Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Анализ ѐрдамида предмет фикран уни ташкил қилувчи қисмлар,  томонларга ажратилиб, ҳар қайсиси алоҳида ўрганилади.  Синтез


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55
Анализ ѐрдамида предмет фикран уни ташкил қилувчи қисмлар, 
томонларга ажратилиб, ҳар қайсиси алоҳида ўрганилади. 
Синтез анализга тескари усул бўлиб, у анализ давомида 
ажратилган қисмлар, томонларни фикран бирлаштириб, предметни 
бир бутун ҳолига келтиришдан иборат. Синтез бўлмаса предмет 
ҳақида яхлит фикр ҳосил қилиб бўлмайди. Анализ ва синтез узвий 
боғлиқдир.
Тушунча ҳосил қилиш учун предметнинг юқоридаги усуллар билан 
аниқланган умумий ва индивидуал белгиларининг муҳимлари 
ажратилиши, номуҳимлари четлаштирилиши лозим. Бу эса 
абстракциялаш ѐрдамида амалга оширилади. 
Умумлаштиришда предметлар уларнинг айрим умумий, муҳим 
хусусиятларига кўра синфларга бирлаштирилади ва шу тариқа битта 
тушунчада бир жинсли предметларнинг барчасини фикр қилиш 
имконияти яратилади. 
Тушунчалар сўз ва сўз бирикмалари ѐрдамида ифода қилинади. 
Масалан “талаба”, “университет,”, “муҳандислик технологиялари 
факултети”, “Тошкент давлат техника университети”. Лекин бундан 
тушунча ва сўз айнан бир хилдир, деган хулоса келиб чиқмаслиги 
керак. Битта тушунча ҳар хил тилларда, баъзан бир тилда ҳам турли 
хил сўзлар билан ифода қилинади. Тилимиздаги омоним ва синоним 


16 
ҳодисалари сўз ва тушунчанинг нисбий мустақил ҳолда 
мавжудлигидан далолат беради. 
Тушунча ўзининг мазмуни ва ҳажмига эга. Тушунчанинг 
мазмунини унда фикр қилинаѐтган предметнинг муҳим белгилари 
йиғиндиси ташкил этади. Масалан, “фан” тушунчасининг мазмунини 
фаннинг муҳим белгилари, яъни унинг амалиѐт билан алоқада 
эканлиги, предметларнинг бирорта соҳасига оид тушунчалар
қонунлар, принциплар шаклидаги объектив чин (ҳақиқий) билимлар 
системасидан иборат бўлиши, дунѐқарашнинг шаклланишида 
иштирок қилиши ва шу кабилар ташкил қилади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling