Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Логика – (юн.сўз, фикр, ақл) тафаккур формалари ва қонунларини  ўрганувчи фан.  Логик квадрат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Логика(юн.сўз, фикр, ақл) тафаккур формалари ва қонунларини 
ўрганувчи фан. 
Логик квадрат – ҳукмлар ўртасидаги муносабатни эсда сақлаб 
қолиш учун кўрсатиладиган кўргазмали диаграмма. 
Мантиқ – (араб. нутқ, тил, сўзлаш, фикр) тафаккур шакллари ва 
қонунларини ўрганувчи фан. 
Мураккаб ҳукм – икки ва ундан ортиқ оддий фикрларнинг логик 
боғловчилар орқали боғланиб келиши. 
Назария – ҳақиқатлиги амалий ва назарий жиҳатдан исботланган
борлиқнинг бирор соҳасига оид маълум ғоялар, қарашлар, қонунлар 
ва принципларни муайян тизими. 
Номинал таъриф – тушунчада ифодаланган сўзнинг маъносини 
аниқлаш. Бу таъриф кўпинча янги терминлар, унинг системасини 
аниқлашда ишлатилади. Номинал таъриф четдан кирган сўзларнинг 
маъносини аниқлаш учун ҳам ишлатилади.
Оммавий индукция – оддий кузатиш йўли билан кундалик ҳаѐт 
тажрибаси асосида чиқарилган хулосалардир. Бу индукцияда нарса-
ҳодисаларнинг ички моҳияти асосида эмас, балки бевосита кўзга 
ташланиб турган белгилар асосида ҳулоса қилинади. 
Парадокс (грек. para – қарши, doxa – фикр) – бир-бирига қарама-
қарши бўлган икки хулоса бўлиб, бу хулосанинг ҳар иккаласи ҳам 
тўғри ѐки хато деб қаралмайдиган фикр.
Предикат (лот. praedicatum – кесим) – ҳукмдаги белгини ифодалайди. 
Предметдаги белгини мантиқий боғловчилар орқали тасдиқлаб ѐки 
инкор қилиб кўрсатади.
Раддия – бирор тезиснинг нотўғрилигини ѐки асоссизлигини 
исботловчи мантиқий усул. 
Силлогизм (грек. sillogismos – ҳисоблаб чиқармоқ) – хулоса 
чиқаришнинг дедуктив усули бўлиб, унда икки ҳукмдан янги бир 
ҳукм – хулоса ҳосил қилинади. Бунда ўрта термин асосларни 
мантиқан боғлайди, кичик ва катта терминлар эса хулоса бўлиб 
чиқади.
Синтез – анализ туфайли ажратилган бўлаклар томонлар, қисмлар, 
элементларни ўзаро бириктириб, уларни бир бутун холига келтириш. 
Софизм (грек. sophisma – ўйлаб чиқарилган, муғомбирлик) – логика 
қоидаларини била туриб, атайлаб хатога йўл қўйиш. Софистлар 
кўпинча сўзларнинг турли маънолигидан фойдаланиб, нисбийликни 
абсолютлаштирадилар, кишиларни ҳақиқатдан чалғитадилар. 


81 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling