Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
 
Глоссарий 
 
Абстракциялаш (лот. аbstractio – мавҳумлик, узоқлашув) – 
тафаккурнинг асосий методларидан бири. Унда нарса ва 
ҳодисаларнинг муҳим белги ва хусусиятлари фикран ажратилиб, 
унинг иккинчи даражали ва аҳамияти кам ҳусусиятларидан 
четлаштирилади. 
Абсурд ( лот. аbsurdus – тентак, беъмани, беҳуда) – мантиққа зид 
бўлган беъмани хулосага келиш.
Айлантириш – бевосита хулоса чиқариш бўлиб, бунда тасдиқ ҳукм 
инкорга ѐки инкор ҳукм тасдиқ ҳукм ҳолига келтирилади. 
Айирувчи (дизъюнктив) ҳукм – бир неча ҳукмлардан ѐ, ѐки, ѐҳуд 
логик боғловчилари ѐрдамида ҳосил бўладиган мураккаб ҳукм шакли. 
Бунда ҳукмларнинг бири тўғри бўлса, бошқаси хато бўлади. 
Айният қонуни – формал мантиқнинг асосий қонунларидан бўлиб, 
бу қонунга кўра муҳокама жараѐнида маълум предмет тўғрисидаги 
фикр хажм жиҳатидан барқарор муайянликни сақлаши шарт. 
Муҳокамада ҳар бир тушунча айнан бир маънода ишлатилмоғи 
лозим. Унинг формуласи А – Адир. 
Аксиома (грек. axioma – қабул қилинган ҳолда) – исбот талаб 
қилмайдиган тушунчалар, билимлар. Ҳар қандай аксиома 
амалиѐтдан, тажрибадан келиб чиққан ҳолда исботланган бўлади.
Аналогия (юн. analogia – айнанлик, ўхшашлик) – предмет ва 
ҳодисаларда бирор ҳусусиятнинг ўхшашлиги. 
Антиномия (юн. antinomia – қонундаги зиддият) – мантиқий 
исботланадиган икки қонунҳукм ѐки хулоса ўртасидаги зиддият. 
Антитезис ( грек. antithesis – қарама-қарши қўйиш) – бирон бир 
фикрга қарама-қарши қўйилган фикр. 


79 
Апория (юн. аporia – қийинчилик) – предмет ѐки тушунчаларнинг 
ўзида зиддиятлар мавжудлиги сабабли муаммони ҳал қилишнинг 
иложи йўқлиги, чорасиз ҳолат. 
Аргумент (лот. аrgumentum – исбот) – тезисни исботлаш учун 
келтириладиган фикрлар, далиллар. Бундай фикрлар практикада 
исботланган бўлиши керак. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling