Логика – (юн.сўз, фикр, ақл) тафаккур формалари ва қонунларини
ўрганувчи фан.
Логик квадрат – ҳукмлар ўртасидаги муносабатни эсда сақлаб
қолиш учун кўрсатиладиган кўргазмали диаграмма.
Мантиқ – (араб. нутқ, тил, сўзлаш, фикр) тафаккур шакллари ва
қонунларини ўрганувчи фан.
Мураккаб ҳукм – икки ва ундан ортиқ оддий фикрларнинг логик
боғловчилар орқали боғланиб келиши.
Назария – ҳақиқатлиги амалий ва назарий жиҳатдан исботланган,
борлиқнинг бирор соҳасига оид маълум ғоялар, қарашлар, қонунлар
ва принципларни муайян тизими.
Номинал таъриф – тушунчада ифодаланган сўзнинг маъносини
аниқлаш. Бу таъриф кўпинча янги терминлар, унинг системасини
аниқлашда ишлатилади. Номинал таъриф четдан кирган сўзларнинг
маъносини аниқлаш учун ҳам ишлатилади.
Оммавий индукция – оддий кузатиш йўли билан кундалик ҳаѐт
тажрибаси асосида чиқарилган хулосалардир. Бу индукцияда нарса-
ҳодисаларнинг ички моҳияти асосида эмас, балки бевосита кўзга
ташланиб турган белгилар асосида ҳулоса қилинади.
Парадокс (грек. para – қарши, doxa – фикр) – бир-бирига қарама-
қарши бўлган икки хулоса бўлиб, бу хулосанинг ҳар иккаласи ҳам
тўғри ѐки хато деб қаралмайдиган фикр.
Предикат (лот. praedicatum – кесим) – ҳукмдаги белгини ифодалайди.
Предметдаги белгини мантиқий боғловчилар орқали тасдиқлаб ѐки
инкор қилиб кўрсатади.
Раддия – бирор тезиснинг нотўғрилигини ѐки асоссизлигини
исботловчи мантиқий усул.
Силлогизм (грек. sillogismos – ҳисоблаб чиқармоқ) – хулоса
чиқаришнинг дедуктив усули бўлиб, унда икки ҳукмдан янги бир
ҳукм – хулоса ҳосил қилинади. Бунда ўрта термин асосларни
мантиқан боғлайди, кичик ва катта терминлар эса хулоса бўлиб
чиқади.
Синтез – анализ туфайли ажратилган бўлаклар томонлар, қисмлар,
элементларни ўзаро бириктириб, уларни бир бутун холига келтириш.
Софизм (грек. sophisma – ўйлаб чиқарилган, муғомбирлик) – логика
қоидаларини била туриб, атайлаб хатога йўл қўйиш. Софистлар
кўпинча сўзларнинг турли маънолигидан фойдаланиб, нисбийликни
абсолютлаштирадилар, кишиларни ҳақиқатдан чалғитадилар.
81
Do'stlaringiz bilan baham: |