Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55
Аргументлар – тезиснинг чинлигини асослаш учун келтирилган 
ҳукмлар. Фактларни қайд қилувчи ҳукмлар, таърифлар, аксиомалар, 
теоремалар, қонунлар ҳамда бошқа эмпирик ва назарий 
умумлашмалар аргументлар бўлиб хизмат қилади. Аргумент 
сифатида келтирилган фактлар, албатта, ўзаро боғланган ва тезиснинг 
моҳиятига алоқадор бўлиши лозим. 
Таърифлар ҳам чин ҳукмлар бўлиб, улардан аргумент сифатида 
фойдаланиш мумкин. Масалан, “Ҳаракат - бу ҳар қандай ўзгаришдан 
иборат” деган таъриф чин ҳукмдир. 
Аксиомалар чинлиги ўз-ўзидан равшан бўлган, исботлашни талаб 
қилмайдиган фикрлардир. Инсон тажрибасида кўп марталаб 
такрорланганлиги учун ҳам уларни исботлаш зарур эмас. 
Теоремалар ва қонунларнинг чинлиги исботланган бўлади, уларни 
ҳеч иккиланмасдан аргумент қилиб олиш мумкин. 
Демонстрация – исботлаш усули бўлиб, тезис билан аргументлар 
ўртасидаги мантиқий алоқадан иборат. У хулоса чиқариш шаклида 
бўлади, яъни тезис аргументлардан хулоса сифатида мантиқан 
келтириб чиқарилади. 


62 
Татбиқ қилиш усулига қараб исботлашнинг икки тури мавжуд: 
бевосита исботлаш, воситали исботлаш. Бевосита исботлашда 
тезиснинг тўғрилиги тўғридан-тўғри аввал исботланган аргументлар 
билан асосланади, унда тезисга зид бўлган ҳукмлардан 
фойдаланилмайди.
Фараз қилайлик, бизга мана бундай тезисни исботлаш керак 
бўлди: “Фан-техника тараққиѐти инсон ва жамият ҳаѐтига салбий 
таъсир кўрсатади”. 
Бу тезисни бир қатор бизга маълум далиллар билан асослаб 
берамиз. Масалан, фан-техника тараққиѐти туфайли табиатга 
келтирилган зарарлар, сув, ҳаво, тупроқ, денгиз, океанларнинг 
ифлосланиши, қуролланиш пойгасининг авж олиши, ахборот 
воситаларининг зарарли таъсирлари ва ҳоказо. Бу далиллардан 
тезиснинг тўғрилиги мантиқий равишда келиб чиқади.
Лекин шундай ҳоллар ҳам бўладики, тезиснинг тўғрилигини 
исботловчи далиллар бир вақт бўлмай қолади. Бундай ҳолда тезисга 
зид бўлган ҳукмнинг хатолигини исботлаш зарур бўлади. Тезисга зид 
бўлган фикрнинг, яъни антитезиснинг хатолигини аниқлаш асосида 
тезиснинг тўғрилиги исботланади. Исботлашнинг бу усули воситали 
исботлаш деб аталади. Масалан, “Билим ва ахлоқ жамият 
тараққиѐтининг асосий кучидир” тезисини исботлаш учун унга зид 
бўлган фикр – “Билим ва ахлоқ жамият тараққиѐтининг асосий кучи 
эмас” антитезиси ҳосил қиламиз ва унинг нотўғрилигини исботлаш 
орқали тезиснинг тўғрилигини исботлаймиз. 
Баҳс, мунозара юритишнинг, чин фикрларни исботлай билишнинг, 
хато фикрларни рад этишнинг ўзига хос қонун қоидалари мавжуд. Бу 
қоидаларни билиш ҳар бир инсонга, шу жумладан талабаларга чин 
фикрни хато фикрдан ажрата билиш, тўғри тафаккурлаш маданиятини 
шакллантириш имконини беради. Исботлаш ва рад этишнинг қуйидаги 
қоидалари мавжуд ва бу қоидалар бузилганда мантиқий хатоликлар 
келиб чиқади: 
1-қоида. Тезис мантиқан аниқ ва равшан бўлиши керак. Бу қоида 
бузилса, исботлаш ѐки рад этиш ўзининг аниқ предметига эга бўлмай 
қолади. Аниқ ва равшан таърифланмаган тезисни исбот қилиб бўлмайди. 
2-қоида. Тезис исботлаш ѐки рад этишнинг бошидан охиригача 
ўзгартирилмаслиги керак. Бу қоида бузилса “тезисни алмаштириш” 
деган хато келиб чиқади. Тезис атайлаб ѐки билмасдан бошқа тезис 
билан алмаштирилади. Тезис мазмунининг торайтирилиши ѐки 


63 
кенгайтирилиши ҳам баҳс жараѐнида тезиснинг ўзгаришига олиб 
келади.
3-қоида. Тезисни асослаш учун келтирилган аргументлар ҳақиқий, 
тўғри, исботланган бўлиши ва бир-бирига зид бўлмаслиги лозим. 
Чунки асосларнинг хатолигидан тезиснинг хатолиги келиб чиқади. 
Исбот жараѐнида хато асослардангина эмас, исботланмаган 
асослардан ҳам фойдаланиш мумкин эмас.
4-қоида. Аргументлар тезисни асослаш учун етарли бўлиши керак. 
Айрим ҳолатларда исботлаш учун келтирилган далиллар тўғри 
бўлиб, лекин тезисни исботлаш учун етарли бўлмаслиги мумкин. 
Бундай ҳолатларда ҳам тезис исботланмай қолади.
5-қоида. Аргументлар 
тезисдан 
мустақил 
ҳолда 
чинлиги 
исботланган ҳукмлар бўлиши лозим. 
6-қоида. Тезис аргументлардан мантиқий тарзда келиб чиқадиган 
хулоса бўлиши лозим. Бунинг учун исботлаш ѐки рад этишда хулоса 
чиқариш қоидаларига риоя қилиш зарур. 
Биринчи ва иккинчи қоидалар тезисга, учинчи, тўртинчи ва 
бешинчи қоидалар аргументларга, олтинчи қоида эса демонстрацияга 
тегишли қоидалардир. 
Мантиқий хатолар тафаккур қонунларини бузиш, хулоса чиқариш 
қоидаларига амал қилмаслик натижасида юзага келади. Мантиқ 
тарихида исботлаш жараѐнида атайлаб (қасддан) хатога йўл 
қўйувчилар софистлар деб, уларнинг таълимоти эса софизм (грек.-
айѐрлик) деб аталади. Фикр юритиш жараѐнида билмасдан мантиқий 
хатога йўл қўйилса, паралогизм дейилади. Чинлигини ҳам, 
хатолигини ҳам бирдай исботлаш мумкин бўлган фикрлар эса, 
парадокс деб аталади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling