Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


 Катта ва кичик терминлар асосларда қандай ҳажмда


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   55
3. Катта ва кичик терминлар асосларда қандай ҳажмда 
олинган бўлса, хулосада ҳам шундай ҳажмда бўлиши керак. 
Бу қоиданинг бузилиши кичик ѐки катта термин ҳажмининг ноўрин 
кенгайиб кетишига олиб келади. Масалан: 
Ҳамма студентлар имтиҳон топширадилар. 
Ҳеч бир абитурент студент эмас. 
Ҳеч бир абитурент имтиҳон топширмайди. 
Бу мисолда кичик термин ҳажмининг ноўрин кенгайиб кетиши 
хулосанинг хато бўлишига сабаб бўлди. 
4. Икки инкор ҳукмдан (асосдан) хулоса чиқариб бўлмайди. 
Масалан: 
Ишсизлар тадбиркор эмас. 
Талабалар ишсиз эмас. 
5. Икки жузъий ҳукмдан хулоса чиқариб бўлмайди. Масалан: 
Баъзи аѐллар тадбиркордир. 
Баъзи давлат арбоблари аѐллардир. 
6. Икки тасдиқ ҳукмдан тасдиқ хулоса чиқади, ундан инкор 
хулоса чиқариб бўлмайди.  
Барча мутафаккирлар кенг дунѐқарашга эга. 
Абу Наср Форобий – мутафаккирдир.
Хулоса: Абу Наср Форобий кенг дунѐқарашга эга. 


47 
7. Асослардан бири инкор ҳукм бўлса, хулоса ҳам инкор ҳукм 
бўлади. Бундай ҳукмлардан тасдиқ хулоса чиқариб бўлмайди.  
Масалан: 
Ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди. 
Ватанга ҳиѐнат қилиш жиноятдир 
Хулоса: Ватанга хиѐнат қилиш жазосиз қолмайди. 
8. Асослардан бири жузъий ҳукм бўлса, хулоса ҳам жузъий ҳукм 
бўлади. Масалан: 
Яхши фарзанд ота-онасини ҳурмат қилади. 
Баъзи ѐшлар яхши фарзанддир. 
Хулоса: Баъзи ѐшлар ота-онасини ҳурмат қилади. 
Энтимема. (Қисқартирилган қатъий силлогизм). Энтимема деб, 
асослардан бири ѐки хулосаси тушириб қолдирилган силлогизмга 
айтилади. Энтимема “ақлда”, “фикрда” деган маънони англатади. 
Энтимемада силлогизмнинг тушириб қолдирилган қисми ѐдда 
сақланади. Энтимемалар уч турли бўлади: 
1. Катта асоси тушириб қолдирилган. 
2. Кичик асоси тушириб қолдирилган. 
3. Хулосаси тушириб қолдирилган. 
Бизга қуйидаги силлогизм берилган бўлсин: 
Фалсафа факультетининг ҳамма талабалари мантиқ фанини 
ўрганади. 
Собиров фалсафа факультетининг талабаси 
Собиров мантиқ фанини ўрганади. 
Энди бу силлогизмни энтимема кўринишига келтирамиз: 
1. Собиров фалсафа факультетининг талабаси бўлганлиги учун 
мантиқ фанини ўрганади (катта асос тушириб қолдирилди). 
2. Фалсафа факультетининг ҳамма талабалари мантиқ фанини 
ўрганадилар, шу жумладан Собиров ҳам (кичик асос тушириб 
қолдирилди). 
3. Фалсафа факультетининг ҳамма талабалари мантиқ фанини 
ўрганадилар, Собиров эса шу факультетнинг талабасидир (хулоса 
тушириб қолдирилди). 
Энтимемалар баҳс-мунозара юритиш жараѐнида, нотиқлик 
санъатида кенг қўлланилади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling