Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55
 Силлогизм. Дедуктив хулоса чиқаришнинг энг кенг тарқалган 
тури силлогизмдир. Силлогизм қўшиб ҳисоблаш, деган маънони 
англатади. Силлогизм хулоса чиқаришнинг шундай шаклики, унда 
ўзаро мантиқий боғланган икки қатъий ҳукмдан учинчи – янги қатъий 


44 
ҳукм зарурий тарзда келиб чиқади. Бунда дастлабки ҳукмлардан бири 
албатта ѐ умумий тасдиқ ѐки умумий инкор ҳукм бўлади.  
Силлогизмнинг таркиби икки асос ва хулосадан ташкил топган. 
Хулоса асослари ва хулосадаги тушунчалар терминлар деб аталади. 
Хулосанинг мантиқий эгаси – S – кичик термин (terminus minor), 
мантиқий кесими – Р – катта термин (terminus major), хулоса асослари 
учун умумий бўлган, лекин хулосада учрамайдиган тушунча – М – 
(terminus medius) ўрта термин деб аталади. Асосларда катта терминни 
ўз ичига олган ҳукм катта асос, кичик терминни ўз ичига олган ҳукм 
кичик асос деб аталади. 
Терминларнинг катта ѐки кичик деб аталиши улар ифодалаган 
тушунчаларнинг 
ҳажмига 
боғлиқ. 
Терминлар 
ўртасидаги 
муносабатни доиралар ѐрдамида қуйидагича ифодалаш мумкин. 
S – кичик термин. 
М – ўрта термин. 
Р – катта термин. 
Силлогизмда кичик ва катта терминлар хулосага чиқарилади. Унда 
катта термин хулосанинг предикати, кичик термин эса субъекти бўлиб 
чиқади. Ўрта термин катта ва кичик терминни мантиқий боғловчи 
элемент ҳисобланади. Масалан,
Катта асос: Ҳамма планеталар шарсимондир М – Р
Кичик асос: Ер – планета S – M
Хулоса: Ер – шарсимон S – P
Бу силлогизмда “Ер” – кичик термин (S), “шарсимон” – катта термин 
(P), “планета” – ўрта термин (M). 
Силлогизм аксиомаси. Мантиқда аксиома бир неча марта 
практикада исботланган фикрлар маъносида ишлатилади. Худди 
шунингдек силлогим аксиомаси инсон рпактикасида миллион-
миллион марта такрорланиш асосида вужудга келган тўғри 
фикрлардан хулоса ўз-ўзидан келиб чиқишини кўрсатади. Масалан, 
китоб шеафда бўлса, шкаф уйда бўлса, демак, китоб ҳам уйда бўлади. 
Агар китоб шкафда бўлса, шкаф уйда бўлмаса, демак, китоб ҳам уйда 
бўлмайди. 
Ёки А предмет В нинг ичида бўлса, В предмет С нинг ичида бўлса, 
демак А предмет С нинг ичида бўлади. Агар А предмет В нинг ичида 
бўлса, В предмет С нинг ичида бўлмаса, демак А предмет С дан 





45 
ташқарида бўлади. Бу қоидани қуйидаги схемалар ѐрдамида яққол 
ифодалаш мумкин. 
Демак, силлогизм аксиомасида маълум гуруҳ предметлар тасдиқланса
ѐки инкор қилинса, унга кирувчи ҳар бир предмет ҳам тасдиқланади ѐки 
инкор қилинади. Масалан: 
Ҳамма балиқлар сувда яшайди. 
Сазан – балиқ.
Демак, сазан сувда яшайди.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling