Босимни ўлчаш асбобларининг классификацияси:
Босим ўлчаш асбоблари ишлаш принципига кўра:
1.Суюқликли — ўлчанаётган босим суюқлик устунининг гидростатик босими билан мувозанатлаштирилади.
2.Юк—поршенли—ўлчанаётган босим поршенга қўйилган ортиқча куч (юк) билан мувозанатлаштирилади.
3.Деформацион (пружинали) — босим эластик элементларнинг деформацияси ёки уларнинг кучи билан мувозанатлашади.
4.Электрик — ўлчанаётган босим электр катталикларига ўзгартирилади.
Босим ўлчаш асбоблари ўлчанаётган катталикнинг турига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
1.Манометр—абсолют ва ортиқча босимни ўлчайди.
2.Барометр—атмосфера (ҳавонинг барометрик) босимини ўлчайди.
3.Вакууметр—берк идиш ичидаги суюқлик ва газ босимининг камайишини ўлчайди (сийраклашган босимни).
4.Мановакууметр—ортиқча босим ва босим камайишини ўлчайди.
5.Напоромер (микроманометрлар)—кичик қийматли ортиқча босимни ўлчайди.
6.Тягомер (микроманометрлар)—кичик қийматли сийракланишни ўлчайди.
7.Тягонапоромер—кичик қийматли босим ва сийракланишни ўлчайди.
8.Дифференциал манометрлар икки босим айирмасини ўлчайди (улардан ҳеч бири атроф муҳит босими бўлмайди).
1.Икки найчали манометр:
1,2 -икки вертикал туташ найча; 3 - метал ёки ёғоч асос;ва 4-шкаладан иборат.
Агар найчанинг очиқ қисмидаги суюқлик устунининг гидростатик босими иккинчи қисмдаги босим билан мос келса система мувозанат ҳолатда бўлади.
РаS=Pбs+Hsg(-1) (10)
бу ерда Ра - қувирдаги ёки қурилмадаги абсолют босим, Па;
Рб - барометрик (атмосфера) босими, Па;
s - найча кесимининг юзи, м2;
Н - суюқлик сатҳининг фарқи, Н=h1+h2, М;
- манометрдаги суюқлик зичлиги, кг/м3;
1 - суюқлик устидаги муҳитнинг зичлиги кг/м3;
g - эркин тезланиш кучи, м/с2.
(10) тенгламадан қуйидагини оламиз
Ра=Рб+Нg(-1) (11)
ёки
Рорт=Ра—Рб=Нg (12)
Босимлар фарқини аниқлашда эса Р=Р1—Р2=Нg(-1) (13) бўлади.
Шиша найча ички диаметри 8—10 мм бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |