асосан этнография, маданиятшунослик, ҳамда санъатшунослик фанлари нуқтаи назардан таҳлил этилган. Мазкур тадқиқотда муаллиф томонидан миллий либос лойиҳалаш жараёнлари маданий объект сифатида яъни, замонавий либослар учун ижодий манба сифатидаги аҳамиятини тадқиқ этиш, ҳамда соҳа мутахассисларига аниқ илмий – амалий ва методик тавсиялар бериш нуқтаи назаридан тадқиқ этилмоқда.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти либос дизайни соҳасида мутахассисларнинг илмий салоҳиятларини кенгайтириш билан бирга “Либос дизайни”, “Миллий, этнографик ва бадиий либосларни лойиҳалаш” таълим йўналишларидаги “Лойиҳалаш”, “Либос дизайни”, “Либос тарихи” фанларидан ўқув адабиётларини тайёрлашда салмоқли имкониятлар яратади.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling