Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Зиддият қонуни. Айни бир нарса ѐки ҳодиса ҳақида билдирилган


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55
Зиддият қонуни. Айни бир нарса ѐки ҳодиса ҳақида билдирилган 
икки қарама-қарши фикр айни бир вақтнинг ўзида айни бир 
нисбатда тўғри бўла олмайди. 
Зиддият қонуни А ҳам В, ҳам В эмас бўла олмайди формуласи 
орқали ифодаланади
Инсон тафаккури аниқ, равшан бўлибгина қолмасдан, зиддиятсиз 
бўлиши ҳам зарур. Зидиятсизлик инсон тафаккурига хос бўлган энг 
муҳим хислатлардан биридир. Маълумки, объектив воқеликдаги 
буюм ва ҳодисалар бир вақтда, бир хил шароитда бирор хусусиятга 
ҳам эга бўлиши, ҳам эга бўлмаслиги мумкин эмас.
Бир вақтнинг ўзида бир предметга икки зид хусусиятнинг 
тааллуқли бўлмаслиги тафаккурда зиддият қонуни сифатида 
шаклланиб қолган. Ҳукмлар мантиғида бу қонун қуйидаги формула 
орқали ѐзилади: 

х (р (х)

р
(х)), яъни ҳар қандай р (х) ҳукм учун р (х) 
ва унинг инкори биргаликда чин бўлмаслиги тўғридир. 
Зиддият қонуни қарама-қарши ва зид ҳукмларга нисбатан 
қўлланилади. Бунда қарама-қарши ҳукмларнинг ҳар иккаласи ҳам бир 
вақтда хато бўлиши мумкин; ўзаро зид ҳукмлар эса бир вақтда хато 
бўлмайди, улардан бири хато бўлса, иккинчиси албатта чин бўлади. 
Қарама-қарши ҳукмларда эса бундай бўлмайди, яъни улардан 
бирининг хатолигидан иккинчисининг чинлиги келиб чиқмайди. 
Масалан: “Аристотель – мантиқ фанининг асосчиси” ва “Аристотель 
– мантиқ фанининг асосчиси эмас” - бу ўзаро зид ҳукмлардир. Бу зид 
ҳукмларнинг ҳар иккаласи бир вақтда хато бўлмайди. Улардан 
биринчиси чин бўлгани учун, иккинчиси хато бўлади. Ўзаро қарама-
қарши бўлган “Бу дори ширин” ва “Бу дори аччиқ” ҳукмларининг 
эса иккаласи бир вақтда, бир хил нисбатда хато бўлиши мумкин. 
Чунки дори ширин ҳам, аччиқ ҳам бўлмаслиги, балки бемаза ѐки 
нордон бўлиши мумкин. 
Баъзида икки қарама-қарши фикр айтилганда мантиқий зиддият 
бўлмаслиги мумкин. Бунда бир масала юзасидан баѐн қилинган 
қарама-қарши фикрлар турли вақтда ва турли нисбатда айтилган 
бўлади. Масалан: “Талаба А. мантиқ фанидан имтиҳон топширмади” 
ва “Талаба А. мантиқ фанидан имтиҳон топширди”. Бу зид ҳукмлар 
турли вақтга нисбатан чин бўлади, яъни улар ўртасида зиддият 
бўлмайди. 
Демак, фикрлаш жараѐнида, вақт, муносабат ва объект бирлигининг 
сақланиши зиддият қонунининг амал қилиши учун зарурий шарт-
шароит ҳисобланади.


11 
Мантиқ илми умуман ҳар қандай зид ҳукмларни таъқиқламайди, 
балки бир масала юзасидан бир хил вақт ва муносабат доирасида 
ўзаро зид, қарама-қарши ҳукмларни баѐн қилиш мумкин эмаслигини 
таъкидлайди. 
Формал мантиқ диалектик зиддиятлар билан мантиқий зиддиятларни 
чалкаштириб юборишни қоралайди. Мантиқий тафаккурдаги зиддият 
билан реал ҳаѐт зиддиятларини, яъни диалектик зиддиятни бир-биридан 
фарқлаш, уларни алмаштириб юбормаслик зарур.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling