Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Генетик таъриф – аниқланувчи тушунчанинг келиб чиқишини 
кўрсатувчи таъриф.
Гипотеза (грек. Hupothesis – асос, принцип, фараз) – ҳали 
исботланмаган назарий фикр, фараз. Гипотеза маълум натижаларни 
туғдирган сабаб ҳақида қилинган фараздир. 
Дедукция (лот. deductio – хулоса чиқариш) – умумий билимлардан 
алоҳида билимлар томон борувчи хулоса чиқариш усули. 
Демонстрация (лот. demonstratio – кўрсатиш) – исбот жараѐнидаги 
мантиқий фикрлаш усули бўлиб, унинг натижасида асослардан 
тезиснинг тўғри ѐки хато эканлиги аниқланади. 
Дихотомик бўлиш ( грек. dicha – ва, home – икки қисмга ажратиш) – 
тушунчаларнинг хажмини иккита бир-бирига қарама-қарши бўлган 
тушунчага бўлиш)
Етарли асос қонуни – формал мантиқнинг асосий қонунларидан 
бири. Бу қонуннинг талаби: ҳар қандай чин фикр ѐки фикр чинлиги 
исботланиши шарт. 
Жузъий ҳукм – нарса-ҳодисаларнинг айримлари ва уларнинг 
белгилари ҳақида тасдиқлаб ѐки инкор қилиб айтилган фикр. 
Зиддият қонуни (лот. lex contradictionis) – формал мантиқнинг 
асосий қонунларидан бўлиб, унга кўра бир предмет ѐки ҳодиса 
тўғрисида билдирилган икки қарама-қарши фикр айни бир вақнинг 
ўзида ва айнан бир нисбатда бирданига тўғри бўлиши мумкин эмас.
Индукция (лот. inductio – алоҳидаликдан умумийликка) – хулоса 
чиқаришнинг асосий усулларидан бири. Индукцияда алоҳида ва 
жузъий билимлардан умумий билимлар томон хулоса чиқарилади. 
Исбот – бирор фикрнинг тўғрилигини амалий тажрибада илгари 
чинлиги тасдиқланган бошқа бир тўғри фикр воситаси билан асослаб 
бериш. 
Катта термин – силлогистик хулоса чиқаришда катта асосда 
жойлашган термин бўлиб, у хулосанинг предикати бўлиб чиқади. 
Кичик термин – силлогимнинг кичик асосиларда жойлашган 
тушунча бўлиб, у хулосанинг субъекти бўлиб чиқади. 


80 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling