Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


-мавзу.  МАНТИҚ ИЛМИНИНГ ПРЕДМЕТИ, АСОСИЙ


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
1-мавзу. 
МАНТИҚ ИЛМИНИНГ ПРЕДМЕТИ, АСОСИЙ 
ҚОНУНЛАРИ. ТУШУНЧА ТАФАККУР ШАКЛИ СИФАТИДА 
 
1. Мантиқ илмининг предмети 
2. Мантиқнинг асосий қонунлари 
3. Тушунча. Тушунчанинг турлари 
4. Тушунчалар билан олиб бориладиган мантиқий амаллар 
Таянч сўзлар: Мантиқ, логика, формал логика, тафаккур шакллари
мантиқий қонунлар, тушунча, тушунчанинг мазмуни, тушунчанинг 
хажми, “тескари нисбат” қонуни, тушунчанинг турлари, мантиқий 
амаллар
1. Мантиқ илмининг предмети 
Мантиқ – (грек. logos – сўз, фикр, нутқ, ақл) тафаккур қонунлари 
ва шакллари ҳақидаги фан. Мантиқ (логика) энг қадимги фанлардан 
бири бўлиб, унинг асосчиси юнон файласуфи Аристотелдир. “Logos 
 
 
№ 
 
 
 
Мавзулар 
 
Ўқитиш шакллари бўйича 
ажратилган соат 
Ум
ум
ий

 юк
ла
м
а 
Аудитория 
машғулотлари 
(соатларда) 

М
устақ
ил
иш
 
Жами
 
М
аъруз
а 
С
ем
и
н
ар
 
1-Модул. 
1. Мантиқ 
илмининг предмети
асосий 
қонунлари. 
Тушунча 
тафаккур шакли сифатида 





2. Ҳукм. Хулоса чиқариш 





3. Аргументлаш 
ва 
билимлар 
тараққиѐтининг 
мантиқий 
шакллари 








атамаси грек тилида “фикр”, “сўз”, “ақл”, “нутқ”, “қонуният” каби 
маъноларни ифодалайди. “Мантиқ” атамаси логика терминига 
эквивалент хисобланади.
Мантиқ илми қадимги фанлардан бири бўлиб, асрлар давомида
Ғарб ва Шарқнинг таълим тизимида ўрганилиши зарур бўлган 
фанлардан бири бўлиб келган. Мантиқ илмини ўрганиш инсонга 
оламни билиш, билимларини кўпайтириш, атрофдаги одамлар билан 
мулоқотни тўғри ташкил қилиш учун хизмат қилади. 
Мантиқ илми ҳамма вақт умуман барча билимларни, шу 
жумладан фалсафий билимларни ўрганишнинг ҳам зарурий шарти 
ҳисобланган. 
Фикримизни далиллаш учун буюк мантиқшунос олим Абу Наср 
Форобийнинг “Фалсафани ўрганишдан олдин нимани билиш 
кераклиги тўғрисида” рисоласига мурожаат қиламиз. Форобий бу 
асарида шундай деб ѐзади: “...фалсафани ўрганишдан аввал...хато ва 
адашишдан сақловчи, ҳақиқат йўлини тушуниб олишга бошловчи 
нотиқ (сўзловчи) нафсини тозалаш зарур. Бу эса исботлаш 
тўғрисидаги илм (мантиқ илми) билан шуғулланиш натижасида 
қўлга киритилади”
1
Ибн Сино ҳам Форобий каби фалсафий масалаларни ўрганиш 
учун инсон аввало ҳукмларнинг чин ѐки хато бўлиш шартларини, яъни 
мантиқнинг қонун-қоидаларини билиши керак деган қатъий фикрда 
бўлган. Мутафаккирнинг қайси бир асарини олиб қарамайлик, унда 
мантиқ масалалари метафизика (фалсафа)дан аввал баѐн қилинган. 
Қомусий олим Абу Райхон Беруний эса шундай деб ѐзади: 
“Инсон нутққа эга бўлган ва ўзининг муҳолифлари билан дунѐвий ва 
оҳират ишлари ҳақида баҳс-мунозара юритганлиги сабабли ўз 
сўзларида “мезонга” муҳтож бўлди. Гап ўз зоти билан ростни ҳам, 
ѐлғонни ҳам ўз ичига олиш эҳтимоли борлигидан мезон ѐрдамида уни 
изчил текшириш ва шу йўсинда унинг шубҳали ерини тузатиш керак 
бўлган. Зероки, бу билан мубоҳасаларда сўзлардан тузилган 
силлогизмларнинг кишини адаштирувчи ѐлғони ҳам, ҳақиқатни 
очувчи рости ҳам аѐн қилинган. Инсон шу мезонни топди. Уни 
мантиқ дейилади.”

Мантиқ илмининг турли ривожланиш босқичларида унинг 
вазифалари ҳақидаги тасаввурлар ўзгариб борган. Масалан, антик 
даврда мантиққа “органон” яъни билимларни асослаш қуроли деб 
1
Форобий. Рисолалар. Т.: Фан.,1975. -Б. 23-24. 
1
. Абу Райхон Беруний. Геодезия. Т., 1982. –Б.64



қаралган бўлса, Ўрта асрлар Яқин ва Ўрта Шарқ мантиқшунослари 
уни “чин фикрни ѐлғондан ажратиб кўрсатувчи торозу” деб билганлар. 
Абу Ҳомид Ғаззолийнинг мантиққа бағишланган асари “Ал-қустас ал-
мустақим” яъни “тўғри тарозу” деб номланиши фикримизни 
тасдиқлайди. Ўрта асрлар Европа мантиқшунослари уни “кашфиѐтлар 
қилиш усули” сифатида талқин қилганлар. И.Кант эса мантиқни 
“канон”, яъни фанларни ўрганиш қонунларини берувчи фан деб 
таърифлаган. Мантиқ илмининг фанлар тизимидаги ўрни ва унда 
ўрганадиган масалалар доирасидан келиб чиқиб, уни “пропедевтика”, 
яъни бошқа фанларни ўрганишга тайѐрловчи фан деб аташ мумкин. 
Ҳозирги пайтда мантиқ илмининг формал мантиқ, диалектик 
мантиқ ва математик мантиқ каби йўналишларини фарқ қилиш 
мумкин 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling