Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55
 
3-топшириқ 
Қуйидаги ҳукмлар миқдор ва сифат жиҳатдан қандай ҳукмларга 
киради? 
1) “Металларнинг баъзилари сувдан енгилдир”. 
2) “Бу бола бизнинг гуруҳдан эмас”. 
3) “Планеталарнинг кўпи нисбатан кичик жисмлардир”. 
4) “Беруний стипендиатлари ҳар томонлама бошқа талабаларга 
ўрнак бўладилар”. 
5) “Пахта қишлоқ хўжалиги экинидир”. 
6) “Кутубхонадаги ҳамма китоблар биз учун қадрлидир”. 
7) “Барча битирувчи курслар диплом ҳимоясига тайѐрланади”. 
8) “Ҳеч бир ота-она фарзандига ѐмонликни раво кўрмайди”. 
4-топшириқ 
1. “Ҳамма Х хусусиятга эга бўлган предметлар У хусусиятга эга” 
деган фикрдан “Ҳамма У хусусиятга эга бўлган предметлар Х 
хусусиятга ҳам эга” деб хулоса чиқариш мумкинми? 
2. Қуйидаги ҳукмлардан алмаштириш йўли билан хулоса чиқаринг: 
Намуна: Мантиқ тафаккур шакллари ҳақидаги фандир. 
Демак, тафаккур шакллари ҳақидаги фан мантиқдир. 
а) Китоблар билимларимизнинг асосий манбаидир. 
б) Абжир – оѐқ-қўли тез, чаққон, эпчил киши. 
в) Фалсафа – олам ва унда инсоннинг ўрни ҳақидаги фан. 
г) Ҳукм тасдиқ ѐки инкор шаклида айтилган фикрдир. 
д) Шахс ўзида социал хусусиятларни шакллантирган олий 
мавжудотдир.
3. Қуйидаги бевосита хулоса чиқаришнинг тўғри ѐки хато эканлигини 
аниқланг: 
а) “Майсаранинг иши” драмаси комедиядир.


56 
Демак, Ҳамзанинг баъзи асарлари комедиядир. 
б) Баъзи талабалар жамоат ишларида актив қатнашадилар.
Демак баъзи жамоат ишларига актив қатнашувчилар талабадир. 
в) Мустамлакачилар миллий маданият душманларидир.
Демак, миллий маданият душманлари мустамлакачилардир. 
г) Ўзбекистон спортчилари бошқа мамлакат спортчилари сингари 
тинчлик ишида автив иштирок этадилар. 
Демак, тинчлик ишида актив иштирок этмаганлар спортчи эмас. 
д) Тошкент вилоятида бу йил буғдой етиштириш режаси ортиғи билан 
бажарилди. 
Демак, Ўзбекистондаги баъзи вилоятларда бу йил буғдой етиштириш 
режаси ортиғи билан бажарилди. 
4. Қуйидаги асослардан хулоса чиқаринг: 
а) Ёзувчилар кенг фикр эгаси. 
Ўткир Хошимов – ѐзувчи.
Демак,... 
б) Бизнинг гуруҳимиздаги барча талабалар инглиз тилини ўрганади. 
Ахмедов – бизнинг гурухимиз талабаси. 
Демак,... 
в) Барча адолатли судлар инсон манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқларини 
ҳимоя қилади. 
Бу суд инсон манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилмади. 
Демак,... 
г) Ўзбекистон фуқаролари табиатни муҳофаза қилишлари, унинг 
бойликларини қўриқлашлари шарт. 
Мен Ўзбекистон фуқаросиман. 
Демак.... 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling