102
илм ва тажрибага эга кадрлар билан боғлиқ эканлигини ҳам
эътиборга олиш лозим.
Умуман олганда, талабаларни илмий-тадқиқотга йўналти-
ришнинг замонавий тенденциялари таълим ва илм-фан ривожланган
давлатларда мунтазам янгиланиб бораётганлигини
таъкидлаш
зарур. Марказий Осиёдаги бошқа давлатларга
нисбатан бироз кеч
бўлса-да, Ўзбекистон олий
таълимининг кредит тизимига
ўтаётганлиги маълум маънода ўқитишнинг
замонавий парадиг-
маларига мос таълим бериш имкониятини яратади. Тан олиш керак,
- таълим сифати самарадорлигига эришиш учун олдинда кўплаб
вазифалар бор. Бу вазифалар орасида тўғри таълим сиёсатини
амалга ошириш билан бир қаторда, аҳолининг билим олишга бўлган
муносабатини ўзгариши билан ҳам боғлиқ. Бир сўз билан айтганда,
ёшларга таълим бериш орқали
уларга табиатан берилган
изланувчанлик, яратувчанлик, ижодкорлик имкониятларини ривож-
лантиришга жиддий эьтибор қаратишимиз лозим.
Бизнинг фикри-
мизча, Болонья декларациясининг мазмуни ва олий таълимга кредит
тизимининг татбиқ қилиниши ёшлардаги юқорида
келтириб
ўтилган сифатларнинг ривожланишига самарали таъсир кўрсатади.
Шахсга йўналтирилган ўқув дастури асосида талабаларда тадқиқот-
чилик малакаларини ривожлантириш
таълимнинг анъанавий
шаклига нисбатан кредит тизимида самарали натижа беради.
Do'stlaringiz bilan baham: