8
Бу қонунлар фикрлашнинг тўғри амалга ошишини таъминлаб
туради. Улар тафаккур шакллари бўлган тушунчалар, ҳукмлар
(ҳукмлар) ҳамда хулоса чиқаришнинг шаклланиши ва ўзаро
алоқаларини ифодалайди.
Тафаккур қонунлари юзаки қараганда субъектив қонунлардек
бўлиб туюлса ҳам, аслини олганда, объектив мазмунга эгадир. Бу
қонунлар ҳамма кишиларнинг фикр юритишида бир хил амал
қилувчи умуминсоний қонунлардир. Уларни бузиш, алмаштириш,
ўзгартириш, янгилаш мумкин эмас.
Тафаккур қонунларига амал қилиш тўғри, тушунарли, аниқ изчил,
зиддиятсиз, асосланган фикр юритишга имкон беради. Аниқлик,
изчиллик, зиддиятлардан холи бўлиш ва исботлилик (асосланганлик)
тўғри тафаккурлашнинг асосий белгиларидир.
Формал мантиқнинг асосий қонунлари айният, зиддият, учинчиси
мустасно, етарли асос қонунларидир.
Айният қонуни. Бу қонунга кўра бир муҳокама доирасида
ишлатиладиган ҳар бир тушунча, термин бир маънода, яъни ўз
маъносида ишлатилиши шарт. Агар фикрлар бир ҳил хажмга эга
Do'stlaringiz bilan baham: