Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти


Download 3.56 Mb.
bet21/23
Sana28.10.2023
Hajmi3.56 Mb.
#1731956
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
лабор.иш бажар. хисобт АЙ

Абсолют (мутлақ) хатолик. Бу хатолик катталик қандай бирликларда ифодаланаётган бўлса, шу бирликда тавсифланади. Масалан, 0,2 V; 1,5 m ва ҳ.к. Мутлақ хатолик қуйидагича аниқланади:

= Ах - Ач  Ах - Ао;
бунда, Ах - ўлчаш натижаси;
Ач - катталикнинг чинакам қиймати;
Ао - катталикнинг ҳақиқий қиймати.
Абсолют хатоликни тескари ишора билан олингани тузатма (- поправка) деб аталади.
-= δ;
Одатда, ўлчаш асбобларининг хатолиги келтирилган хатолик билан белгиланади.
Абсолют хатоликни асбоб кўрсатишининг энг максимал қийматига нисбатини процентларда олинганига келтирилган хатолик деб аталади.
;
Нисбий хатолик - абсолют хатоликни ҳақиқий қийматга нисбатини билдиради ва фоиз (%) да ифодаланади:
= [(Ах - Ао )/Ао]∙100 = ( /Ао)∙100%.
Ўлчаш шароити тартибларига кўра хатоликлар қуйидагиларга бўлинади:
1.Статик хатоликлар - вақт мобайнида катталикнинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган хатоликлар. Ўлчаш воситаларининг статик хатолиги шу восита билан ўзгармас катталикни ўлчашда ҳосил бўлади. Агар ўлчаш воситасининг паспортида статик шароитлардаги ўлчашнинг чегаравий хатоликлари кўрсатилган бўлса, у ҳолда бу маълумотлар динамик шароитлардаги аниқликни тавсифлашга нисбатан тадбиқ этила олмайди.
2.Динамик хатоликлар - ўлчанаётган катталикнинг вақт мобайнида ўзгаришига боғлиқ бўлган хатоликлар саналади. Динамик хатоликларнинг вужудга келиши ўлчаш воситаларининг ўлчаш занжиридаги таркибий элементларнинг инерцияси туфайли деб изоҳланади. Бунда ўлчаш занжиридаги ўзгаришлар оний тарзда эмас, балки муайян вақт давомида амалга оширилиши асосий сабаб бўлади.
Келиб чиқиши сабаби (шароитига) қараб:

  • асосий;

  • қўшимча хатоликларга бўлинади.

Нормал (градуировка) шароитда ишлатиладиган асбобларда ҳосил бўладиган хатолик асосий хатолик дейилади. Нормал шароит деганда температура 20 С  5 С ҳаво намлиги 65 %  15 %, атмосфера босими (750 30) мм.сим.уст., таъминлаш кучланиши номиналидан 2 % ўзгариши мумкин ва бошқалар.
Агар асбоб шу шароитдан фарқли бўлган ташқи шароитда ишлатилса, ҳосил бўладиган хатолик қўшимча хатолик дейилади.
Моҳияти, тавсифлари ва бартараф этиш имкониятларига кўра:

  1. Мунтазам хатоликлар;

  2. Тасодифий хатоликлар;

  3. Қўпол хатоликлар ёки янглишув.


Download 3.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling