Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент


Download 0.56 Mb.
bet3/14
Sana15.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1774599
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Абдуллаева Ф.С. Автореферат

Тадқиқотнинг мақсади. Мазкур диссертацион тадқиқот, замонавий модалар дизайни аспектларида актуал бўлган тамойиллар таҳлили асосида чиқарилган илмий ва амалий аҳамиятга молик хулосалар асосида костюм лойиҳалаш ва моделлаштириш концептуал принципларининг илмий ва экспериментал изланишлар методологиясини шакллантириш.
Тадқиқотнинг вазифалари. Замонавий мода саноати доирасидаги либос лойиҳалаш жараёнларида устувор бўлган тамойилларни тадқиқ этишга доир амалий вазифалар, яъни:
– антик ва илк ўрта асрлар тарихий костюм тенденциялари доирасидаги либослар силуэти ва улардаги деталлаштириш принципларидан модалар дизайни аспектларидаги костюм лойиҳалаш механизмлари доирасида фойдаланишнинг методологик базасини шакллантириш;
– ўрта асрлар юртимиз костюм лойиҳалаш принципларига таъсир кўрсатган “миллий” костюм тенденцияларини замонавий костюм лойиҳалаш аспектларида қўллашга доир вазифалар комплекс тизимини такомиллаштириш;
– либосларни ХХ-аср мобайнидаги саноат миқёсида ишлаб чиқариш механизмлари шаклланишининг юртимиздаги тарихий босқичлари – ўзбек классик модаси” мақомига эга бўлган лойиҳалаш анъаналарининг тизимлаштирилган аналитик хулосасини шакллантириш;
– “Миллий костюм” ғояси асосидаги замонавий костюм коллекцияларини лойиҳалаш тизимининг “Миллий концепцияси”ни яратиш. Мазкур концепциядаги илмий янгилик сифатида, юртимиз мода саноатидаги костюм моделлаштириш методологик принципларини ўзида акс эттириши, ҳамда илмий ва амалий вазифалар асосида тарихий, миллий ва ўзбек классикаси мақомини қўлга киритган костюм коллекцияларининг ҳозирги кундаги тамойиллари нуқтаи назаридан тадқиқ этиш;
– бу борада, чиқарилган хулосалар асосида ҳозирги кун замонавий ўзбек мода саноати доирасида яратиладиган костюм коллекциялари учун ижодий манба сифатида фойдаланиш механизмлари бўйича мулоҳаза ва таклифлар тизимини шакллантириш;
– ўзбек мода саноати “масс маркет”и тизимида янгича концептуал принциплар асосида фаолият олиб борувчи миллий бренд ва унинг эркаклар, аёллар ва болалар либослари линияларини шакллантиришнинг концептуал лойиҳаси яратиш;
– соҳа таълими юритилаётган даргохлар таълим жараёнларида бўлғуси дизайнерлар касб малакаларига билдираётган эътирозлар сабабини аниқлаш борасида ҳозирги кунда масс маркет тизими учун либос ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарларининг фикр мулоҳазаларини ўрганиш ва таълим дастурларига ўзгартиришларни таклиф этиш.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling