Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55
Тўлиқ индукция индуктив хулоса чиқаришнинг шундай турики, унда 
бирорта белгининг маълум бир синфга мансуб ҳар бир предметга 
хослигини аниқлаш асосида, шу белгининг берилган синф предметлари 
учун умумий белги эканлиги ҳақида хулоса чиқарилади. 
Тўлиқ индукция предметларнинг кичик синфига, элементлари 
яққол кўзга ташланиб турадиган, миқдор жиҳатдан чекланган ѐпиқ 
системаларга нисбатан хулоса чиқаришда ишлатилади. Масалан, 
Қуѐш системасига кирувчи планеталар, НАТОга аъзо давлатлар, 
бирорта шаҳарда жойлашган корхоналар ва шу кабилар ҳақида 
хулосаларни тўла индукция йўли билан олиш мумкин. Хусусан, Қуѐш 
системасига кирувчи планеталар ҳаракатининг йўналиши соат 
стрелкаси ҳаракати йўналишига тескари эканлиги ҳақидаги хулоса 
айнан ана шу усул ѐрдамида ҳосил қилинади. Худди шунингдек
“Барча металлар электр токини ўтказади”, “НАТОга аъзо давлатлар 
шу ташкилотнинг уставига риоя қиладилар”, “Тошкент шаҳридаги 
барча корхоналар электр энергияси билан тўла таъминланган” каби 
умумий ҳукмлар орқали ифода қилинган хулосавий билимлар ҳам 
тўлиқ индукцияни қўллаш асосида шаклланади. 
Тўлиқсиз индукция шундай эҳтимолий хулоса чиқариш турики, 
унда бирорта белгининг бир мантиқий синфга тегишли 
предметларнинг бир қисмига (бир нечтасига) хослигини (ѐки хос 
эмаслигини) аниқлаш асосида, шу белгининг берилган синфга мансуб 
барча предметларга хослиги (хос эмаслиги) ҳақида хулоса 
чиқарилади. 
Тўлиқсиз индукцияда фикримиз, худди тўлиқ индукциядагидек, 
жузъийликдан (яккаликдан) умумийликка, камроқ умумийлашган 
билимдан кўпроқ умумийлашган билимга қараб ҳаракат қилади. 
Лекин унда, тўлиқ индукциядан фарқли ўлароқ, хулоса кузатиш, 
тажриба давомида қайд этилмаган, ўрганилмаган предметларга ҳам 


51 
тегишли бўлади. Тўлиқсиз индукциянинг эвристик моҳияти айнан ана 
шундадир. 
Тўлиқсиз индукцияда хулосавий билимнинг эмпирик асоси тўлиқ 
аниқланмайди, ана шунинг учун ҳам ундаги амалга оширилган 
умумлаштириш тўлиқсиз бўлади.
Кишиларнинг кундалик ҳаѐтий тажрибасига асослангани, соғлом 
ақл юритишга хос хусусиятларни ўзида мужассамлантиргани учун 
ҳам хулоса чиқаришнинг бу усулини оммабоп индукция деб 
аташади. 
Оммабоп индукциянинг муҳим хислатларидан бири кузатилаѐтган 
ҳолларга зид бўлган ҳолнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилишдир. 
Яъни, бунда бирорта белгининг берилган синф предметларининг бир 
нечтасида такрорланишини қайд этиш билан чекланмасдан, уларга 
зид бўлган ҳолнинг йўқлиги ҳам аниқланади. Бу, одатда оммабоп 
индукция асосида қатъий хулосага келишдан олдин “Шошмай тур-чи, 
қани, яна бир текшириб кўрайлик!”, деган фикрга суяниб иш қилишга 
ундайди, “Етти ўлчаб, бир кесиш”га чақиради. Ана шунинг учун ҳам 
оммабоп индукцияни ҳалқ донишмандлигининг намоѐн бўлиши 
турларидан бири, деб айтиш мумкин. 
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар 
олдидан 
округлардаги 
депутатликка 
номзодлар, 
сиѐсий 
партияларнинг мавқелари хақида сайловчиларнинг бир қисмининг 
фикрини билиш (масалан, сўроқ ўтказиш йўли билан) асосида муайян 
хулосаларга келиш мумкин. Бу мисолларда муҳокама оммабоп 
индукция схемаси бўйича қурилган. 
Кундалик ҳаѐтий тажриба, соғлом ақл илмий билишнинг 
бошланғич асоси сифатида унинг қўядиган дастлабки қадамларини, 
ҳаракат йўналишларини аниқлашга ѐрдам беради. Хусусан, фан ўз 
тараққиѐтининг дастлабки босқичида эмпирик тадқиқотлар ўтказади: 
объект устида ўтказаѐтган тажриба, кузатиш давомида тўпланган 
фактларни тасвирлайди, классификация қилади, такрорланиб турувчи 
хусусиятларни аниқлайди, индуктив умумлашмалар шаклидаги 
эмпирик қонуниятларни шакллантиради. Бу эса, ўз навбатида 
ўрганилаѐтган объект хақида турли хил гипотезалар қуришга, 
ҳодисаларни олдиндан кўришга, илмий башоратлар қилишга ѐрдам 
беради. 
Шуни айтиш керакки, оммабоп индукциянинг хулосаси билиш 
субъекти учун қулай фактларни санаб кўрсатишга асосланганлиги 
боис, эҳтимолий, тахминий фикр бўлишдан юқорига ўта олмайди. У 


52 
қўшимча текширишлар ўтказишни, мавжуд ҳолатлар ва ҳолларда 
предмет табиатининг ўзгаришини аниқлаштиришни тақозо этади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling