Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Учинчи истисно қонуни зидддият қонунининг мантиқий


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55
Учинчи истисно қонуни зидддият қонунининг мантиқий 
давоми бўлиб, фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олиб баѐн 
қилинган икки зид фикрдан бири чин, бошқаси хато, учинчисига 
ўрин йўқ эканлигини ифодалайди.
Бу қонун “А В ѐки В эмасдир” формуласи орқали берилади. 
Ҳукмлар мантиғида бу қуйидаги формула орқали ифодаланади: рv
р

Бу формула қуйидагича ўқилади: р ѐки р эмас. 
Учинчиси 
истисно 
қонуни 
тушунчалар 
ўртасидаги 
зид 
муносабатларни ифодалайди. Агарда зид муносабатлар тушунчанинг 
тўлиқ мазмунини қамраб олмаса, икки зид белгидан бошқа 
белгиларнинг ҳам мавжудлиги маълум бўлса, унда учинчиси истисно 
қонуни амал қилмайди. 
Масалан: 
Талаба имтиҳонда “аъло” баҳо олди. 
Талаба имтиҳонда “икки” баҳо олди. 
Бу ҳукмлар муносабатида зиддият қонуни амал қилади. Чунки бу 
ҳукмларнинг ҳар иккиси ҳам хато бўлиши ва талаба имтиҳонда 
“ўрта” ѐки “яхши” баҳо олиши мумкин. 
Агар, “Талаба имтиҳонда “аъло” баҳо олди” ва “Талаба имтиҳонда 
“аъло” баҳо олмади”, ҳукмларини таҳлил қилсак, унда бу ҳукмлардан 
бири чин, бошқаси хато, учинчисига ўрин йўқ эканлиги маълум 
бўлади. Чунки “яхши”, “ўрта” ва “икки” баҳолар – “аъло” баҳо эмас. 
Учинчиси истисно қонуни қуйидаги ҳолатларда қўлланилади: 
1. Алоҳида олинган якка буюмга нисбатан бир хил вақт ва 
муносабат доирасида ўзаро зид фикр билдирилганда. Масалан, 
Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти. 
Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти эмас. 
Бу ҳукмлар биргаликда чин ҳам, хато ҳам бўла олмайди. Улардан 
бири чин, иккинчиси хато, учинчи ҳукмга ўрин йўқ. Учинчиси 
истисно қонуни ўзаро зид умумий ҳукмлар доирасида амал қилмайди. 


12 
Чунки умумий ҳукмларда буюмлар синфига ва шу синфга мансуб ҳар 
бир буюмга нисбатан фикр билдирилади. 
Масалан: 
Ҳамма файласуфлар нотиқдир. 
Ҳеч бир файласуф нотиқ эмас. 
Бу ҳукмлардан, бирининг хатолигидан иккинчисининг чинлиги ҳақида 
хулоса чиқариб бўлмайди. Бундай ҳолатда “Баъзи файласуфлар нотиқдир” 
деган учинчи бир ҳукм чин ҳисобланади. 
2. Сон ва сифатига кўра ўзаро зид ҳукмлар баѐн қилинганда, буюм 
ва ҳодисаларнинг синфи хақида тасдиқлаб баѐн қилинган ҳукм билан 
шу синф буюм ва ҳодисаларининг бир қисми хақида инкор этиб баѐн 
қилинган ҳукмлардан бири чин, иккинчиси хато, учинчисига ўрин 
бўлмайди. 
Масалан: 
Ҳамма файласуфлар табиѐтшуносдир. 
Баъзи файласуфлар табиѐтшунос эмас. 
Бу икки ҳукм бир вақтда чин ҳам, хато ҳам бўла олмайди. Улардан 
бири (Баъзи файласуфлар табиѐтшунос эмас) албатта чин, иккинчиси 
хато, учинчи ҳукмга ўрин йўқ. 
Демак, Учинчиси истисно қонуни: 
1. Икки зид якка ҳукмларга нисбатан
2. Умумий тасдиқ ва жузъий инкор ҳукмларга нисбатан; 
3. Умумий инкор ва жузъий тасдиқ ҳукмларга нисбатан 
қўлланилади. 
Учинчиси истисно қонунининг амал қилиши учун олинган зид 
муносабатларни ифодаловчи ҳукмлардан бири тасдиқ, иккинчиси 
инкор бўлиши ѐки тушунчалардан бири ижобий ва бошқаси салбий 
бўлиши шарт эмас. Олинган икки тушунча ѐки ҳукмнинг бир-бирини 
ҳажм жиҳатдан тўлиқ инкор этиши кифоя. Масалан, эркак ва аѐл 
тушунчаларининг ҳар иккиси ижобий бўлиб, инсон тушунчасининг 
тўлиқ мазмунини қамраб олувчи зид белгиларни ифодалайди. 
Учинчиси истисно қонунида ҳам, зиддият қонунидаги каби вақт, 
муносабат, объект айнанлигига риоя этиш шарт, акс ҳолда бу қонун ўз 
кучини йўқотади, фикрнинг изчиллигига зарар етади ва 
мантиқсизликка йўл қўйилади. 
Учинчиси истисно қонунини билиш муҳокама юритишда тўғри 
хулоса чиқариш учун муҳим бўлиб, ўзаро зид қарашларни 
аралаштириб юборишга йўл қўймайди. 


13 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling