Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент


Download 0.56 Mb.
bet4/14
Sana15.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1774599
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Абдуллаева Ф.С. Автореферат

Тадқиқотнинг объекти. Модалар дизайни аспектларида костюм коллекцияларини лойиҳалашнинг XXI аср замонавий мода тенденциялари актуал йўналишлари доирасидаги илмий-ижодий ва концепцион принципларнинг тизимли таҳлили ва уларнинг модага хос костюм лойиҳалашдаги амалий стратегиялари.
Тадқиқотнинг предмети. Диссертацион тадқиқотнинг предмети,“Ўзбек миллий костюми” силуэти ва конструктив жиҳатлари шаклланишида аҳамиятли бўлган антик давр ва илк ўрта асрлардан то ХХI асрга қадар юртимиз либос лойиҳалаш анъаналарининг “Лойиҳалаш маданияти” тарихига оид босқичларини қамраб олувчи илмий тадқиқотни амалга ошириш режалаштирилган. Бунда мазкур худуд либос лойиҳалаш тарихидаги энг қадимги ва антик давр кийим кечаклари тарихига оид эволюцион жараёнлар қуйидагича босқичлар кўринишида:
А.Тарихий либос шаклланиш жараёнларидаги лойиҳалаш анъаналарига доир:
– энг қадимги ва эрадан аввалги - VI– IV асрлар –Ахмонийлар даври; эрадан аввалги IV–I асрлар –Грек-Бақтриядаври терракота статуэткалари, рангтасвир ва хайкалтарошлик асарларидаги персонажлар либослари мисолида21,22,23;
–кийим моделлаштириш принциплари шаклланиши босқичлари: – тикилган кийимлар шакллари ихтиро қилинган даврлар – эрамиздан аввалги I асрдан милоднинг IV қадар, яхлит сиёсий бирлик Кушонлар таркибидаги даври терракота статуэткалари, рангтасвир ва хайкалтарошлик асарларидаги либослар мисолида24,25,26;
- илк ўрта асрлар либос лойиҳалаш тенденциялари.Кушонлар таркибидаги даври костюм лойихалаш тажрибасининг илк ўрта асрларда ҳам амалда қолганлигини эрамизнинг IV – VIII асрларига тааллуқли Панжикент27, Варахша28, Афросиёб29,деворий рангтасвир асарлари ҳамда хайкалтарошлик намуналаридаги либос ва аксессуарлар тасвирлари30орқали таснифлашгаасосланмоқда.
Одатда тарихшуносликда ижтимоий муносибатларда юз берадиган ўзгаришлар жамиятлар алмашинуви билан боғланади, яъни қулдорчилик жамиятининг феодал муносабатлар билан алмашинуви сингари. Ваҳоланки, мазкур анъаналар тадрижий ривожи мунтазамлигини инкор этмаган ҳолда Б.Я.Ставиский: “... Ўрта Осиё ҳалқлари бадиий маданияти янги даври тарихини ... қулдорчилик жамияти алмашинувидан эмас, VIII – IX асрлар Ислом ғоявий муҳити қарор топган давридан бошлаш керак”, – деб таъкидлайди.
Б. Ўзбек “Миллий костюми” шаклланиш жараёнларидаги лойиҳалаш анъаналариклассик даражасининг асосий босқичлари:
–юртимизнинг Ислом ғоявий муҳити қарор топган VIII асрларидан эътиборан лойиҳалаш маданиятига оид либослар шакли шамойили ҳақида ёзма манбаларни инобатга олмаганда,миллий либос шакли ва силуэти ҳақида реал кўзга ташланадиган ёки тасаввур қилиш имкониятини берадиганҳеч бир восита мавжуд эмас,бу даврда Ислом ғоявий муҳити доирасида либос лойиҳалаш тенденцияларида трансформацион жараёнлар юз бера бошлаган;
– аммо, бу борада илк ўрта асрлар мобайнида шаклланган лойиҳалаш анъаналари, яъни либосларининг конструктив хусусиятлари, либос лойиҳалашдаги деталлаштириш, шакл ва силуэти тизими X асрга қадар давомийлик касб этганлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Хусусан, юртдошимиз, буюк аллома Имом ал Бухорийнинг “Кийиниш одоби ҳақида” рисола яратишларини ҳам фикримизнинг исботи сифатида қайд этиш мумкин, чунки ҳеч бир воқеа сабабсиз юз бермайди;
- ҳамда XV-XVIII асрларга оид костюм тенденцияларини санъатшуносликда Ўрта аср миниатюралари деб юритилувчи мўъжаз тасвир санъати намуналаридаги либос ва аксессуарлар тасвирлари асосида31,32,33,34.
- XVIII–XIX асрлар либос тенденцияларлари.Давлат музейлари ва шахсий коллекцияларда сақланаётган аёллар, эркаклар ва болаларлибослари ва аксессуарлари асосида.
В.Юртимизда европа тенденцияларида модага хос костюм коллекцияларини лойиҳалаш амалиёти ва ундаги лойиҳалашмаданияти дизайн концепцияси назариясига доир:
– ХХ ва ХХI аср юртимиз мода тенденцияларидамавжуд бўлган услубий йўналишларбўйича таҳлилий жараёнларнинг методик асослари яратилади;
– Мода механизмларининг узвийлик принципи асосида тизимлаштирилади ҳамда ундаги дизайн концепцияси назариясига доир ечимлар шакллантирилади .

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling