Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент


Download 0.56 Mb.
bet9/14
Sana15.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1774599
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Абдуллаева Ф.С. Автореферат

УМУМИЙ ХУЛОСА

“Модалар дизайни аспектларида костюм лойиҳалашнинг устувор тамойиллари” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида аниқланган хулосалар асосида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда замонавий ўзбек мода саноати ривожини янги босқичга олиб чиқа оладиган актуал ривожланиш механизмлари ва уларга доир устувор дастур асосида фаолият юритиш мазкур соҳанинг асосий вазифаларидан бири сифатида кўзга ташланди. Эътиборлиси, шу кунга қадар юртимиз мода саноати мазкур масаланинг ечимига оид фундаментал асосга эга эмас. Хусусан, диссертацион тадқиқотнинг хулосалари қуйидагича:


1. Шу кунга қадар ўзбек миллий костюм анъаналари шаклланиш генезисига доир тизимлаштирилган илмий тадқиқотлар олиб борилмаган. Бунинг натижаси ўлароқ ҳозирги кун замонавий ўзбек мода саноати доирасида яратилаётган костюм коллекциялари ҳеч бир тарихий манба, тажриба ва тарихий ютуқларни кўрсата билиш принципларини ўзида мужассамлаштира олаётгани йўқ. Хусусан юртимиздаги либос лойиҳалаш тарихий жараёнлари мобайнида классик хусусиятларни ўзида касб этган:
а) антик ва илк ўрта асрлар костюм тенденциялари доирасидаги либослар силуэти ва улардаги деталлаштириш принципларидан ижодий манба сифатида фойдаланиш механизмлари хали ҳануз мавжуд эмаслиги;
б) ўрта асрлар юртимиз костюм лойиҳалаш принципларига таъсир кўрсатган тенденциялар актуал жиҳатлари ва ўзига хосликларини шакллантирган анъаналарда замонавий либос коллекцияларининг бетакрор дизайн ечимларини яратиш учун беқиёс имкониятлар мавжудлигига қарамасдан юртимиз дизайнерлари фаолиятида улардан ижодий манба сифатида самарали фойдаланиш кўрсаткичларининг деярли мавжуд эмаслиги;
в) шу кунга мамлакатимизнинг либосларни саноат миқёсида ишлаб чиқариш механизмлари шаклланишининг ХХ-чи аср мобайнидаги тарихий босқичлари ҳақидаги тизимлаштирилган илмий тадқиқотлар олиб борилмаган. Натижада мазкур тарихий даврлар либосларининг дизайн ечимлари, конструктив ва декоратив хусусиятларига доир тажриба ва тарихий ютуқларидан ҳозирги кун замонавий ўзбек мода саноати доирасида яратилаётган костюм коллекциялари учун ижодий манба сифатида фойдаланиш механизмларининг мавжуд эмаслиги ҳам соҳага доир муаммолар кўламининг кенглигидан далолат берди.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling