Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент


Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши


Download 0.56 Mb.
bet8/14
Sana15.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1774599
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Абдуллаева Ф.С. Автореферат

Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши қуйидагилардан иборат бўлади:
Диссертация мавзуси бўйича хозирги кунга қадар жами 10 та илмий иш чоп этилган, шулардан 1 та дарслик, 1 та илмий монография, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар ва илмий анжуманлар доирасида 8 та илмий мақола ва тезислар нашр этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлади. Диссертациянинг ҳажми 172 бетни ташкил этади.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зарурати аниқланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, обьекти ва предмети тавсифланган. Ўзбекистон Республикаси санъат, саноат ва иқтисодиёт соҳалари тараққиётининг устувор йўналишларига мослиги, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва натижалари баён қилинган, уларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши, чоп этилган илмий ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.


Диссертациянинг “ЎРТА ОСИЁ ИККИ ДАРЁ ОРАЛИҒИ ХУДУДИДАГИ КОСТЮМ МОДЕЛЛАШТИРИШ ПРИНЦИПЛАРИ ТАРИХИГА ЭКСКУРС: КОСТЮМ КОМПЛЕКСИДАГИ ҚАДИМИЙ ЛОЙИҲАЛАШ АНЪАНАЛАРНИНГ ЗАМОНАВИЙ КОЛЛЕКЦИЯЛАРГА ТАДБИҚ ЭТИШ МЕХАНИЗМЛАРИ” деб номланган биринчи боби бўйича олиб борилган мавзуга таалуқли илмий адабиётлар таҳлили, ҳамда уларга доир илмий хулосалар мазкур йўналишда турли даражадаги муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатди. Хусусан, бу жараёнда ХХ аср бошларидаги этнограф олимлар томонидан юртимиз миллий либослари тарихини тадқиқ этиш жараёнлари ибтидосида ўша даврда удумда бўлган либослар “туниксимон” сифатида тарифланди ва ҳозирга қадар турли илмий манбаларда қайта-қайта такрорланиб келинмоқда. Ва оқибатида тарихимиздаги либос лойиҳалаш жараёнларини асосли тадқиқ этишга тўсқинлик қилмоқда. Аммо, мазкур масалага чуқурроқ ёндошилганда юртимиз либосларининг шаклланиш генезиси ўзида “лойиҳалаш маданияти”нинг турли даражадаги принципларини акс эттирувчи анъаналар асосида ривожланиб келганлиги хақида хулосалар чиқаришда асосли жиҳатларини намоён қилмоқда. Хусусан, уларда костюм силуэтини лойиҳалашда мавжуд геометрик тизимнинг учта асосий шакли қарор топганлигини кузатиш мумкин: Овал силуэт; Тўғри тўрт бурчакли силуэт; Трапецияга хос силуэт. Жумладан, мазкур ёдгорликларидаги костюм структурасининг геометрик хусусиятлари юқорида келтирилган силуэтлар доирасига хослиги билан диққатга сазовор.
Айтилганлар антик давр ва илк ўрта асрлар костюм лойиҳалаш маданияти ривожи даражасидан далолат беради, бу борада эришилганларни қуйидагиларда намоёнбўлади:
– эрамиздан аввалги ва эрамизнинг илк яъни, Iасрларига оид Холчаён ва Далварзин тепа, Фаёз тепа ёдгорликларида олиб борилган археологик қазилмалар натижасида топилган хайкалтарошлик, айниқса коропластика ёдгорликлари мисолида;
–Сўнгги антик давр ва илк ўрта асрларда шаклланган лойиҳалаш анъаналариV – VII асрлар мобайнида ҳам урфдақолганлиги вадавомийлик касб этганлиги ҳақидаги маълумотларни Панжикентнинг деворий рангтасвир ёдгорликлари, айниқса “Арфа чалаётган аёл сурати”, хайкалтарошлиги намуналари – бир неча турдаги “Раққоса” асарлари ва “Оилавий портрет” сингари персонажлар либослари мисолида англаш мумкин.
– Мунчоқтепа ёдгорлигидан топилган одам жасади кийимларида сақланиб қолган парчалари, илк ўрта асрларда Фарғонада енгсиз ва енги учун ўйилган икки хил ўмизга монанд бичим мавжудлиги унинг аёл танасига ёпишиб туришини таъминлашга қаратилганлигидаги далолат беради.
Иккинчидан:
– шу кунга қадар тасвирланган деворий рангтасвир персонажлари қоматидаги либосларда белга мослаштирилган силуэт мавжудлиги эътироф этиб келинмоқда бўлсада, уларда лойиҳалаш маданияти даражасини аниқлаш борасида: костюмлардаги либос қисмларини лойиҳалаш ва деталлаштириш принциплари ҳамда шакл-шамойилига доир масалалар таҳлили тадқиқотчи олим ва мутахассислар эътиборидан четда қолиб келган;
– ривожланган ўрта асрлардан эътиборан, мазкур худудда пайдо бўлган Ислом ғоявий муҳити либос лойиҳалашдаўзгача лойиҳалаш тенденциялар шаклланашигазаминяратди.
–“Миллий либос” конструктив жихатлари ва силуэти қиёфасини яратиш ибтидосидаги тасвирий манба мавжуд эмаслиги, мазкур давр либос тенденцияларини тадқиқ этишда турли хил монеликларгасабаббўлмоқда.
Даврлар ўзаро узвийлиги маъносида,тарихшуносликдан маълумки, давр ижтимой муносабатлардаги ўзгаришлар,жамиятдаги тизим ўзгаришлариникелтирибчиқаради. Бу борада,таниқли санъатшунос Б.Я.Ставиский, ижтимоий муносабатлардаги ўзгаришларнингжамиятдаги тизим ўзгаришлари боис юзага келишини инкор этмаган холда: “ ... ўрта осиё ҳалқлари тарихи бадиий маданиятидаги янги давр бошланиши милоднинг IV асридан эмас (қулдорлик тизимининг феодал жамияти билан алмашинуви) –VIII - IX асрлар, яъни аввалдаги дин ва эътиқодлар устидан янги мусулмон ғоявийлигининг ғалабаси даври39, – эканлигига урғу беради.
Мазкур давр юртимизда аёлларнинг кийиниш одобига доир ўзгача талабларни олға сурди. Аммо, бу борада илк ўрта асрлар мобайнида ҳукм сурган лойиҳалаш анъаналари, яъни либосларининг конструктив хусусиятлари, либос лойиҳалашдаги деталлаштириш ва белга мослаштириш, шакл ва силуэти тизими X асрга қадар ҳам давомийлик касб этган эканлигини тасаввур этиш мумкин. Оқибатида X асрга келиб, юртдошимиз, буюк аллома Имом ал Бухорийнинг “Кийиниш одоби ҳақида” рисолалари пайдо бўлиши, “Миллий либос” шакл-шамоили юзага келиши тенденцияларини жадаллаштирди, чунки ҳеч бир жараён сабабсиз юзагакелмайди.
Маълумки, Миллий либос шакл-шамоили шаклланиши ҳақида реал ахборот берадиган тасвир санъатида Исломдаги ақидалар боис танаффус юзага келади. Миллий либос шакл-шамоили шаклланиши илк жараёнларини тасвир санъати жамият ижтимоий ҳаётига қайтган даври, XIV асрдан эътиборан тахлил этиш мумкин.
Шунга эътибор қаратиш лозимки, Ўзбек Миллий костюмининг силуэти ва конструктив жиҳатлари шаклланиш жараёнлари ниҳоясига етган даврини XIV аср деб белгиласак, юртимиз этник маданиятининг бошқа бир муҳим компоненти Ўзбек тили грамматикаси ва луғавий фонди шаклланиши ниҳояси даври билан синхрон тарзда40 XIV – XV асрларда юз берганлигини ҳам эътибордан қочирмаслик лозим. Фикримизнинг қай даражада асосли эканлигини XIV – XV асрлардан тасвир санъатининг миниатюра рангтасвири ижтимоий ҳаётга қайтганидан сўнг яратилган асарлардаги либослар тасвирларидан англаш мумкин.
Мазкур диссертацион тадқиқотнинг биринчи боби доирасида олиб борилган тадқиқот хулосалари эса бу борада аниқ илмий назарияларни шакллантириш борасида илк қадамлардан бири бўлганлигини алоҳида қайд этиш жоиз. Диссертацион тадқиқот доирасида шакллантирилган мазкурхулосаларга асосланган ҳолда айтиш мумкинки, даврлар узвийлиги маъносида Ўрта асрлар юртимизнингкостюм лойиҳалаш анъаналари табиий тарзда юз берадигантрансформацион жараёнларининг даврга хос ҳусусиятларини ҳисобга олмаганда нафақат XX аср бошлари, балки ҳозирги кунга қадар ҳамистеъмолда эканлигини кузатиш мумкин, масалан:
–юртимизнинг мумтоз мусиқа санъатида Мир Алишер Навоий даври куй ва қўшиқлари ҳозирги кун мақомларида янграётганидек,
– либослар ҳам, буюк мусаввир Камолиддин Беҳзоднинг Ҳусайн Бойқаро портретида тасвирланган чакмон ва ундаги елка қисми нақшинкор безагини ҳозирги кун чакмон зардўзлигида қўлланиб келинаётганлиги фикримизнинг исботига айланади.
Мазкур диссертацион тадқиқотнинг замонавий либос дизайнида актуал бўлган тенденцияларига доир илмий ва амалий концепцияларни тадқиқ этишга қаратилган фаолияти мобайнида юртимиз дизайнерлари фаолиятида устувор тенденция бўлиб келаётган миллий либос яратиш анъаналаридан фойдаланиш принциплари афсуски, шу кунга қадар ўзининг самарали натижалари ва салмоқли ютуқларига эга бўла олмаганлиги ҳақидаги хулосалар қайд этилди. Жумладан ҳозирги кунда:
- ўзбек мода саноати доирасидаги костюм коллекцияларини лойиҳалаш ва моделлаштириш жараёнларида ижодий манба сифатида миллий костюм анъаналари шаклланиш генезисига чуқурроқ ёндошиш масаласи долзарблик касб этиб келмоқда;
- юртимиз мода саноатидаги юқорида таъкидлаб ўтилган актуал муаммонинг ечимини топишда антик ва илк ўрта асрлар, ҳамда ўрта асрлар даври либосларига ижодий манба сифатида мурожаат этиш, ҳамда улардаги анъаналарни замонавий костюм коллекцияларида қўллаш вазифасига мамлакатимиз либос дизайнерлари эътиборларини жалб этиш ҳозирги кунда соҳа олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади;
–шунга доир вазифалар ижроси ўз навбатида, антик ва илк ўрта асрлар, ҳамда ўрта асрлар даврларидаги юртимиз либос лойиҳалаш тарихида аёллар либосларида костюм силуэтига таъсир этувчи елка, бел кийимлари, белга мослаштирилган силуэт урфда бўлганлиги ҳамда, туниксимон силуэтга хос бўлган либосларда ҳам конструктив хусусиятга эга бўлган кесимларнинг мавжудлиги бўйича аниқ ва асосли мулоҳазалар шакллантирилишига хизмат қилди.
Диссертацион тадқиқотнинг биринчи бобида юртимиздаги костюм лойиҳалаш амалиёти қадим даврлардан шаклланганлиги бўйича қайд этилган хулосалар либос лойиҳалашдаги мазкур тарихий ютуқларни замонавий мода саноати доирасида қўллаш малакасини амалиётга жорий қилишга доир илмий ва амалий методологик принциплар шакллантиришда муҳим ўринга эга бўлиши билан аҳамиятли ҳисобланади.
Бу борада чиқарилган хулосалар келгусидаюртимиз дизайнерлари учун ўзбек миллий костюми намуналари ва уларда мавжуд бўлган анъаналарнинг замонавий либос ассортиментининг ривожи ва янгиланишида, ҳамда дизайнерлар амалий фаолиятларининг натижаси бўлган либос тўпламларининг муваффаққиятини белгилаб берувчи ўзига хос илмий ва ижодий манба бўлиб хизмат қила олади.
Диссертацион тадқиқотнинг “XIX АСР ОХИРИ ХХ АСР МОБАЙНИДА ЎЗБЕКИСТОНДА КОСТЮМ МОДЕЛЛАШТИРИШДАГИ ЕВРОПАГА ХОС ТЕНДЕНЦИЯЛАРИНИНГ УРФГА КИРИШИ БОҚИЧЛАРИ: РИВОЖИНИНГ СОБИҚ ИТТИФОҚ МИҚЁСИДАГИ СИНХРОНЛИК ДАРАЖАСИ ВА ЮТУҚЛАРИ” деб номланган иккинчи бобида XIX асрнинг сўнгги чорагиданбошлаб юртимизда урфга кира бошлаган европа тенденцияларидаги либос лойиҳалаш жараёнларининг ривожланиш механизмлари тадқиқ этилди.Хусусан, бу жараёнда костюм лойиҳалаш тенденцияларининг либосларни оммавий тарзда ишлаб чиқариш принципларини шакллантирган ХХ аср мобайнидаги жаҳон миқёсида ҳамда юртимиздаги асосий ривожланиш факторларининг синхронлик даражасигабаҳо берилди. Бу борада, тадқиқотнинг мазкур боби доирасида,кенг маънода кўҳна Туркистон, хусусан Ўзбекистонмода саноатида замонавий лойиҳалаш тенденциялари шаклланишида бугунги кун нуқтаи назаридан актуал ҳисобланган илмий хулосалар шакллантирилди.
Даврга хос костюм моделлаштириш жараёнлари мобайнида, яъниXIX асрнинг сўнгги ўн йилликлариданмазкур худудда икки ўзига хос йўналиш (ҳозирги кундаги мода ибораси билан айтганда “тренд”) доирасидаги костюм лойиҳалаш анъаналарнишаклланган:
– биринчи йўналишга хос тренд - Ўзбек буржуазияси вакиллари томонидан европага хос костюм шакл ва силуэтини ўзгартирмай қабул қилиш орқали шакллантирилган;
–иккинчи йўналишга хос бўлган тенденцияларни шакллантирган зиёлилар қатлами костюмлари эса яна бир ўзига хос бўлган костюм трендлари сифатида урфга айлана бошлаган.
Ушбу даврлар костюмларида эришилган профессионал даражадаги конструктив хусусиятлар, ҳамда либос лойиҳалаш, моделлаштириш ва уларнинг технологик жараёнларида шакллантирилган ютуқларниушбу минтақанинг европалик аҳолиси қатламига мансуб бичувчи ва тикувчиларнинг маҳорати ҳамда ўзбек миллатига мансуб аҳоли орасидан ҳам мазкур ательеларда устоз-шогирд анъаналари доирасида етишиб чиққан моҳир тикувчиларнинг меҳнатлари самараси сифатида таъкидлаш жоиз.Буюк ўзбек олими Тошмуҳаммад Қори Ниёзийнинг ХIX аср охири ва XX асрнинг бошларида тикувчиликда машҳур бўлганонаси ҳам мазкур даврларда замонга хос европа костюм лойиҳалаш тенденцияларидан хабардор моҳир тикувчи сифатида фаолият олиб борган.
Шу билан бир қаторда, ушбу даврда мазкур жараёнларга параллел тарзда ватанимизнинг қадимий шаҳарлари ва деҳқончилик воҳаларининг автохтон аҳолисининг ҳаёт тарзи, улар учун анъанавий бўлган кийим кечаклардаги конструктив хусусиятлар, ҳамда шакл ва силуэт ўзига хосликлари ҳам сақланиб келганлигини алоҳида қайд этиш жоиз.
XIX асрнинг сўнгги чорагиданбошлаб юртимизда урфга кира бошлаган европа тенденцияларидаги либос лойиҳалаш жараёнларининг ривожланиш принципларимамлакатимизда либосларни оммавий тарзда ишлаб чиқариш механизмлари шаклланишининг ибтидоси сифатида муҳим бўлган тарихий босқичлар асосида ривожланган
Маълумки,ҳозирги кунга қадар ўз шаклини нисбатан сақлаб келаётган эркаклар костюми XIX асрнинг 90-чи йилларда, аёллар костюмининг замонавий шакллари юзага келиши эса XX асрнинг 10-чи йилларига тўғри келади.Эътиборлиси шундаки, эркаклар ва аёллар костюмига киритилган ушбу реформалар юртимиз костюм лойиҳалаш жараёнларига ҳам ўз таъсирини ўтказган.Жумладан, Тошкент шаҳрининг ҳам XX асрнинг 10 -20 йилларимобайнидаги мода тенденциялари шаклланиши жараёнларининг костюм лойиҳалашдаги эришилинган натижалар:
– синхрон тарзда – дунё миқёсида, ҳамда Москвадаги моделлаштириш жараёнлари воситасида юртимизда ҳам, олдинма кейин, аммо интенсив шакллана бошлаган.
Либосларни моделлаштириш соҳасидаги мазкур жараён, аср бошларида урфда бўлган услублар ва услубий йўналишларни қайта шакллантириш принциплари асосида ривожлантирилганлигини алоҳида қайд этиш жоиз.Ўзбек мода саноатининг бу борадаги одимларини машҳур санъаткорларга бағишланган фотолавхалар, хусусан - “Мукаррама Турғунбоева рақси” ва “Мухитдин Қори-Ёқубов” номли хужжатли монографиялардаги суратларда кузатиш мумкин.
Либос лойиҳалашдаги 1910-20 йиллар мобайнидаги трансформацион жараёнларнинг самараси миллатимиз мода саноати ўзбек моделининг вужудга келишига замин яратган.
Мазкур жараёнларнинг эътиборли жиҳати шундаки - 1939 йилда Ленинград шаҳрида Бутуниттифоқ либос кўргазмаси ташкил этилади, унда илк бор иттифоқдош республикалар қаторидаЎзбекистонда ишлаб чиқарилган махсулотлар ҳам намойиш этилади.Мазкур даврга келиб либос лойиҳалаш ва моделлаштириш бўйича амалий жараёнлар рассом Р.Хасанов рахбарлигида олиб борилган
ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб юртимизнинг либос лойиҳалаш жараёнларидаги ижодий фаолиятлар давомийлигининг самараси сифатида 1949 йилда Тошкент шаҳрида Модалар уйи ташкил этилади.
ХХ асрнинг 60-йиллари мобайнидаги юртимиз мода тенденцияларида мини узунлигига асосий тренд сифатида эътибор қаратилган. Модага хос услубий йўналишлар собиқ иттифоқнинг барча республикларида фаолият олиб борган энг маҳоратли либос бўйича рассомларнинг қўлга киритган ютуқлари асосида шакллантирилган41.
Костюм лойиҳалаш тенденцияларининг ХХ асрнинг 70- йиллари мобайнидаги ривожланиш принциплари юртимиз мода саноати соҳасида ижод қилган рассом-конструкторлар томонидан йигирманчи, ўттизинчи, қирқинчи ва эллигинчи йиллар мода тенденциялари асосида шакллантирилган.
ХХ асрнинг 80 йиллари ўзбек мода саноатидаги тенденциялар костюм моделларидаги эстетик ва конструктив жиҳатларнинг мутахассислар томонидан сезиларли даражада ривожлантирилганлиги билан эътиборли ҳисобланган. Мазкур даврларда юртимизда Тошкент Модалар уйининг бадиий раҳбари Э.Спивак бошчилигида Л.Смолякова, Л.Березина, В.Засобина, Л.Саркисова, Л.Цой, А.Шохназарова, Н.Крутова, Э.Феодориди, С.Симоненко, А.Клименко сингари кўплаб либос рассомлари ва конструкторлар фаолият олиб борганлар.
ХХ асрнинг сўнгги йилларида мамлакатимиз либос бўйича рассом ва конструктор мутахассислари томонидан костюм лойиҳалаш жараёнларида миллий менталитетимиз анъаналарига ижодий манба сифатида ёндошиш принциплари устунлик касб этганлиги билан аҳамиятли ҳисобланади.
ХХ аср давомида жаҳон миқёсида ўзига хос шаклланиш босқичларини босиб ўтган мода феноменининг истиқболдаги ривожланиш факторлари XXI асрнинг илк йилларидан бошлаб жаҳон миқёсида мода менежменти ҳамда жамият иқтисодиёти ривожида глобал таъсирга эга бўлган мода саноатини шаклланишига замин яратди. Табиийки, мазкур ривожланиш факторлари мамлакатимиз миқёсида ҳам мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб замонавий мода саноатининг янги даври шаклланишига хизмат қилган.
Диссертацион тадқиқотнинг иккинчи боби давомида, ХIX -аср охири ҳамда XX - аср мобайнида либосларни саноат миқёсида ишлаб чиқариш механизмларининг мода феномени доирасидаги дунё миқёсида ҳамда юртимиздаги шаклланиши ва ривожланиш босқичлари ҳамда унинг XXI асрнинг бошларидан то хозирги кунга қадар мода саноати сифатида шаклланган принциплари узвий таҳлил этилди. ХIX-XXI асрлар мода саноатининг концептуал принциплари бўйича тизимлаштирилган мазкур тадқиқот натижалари юртимиз либос дизайни мутахассислари учун мода оламида бир неча даврлар мобайнида урфдан чиқмайдиган либос шакллари ва уларга доир ижодий йўналишларни яратишлари учун муҳим методологик манба бўлиб хизмат қилади.
Диссертацион тадқиқотнинг мода саноатидаги янгиланиш факторларининг концептуал асосларини тадқиқ этишга доир “Модалар дизайни аспектларида костюм лойиҳалашнинг концептуал тамойиллари: Ўзбекистон мода саноати янгиланиш механизмларидаги актуал муаммоларни мода танқидчилиги нуқтаи назаридан тадқиқ этиш” номли учинчи бобида соҳадаги ҳозирга қадар мода оламида шаклланган костюм моделлаштириш тенденцияларининг концептуал тамойиллари атрофлича тадқиқ этилди. Шу маънода, диссертациянинг мазкур боб доирасини ҳам қамраб олган тадқиқотчиликка оид фаолият давомида юртимизда костюм лойиҳалаш ва моделлаштириш тенденцияларининг тарихий ва замонавий принциплари ҳамда, замонавий мода саноатининг устувор аспектларини тадқиқ этишни ўз ичига олувчи вазифалар ижросининг комплекс тизими шакллантирилди.
Шу билан бирга либос лойиҳалаш жараёнларида тарихий ва миллий костюм лойиҳалаш генезиси таснифига оид актуал аспектларни тизимлаштириш механизмларининг илмий асослари ҳам шакллантирилди.
Хусусан, мазкур диссертация тадқиқотининг мавзуси юзасидан юртимиз миллий либослари тарихий генезисига оид шакллантирилган мазкур хулосалар, ҳамда илмий адабиётлардаги либос дизайни соҳасининг ХХI асрнинг ҳозирга қадар шаклланган устувор тамойилларини замонавий мода нуқтаи назаридан таҳлили соҳага актуал илмий хулосалар ва янги ғоялар киритилишига асос бўлиб хизмат қилди. Жумладан:
-мазкур жараёнда шакллантирилган назариялар ХХ асрнинг иккинчи ярмидан то ҳозирги кунга қадар - умум эътироф этилган мода марказлари дизайнерлари томонидан яратиб келинаётган костюм коллекциялари 3 та “Концептуал асос”га эга бўлган лойиҳалаш принциплари доирасида яратиб келинаётганлиги хақидаги хулосага асос бўлди;
- бу борада, мазкур хулоса негизида, дунё миқёсидаги костюм лойиҳалаш жараёнларининг концептуал асослари негизидаги юқорида санаб ўтилган барча лойиҳалаш принципларини яхлит ва универсал тизимга келтириш мумкин эканлиги ва уларни мазкур йўналишда тизимлаштирилган ҳолда амалиётда қўллаш ёш тадқиқотчилар ва дизайнерлар илмий ва ижодий фаолиятлари учун салмоқли методологик база сифатида аҳамият касб этиши илмий жиҳатдан асослаб берилди.
Дунёнинг мода саноати ривожланган давлатлар дизайнерларининг фаолиятларидаги концептуал лойиҳалаш механизмларини тадқиқ этиш асосида чиқарилган хулосалар юртимизда мода саноатини ривожлантириш стратегияларининг илмий асосланган методологик базасини шакллантириш мақсадлари учун манба бўлиб хизмат қилди. Шу ўринда қайд этиш жоизки, юртимиз мода саноатида кўзга ташланаётган муаммоларнинг ечими аввало, юртимиз либос дизайни соҳаси доирасидаги таълим жараёнларини олиб бораётган Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ёш дизайнерларга лойиҳалаш фаолияти мобайнидаги либос коллекцияларига доир концепцияларнинг назарий ва амалий асосга эга бўлган принциплари бўйича мукаммал даражадаги таълим тизимини йўлга қўйиш зарур эканлигини кўрсатмоқди. Ўз навбатида, таълим даргоҳлари талабаларининг келажакдаги фаолиятларида муҳим бўлган мазкур принципларни шакллантириш учун эса, соҳанинг илмий - ижодий ҳамда методик базасини такомиллаштириш талаб этилади.
Хусусан, соҳанинг илмий –ижодий ва методик базаси самадорлигини ошириш аввало, мазкур соҳа ривожига тўсиқ бўлиб келаётган ва ечимини кутаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимига доир стратегиялар тизимини шакллантириш лозим.
Диссертацион тадқиқотнинг учинчи боби доирасида ижодий фаолиятлари таҳлил этилган мамлакатимизнинг бир қатор таниқли дизайнерларининг “от кутюр” йўналиши, яъни ягона ва кичик сериялардаги буюртмалар асосида либос лойиҳаларини яратиш борасида олиб борган амалий фаолиятлари натижасида юртимиз мода саноати жаҳон миқёсидаги эътирофларга сазовор бўла бошлади. Аммо, ўзбек мода саноатининг мазкур соҳада ривожланган ва умум эътироф этилган давлатлар қаторига кириши учун аввало, либосларни оммавий ишлаб чиқаришга мўлжалланган (масс маркет) мода брендларини ташкил этиш механизмларини яратиш талаб этилади.
Ушбу тадқиқот давомида юқорида қайд этилган мураккаб ва кенг кўламдаги муаммонинг ечимига доир вазифалар ижроси бўйича амалий стратегия шакллантирилди. Хусусан, мазкур стратегия маҳаллий мода саноатининг масс маркет тизимида фаолият олиб бораётган миллий брендлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган а) таълим; б) саноат; в) иқтисодиёт соҳалари доирасида бажаралиши зарур бўлган механизмларни қамраб олди. Хусусан, мазкур амалий стратегия доирасида замонавий ўзбек мода саноатининг аёллар, эркаклар ва болалар либосларини оммавий тарзда ишлаб чиқарувчи брендлар фаолиятига доир йўл харитаси шакллантирилганлигини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз.
Диссертацион тадқиқотнинг яна бир эътиборли жиҳати, юқорида санаб ўтилган актуал муаммолар ечимларига оид дунё миқёсида костюм лойиҳалаш механизмлари бўйича биз томондан шакллантирилган концепция асосида –“Анъанавий либос” ғояси асосидаги замонавий костюм коллекцияларини лойиҳалаш тизимининг “Миллий концепцияси” яратилди.
Мазкур жараёнда шакллантирилган илмий натижаларни ҳозирги кунда актуал ҳисобланган мода тендециялари бўйича аҳамиятли тадқиқот сифатида баҳолаш ва уни юртимиз мода саноати доирасида амалга тадбиқ этиш учун зарур бўлган концепцион механизмлар сифатида қайд этиш мумкин. Шу билан бир қаторда диссертацион тадқиқотнинг учинчи боби давомида тадқиқ этилган муаммолар ечимига доир мазкур аспектлар келажакда юртимизда мода саноатининг аниқ бир тизим асосида ривожлантириш имкониятини бера оладиган амалий стратегиялар тизимини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling