Мунтазам хатолик деб умумий хатоликнинг такрорий ўлчашлар мобайнида муайян қонуният асосида ҳосил бўладиган, сақланадиган ёки ўзгарадиган ташкил этувчисига айтилади. Умумий хатоликни қуйидагича тасвирлашимиз мумкин:
Мунтазам хатоликларнинг келиб чиқиш сабаблари турли туман бўлиб, таҳлил ва текширув асосида уларни аниқлаш ва қисман ёки буткул бартараф этиш мумкин бўлади. Мунтазам хатоликларнинг асосий гуруҳлари қуйидагилар ҳисобланади:
Услубий хатоликлар;
Асбобий (қурилмавий) хатоликлар;
Субъектив хатоликлар.
Ўлчаш усулининг назарий жиҳатдан аниқ асосланмаганлиги натижасида услубий хатолик келиб чиқади.
Ўлчаш воситаларининг конструктив камчиликлари туфайли келиб чиқадиган хатолик асбобий хатолик деб аталади. Масалан: асбоб шкаласининг нотўғри градуировкаланиши (даражаланиши), қўзғалувчан қисмнинг нотўғри маҳкамланиши ва ҳоказолар.
Субъектив хатолик - кузатувчининг айби билан келиб чиқадиган хатоликдир.
Жадвалдаги топшириқни бажаринг !
Т.т
№
| Хатоликлар тўғрисида маълумотлар. | Ўлчаш аниқлиги ҳақида. | Формулалар ҳақида | | |
| | | | |
| | | | |
| | | |
| | | | | | | | | |
Do'stlaringiz bilan baham: |