Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат
Download 1.03 Mb. Pdf ko'rish
|
КИРИШ Ҳозирги ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий, маънавий муносабатларнинг ривожини таҳлил қилиш, ундан амалий ҳаѐтимиз учун керакли хулосаларни чиқариш эҳтиѐжи кишиларда мантиқий фикр юритиш маданиятининг етарли даражада юқори бўлишини тақозо этади. Бунга эришишнинг самарали воситаларидан бири мантиқнинг қонун- қоидаларини атрофлича ўрганиш ва унинг ѐрдамида мустақил фикр юритиш қобилиятини ривожлантиришдир. Бу эса, ўз навбатида улуғ мутафаккирларимиз ривожланишига катта ҳисса қўшган мантиқ илмининг эришган натижаларини ҳисобга олган ҳолда янги қўлланмалар яратиш зарурлигини келтириб чиқаради. Маълумки, мантиқ фани қийин фанлар қаторига киради. Шу боисдан ҳам уни муваффақиятли ўзлаштиришнинг бирдан-бир йўли олинган назарий билимларни амалий машғулотлар билан мустаҳкамлашдир. Ушбу ўқув-услубий қўлланма ана шу мақсадга хизмат қилади. Унда ҳар бир мавзудан кейин унинг таянч тушунчалари, такрорлаш учун саволлар, мантиқий машқлар, топшириқлар, мавзу бўйича тестлар берилган. Берилган мантиқий машқлар, топшириқлар талабаларга мавзу бўйича билимларини мустаҳкамлашда, кенгроқ ва чуқурроқ фикрлашда, билимлардан тўғри хулосалар чиқаришда ѐрдам беради. Ўқув-услубий қўлланмада яна амалий машғулот режалари, мустақил иш мавзулари, глоссарийлар, адабиѐтлар рўйҳати ҳам келтирилган. Матнларда келтирилган мисоллар илмий билиш ва ҳаѐтимизнинг турли ҳил соҳаларига тегишли бўлиб, талабаларнинг дунѐқарашини кенгайтиришга хизмат қилади. Ҳозирги замон мантиқ фани кишилар дунѐқарашига кўпроқ таъсир қилмоқда. Чунки у назариягина эмас, балки ғоят муҳим амалий аҳамиятга ҳам эга бўлган қизиқарли фандир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling