Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   55
3–МАВЗУ: АРГУМЕНТЛАШ ВА БИЛИМЛАР 
ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МАНТИҚИЙ ШАКЛЛАРИ 
 
1. Мантиқий исбот, унинг таркиби ва турлари. Исботлаш қоидалари. 
2. Раддия ва унинг усуллари
3. Савол ва муаммо, унинг тафаккур жараѐнида тутган ўрни.
4. Гипотеза ва назария 
 
Таянч сўзлар: аргументлаш, далиллаш, исбот, раддия, парадокс
демонстрация, асос, тезис, антитезис, софизм, паралогизм, муаммо, 
савол, фараз, гипотеза, назария, 
1. Мантиқий исбот, унинг таркиби ва турлари
Мантиқ илмида исботлаш ва далиллаш тушунчалари ўзаро 
фарқланади. Далиллаш (аргументлаш) деб, бирор фикр, ҳукмни ѐки 
ҳукмлар тизимини воқеликка бевосита мурожаат қилиш йўли билан 
(кузатиш, тажриба-эксперимент ва ҳоказо асосида) ѐки чинлиги 
аввалдан тасдиқланган бошқа ҳукмлар ѐрдамида асослаб беришга 
айтилади.
Далиллашнинг хусусий кўриниши мантиқий исботлашдир. 
Мантиқий исботлаш деб, бирор фикр, ҳукмнинг чинлигини, 
чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа ҳукмлар орқали асослашга 
айтилади. Исботлашдан мақсад – бирор фикрнинг чинлигини 
аниқлаш бўлса, далиллашдан мақсад ҳам фикрнинг чинлигини 
аниқлаш, унинг аҳамиятини ва муайян фаолият учун қўллаш 
мумкинлигини 
асослашдир. 
Далиллаш 
учун 
келтирилган 
аргументлар (асослар) исботлаш учун келтирилган аргументларга 
нисбатан ранг-баранг бўлади. Далиллаш шакллари билан исботлаш 
шакллари бир-бирига айнан мос тушмайди. 
Исботлаш хулоса чиқариш кўринишида амалга ошади. Далиллаш 
кўпроқ суҳбат (диалог) кўринишида бўлиб, унинг иштирокчиларидан 
ҳар бири ўз фикрининг чинлигини исботлашга, рақибининг фикрини 
рад этишга ва тингловчиларнинг ўзини ҳам фикрлашга, ўз фикрларига 
ишонтиришга ҳаракат қилади. 


61 
Далилиллаш жараѐнида реципиентларга (лот - қабул қилувчи) – 
тингловчиларга бирор фикрнинг тўғри ѐки хатолиги асослаб берилади 
ва уларда шу фикрга нисбатан ишонч туйғуси шакллантирилади. 
Далилловчи шахснинг сўз санъатини қай даражада эгаллаганлиги, яъни 
нотиқлик маҳорати тингловчиларда ишонч-эътиқоднинг шаклланишида 
муҳим рол ўйнайди. 
Фикрнинг чинлигини тасдиқлаш учун уни ҳодисанинг ўзи билан 
солиштириш мумкин. Лекин кўп ҳолларда билиш жараѐнида 
натижаларнинг чинлиги уларни илгари вужудга келган билимлар 
билан боғлаш орқали аниқланади. Буни амалга оширишнинг 
мантиқий усули исботлашдир. 
Исботлаш таркиби уч элементдан ташкил топади: тезис 
(исботланиши шарт бўлган хукм), аргументлар (исботлаш жараѐнида 
келтирилган асослар), демонстрация (исботлаш усули). 
Тезис – тўғрилиги асосланиши лозим бўлган ҳукм, у исботлашнинг 
марказий фигураси ҳисобланади, бутун диққат-эътибор унинг 
чинлигини кўрсатишга қаратилади. Тезис бир ҳукмнинг ўзидан ѐки 
ҳукмлар тизимидан, ѐки теоремалардан, ѐки аниқ фактларни 
умумлаштириш натижаларидан ѐки ҳодисаларнинг сабабини 
кўрсатувчи ҳукмлардан ва шу кабилардан иборат бўлади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling