Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Етарли асос қонуни. Ҳар қандай фикр етарли асослар билан


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55
Етарли асос қонуни. Ҳар қандай фикр етарли асослар билан 
исботланиши шарт.  
Унинг формуласи: “В тўғри, чунки у А асосга эга”. Тўғри 
фикрлашга хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири исботлилик, 
ишончлиликдир. Фикрлаш жараѐнида буюм ва ҳодисалар ҳақида чин 
муҳокама юритибгина қолмасдан, бу муҳокаманинг чинлигига ҳеч 
қандай шубҳа бўлмаслиги учун, уни исботлашга, асослашга ҳаракат 
қилинади. Бунда чинлиги аввалдан маълум бўлган ва ўзаро мантиқий 
боғланган ҳукмларга асосланилади, яъни баѐн қилинган фикрнинг 
чинлиги аввалдан маълум бўлган, тасдиқланган бошқа бир фикр, 
ҳукм билан таққосланади. Тафаккурнинг бу хусусияти етарли асос 
қонуни орқали ифодаланади. 
Инсон тафаккурига хос бўлган бу қонунни биринчи марта немис 
файласуфи ва математиги Г. Лейбниц таърифлаб берган. Унинг 
таъкидлашича, барча мавжуд нарсалар ўзининг мавжудлиги учун 
етарли асосга эга.  
Етарли 
асос 
қонунида 
тўғри 
тафаккурнинг 
энг 
муҳим 
хусусиятларидан бири бўлган фикрларнинг изчиллик билан муайян 
тартибда боғланиб келиш хусусияти ифодаланади. Бу қонун аввалги 
кўриб ўтилган қонунлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда амал қилади.
Шундай қилиб, тўғри тафаккурнинг юқорида кўриб ўтилган 
қонунларининг ҳар бири чин билимга эришиш учун хизмат қилади. 
Бу қонунлар тафаккур жараѐнида алоҳида-алоҳида ѐки бирин-кетин 
эмас, балки бир вақтда, биргаликда фикрлар боғланишининг 
характерига қараб амал қилади.
3. Тушунча. Тушунчанинг турлари 
Тушунча предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим белгиларини 
акс эттирувчи тафаккур шаклидир. 
Белгилар деб, предметларни бир-биридан фарқ қилувчи ҳамда 
уларнинг бир-бирига ўхшашлигини ифода қилувчи томонларга, 
хусусиятларга айтилади. Ҳар бир предмет оламдаги бошқа 
предметлар билан (бевосита ѐки билвосита) алоқада бўлганлиги учун 
кўп белгиларга эга. Уларнинг баъзилари фақат битта предметга хос 
бўлган, унинг индивидуал, яккалик белгиларини ташкил қилса, 
бошқалари предметнинг маълум бир гуруҳига тегишли бўлиб, 
умумий белгилар ҳисобланади. Масалан, ҳар бир киши фақат 
ўзигагина хос бўлган руҳий кечинмалар ва шу каби индивидуал 
белгиларга эга. Шунинг билан бирга кишиларнинг маълум бир 


14 
гуруҳига (меҳнат жамоаси, миллат ва шу кабиларга тегишли) ѐки 
барча кишиларга (меҳнат қилиш, фикр юритиш қобилиятлари, 
ижтимоий муносабатларда иштирок қилиши ва шу кабилар) хос 
бўлган умумий белгиларга эга. 
Индивидуал ва умумий белгиларнинг баъзилари предметнинг 
мавжуд бўлиши учун зарур бўлиб, унинг табиатини, моҳиятини 
ифодалайди. Бундай белгилар предметнинг муҳим белгилари 
дейилади. Масалан, давлатнинг мавжуд бўлиши унинг ўз майдони, 
аҳолиси, ҳокимият органларига эга бўлишини тақозо этади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling