Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   55
Формаллашган назариялар мантиқда кенг қўлланилади. Бунга 
мисол қилиб ҳукмлар мантиғи, предикатлар мантиғини кўрсатиш 
мумкин. Шунингдек, у математикада ҳам учрайди. 
Назариянинг юқорида биз кўриб чиққан типлари ва бошқалари 
назарий билишнинг муҳим воситалари сифатида фанда ниҳоятда 
қадрланади. Улар тафаккурнинг структураси ва қонуниятларини яхши 
билиб олишга имкон беради. 
Билимларни синаш учун саволлар: 
1. Мантиқий исбот билан далиллашнинг фарқи нима? 
2. Мантиқий исботнинг таркиби қандай? 
3. Исботлашнинг қандай қоидалари бор? 
4. Бевосита исботлаш нима? Мисол келтиринг. 
5. Воситали исботлаш деганда нимани тушунасиз? 
6. Раддия нима ва унинг қандай усуллари бор? 
7. Мантиқий тафаккурда софизм, паралогизм ва парадокс тушунчалари 
ўрни қандай? 
8. Савол нима, у қандай мақсадларда берилади? 
9. Муаммони тўғри қўйиш нималарга боғлиқ?
10. Гипотеза ва назария ҳақида қандай тушунчага эга бўлдингиз? 
3–Семинар. Аргументлар ва билимлар тараққиѐтининг 
мантиқий шакллари.  
 
1. Мантиқий исбот, унинг таркиби ва турлари. Исботлаш қоидалари 
2. Раддия, унинг усуллари ва қоидалари 
3. Софизм ва паралогизм 


73 
4. Муаммо, савол, гипотеза ва назария 
Таянч сўзлар: аргументлаш, далиллаш, исбот, раддия, парадокс
демонстрация, асос, тезис, антитезис, софизм, паралогизм, муаммо, 
савол, фараз, гипотеза, назария. 
Амалий тошириқлар 
 
1-топшириқ 
Жиноят қидирув органлари Қорабоев деган шахсни қидираѐтган эди. 
Ресторанда шубҳали уч киши ўтирганлиги, улардан бири албатта
Қорабоев бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар келди. Қидирув 
органлари ресторанга дарҳол етиб боришди. Бироқ, уларнинг қайси 
бири Қорабоев эканлигини аниқлаш жуда қийин эди. Ресторанда 
ўтирган уч шубҳали кишиларнинг сочлари оқ, малла ва қора эди. 
Уларнинг қорасочлиги: “Фамилияларимиз Оқбоев, Маллабоев ва 
Қорабоев бўлса-да, сочларимиз рангига мос эмас”, - деди. “Тўғри” – 
деди Маллабоев. Уларнинг қайси сочлиги Қорабоев. Фикрингизни 
қандай исботлайсиз? 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling