Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги


  2.3. Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/30
Sana11.10.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1698651
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30
Bog'liq
Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини

 


63 
2.3. Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига 
кадрлар тайѐрлаш тизимини такомиллаштириш 
Кадрларни экологик ўқитиш даражаси иқтисодий ўсиш суръатларига ва 
сифатига сезиларли таъсир кўрсатади. Экологик тоза маҳсулот ишлаб 
чиқаришнинг паст даражаси кўп жиҳатдан миллий иқтисодиѐтнинг 
рақобатбардошлигини чеклайди. Шу сабабли экологик таълим, жамият 
онгини экологизация қилиш экологик хавфсизликни таъминлашда, 
мамлакатнинг барқарор ривожланишга ўтишига шароит яратишда ҳал 
қилувчи омил ҳисобланади. 
Мамлакатимизда экологик соҳага кадрлар тайѐрлаш, узлуксиз таълим 
тизимига экологиянинг асосий тушунчаларини интеграция қилиш соҳаларида 
сезиларли ишлар амалга оширилаѐтганига қарамай, жамиятнинг, етиштириб 
чиқарилаѐтган мутахассисларнинг экологик тушунча, маданият ва фикрлаш 
даражаси жамиятни модернизация қилишнинг замонавий талабларига жавоб 
бермаяпти. Масалан, олий таълим муассасаларининг битирувчилари ўз 
функционал мажбуриятларини бажаришда атроф-муҳит омилини ҳисобга 
олмайдилар. Шу билан бирга, саноат ва ижтимоий соҳаларнинг замонавий 
талаблари экологик хавфсизликнинг асосий қоидаларига риоя қилишни 
назарда тутади. Олий таълим муассасалари битирувчилари нафақат экология, 
атроф-муҳит иқтисодиѐти, жаҳон ва миллий экологик сиѐсат соҳасидаги 
билимларга эга бўлишлари керак, балки ўзларининг профессионал 
фаолиятлари соҳасидаги махсус билимларни мунтазам равишда олишлари 
лозим.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим ван ва маданият 
масалалари бўйича қўмитаси (UNESCO) ва консалтинг ташкилоти (DGP 
research & Consulting) ҳамкорлигида жалб қилинган нуфузли хорижий 
экспертлар гуруҳи томонидан 2017 йилнинг январь-июнь ойларида 
Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини комплекс ўрганиш хулосалари 
экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимига ҳам боғлиқ эканлигини 
инобатга олиш лозим. Хулосаларда олий таълим жараѐнида назария ва 


64 
амалиѐт 
яхлитлиги 
таъминланмаганлиги, 
талабаларнинг 
малакавий 
амалиѐтларини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказиш самарали ташкил 
этилмагани оқибатида битирувчиларнинг аксарият қисми тайѐр мутахассис 
бўлиб чиқиш ўрнига, ишга жойлашгандан сўнг қайтадан ўз касбини, 
мутахассилигини 
ўрганаѐтганлиги, 
шунингдек, 
хорижий 
таълим 
муассасалари билан ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмаганлиги каби 
камчиликлар қайд этилган
38

Эколог 
мутахассисларни 
ишга 
жойлашишида 
учраѐтган 
қийинчиликларга республикамизнинг олий ва ўрта махсус таълим 
муассасалари ҳамда экология соҳасидаги давлат бошқарув органлари, 
шунингдек, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида чуқур ҳамкорлик 
алоқалари мавжуд эмаслигини бир сабаб сифатида олишимиз мумкин. Яъни 
олий таълим–илм-фан–ишлаб чиқариш алоқадорлиги кучли эмас. Бунинг 
натижасида соҳага кадрлар тайѐрлашда иш берувчиларнинг эҳтиѐж-
талаблари инобатга олинмаяпти. Асосий буюртмачи бўлган давлат 
ташкилотлари ҳам фақатгина керакли мутахассислар сонини беради, бўлажак 
мутахассислар жавоб бериши керак бўлган сифат талаблари эса эътибордан 
четда қолади. Олий таълим дастурларининг ўзгарувчан меҳнат бозори 
талабларига ҳамоҳанглигини таъминлаш учун иш берувчилар томонидан 
тизимли ишлар амалга оширилмаяпти. Иш берувчиларни кадрлар тайѐрлаш 
жараѐни, малака талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишга фаол 
жалб қилиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим. 
Бундан ташқари, соҳадаги малакали ва тажрибали мутахассисларни олий 
таълим муассасаларида талабаларни ўқитиш, педагог кадрларни қайта 
тайѐрлаш ва малакасини ошириш курслари ўқув жараѐнига жалб этишни 
йўлга қўйиш лозим. Шунда назария ва амалиѐт бир-бирига яқинлашишишига 
эришилади. 
38 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
―Олий маълумотли мутахассислар тайѐрлаш сифатини 
оширишда иқтисодиѐт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли Қарори


65 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Олий 
маълумотли мутахассислар тайѐрлаш сифатини оширишда иқтисодиѐт 
соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли Қарорига 
мувофиқ, ҳудудларда янги барпо этилаѐтган, қайта тикланаѐтган, 
реконструкция қилинаѐтган замонавий корхоналар ҳамда иқтисодиѐтни 
диверсификация ва модернизация қилинаѐтганлигини инобатга олган ҳолда, 
янги касб ва мутахассисликларга бўлган талаб-эҳтиѐжларни қоплаш 
мақсадида аниқ баланс ҳисоб-китобларига асосланган олий таълимга қабул 
квоталарини шакллантириш масаласи қўйилди. Бундан ташқари, 2017 йил 21 
апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―2017-2021 йилларда 
маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан 
такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-
2916-сонли Қарорининг қабул қилиниши юртимизда экология ва санитария 
муҳитини янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, шаҳар ва 
қишлоқларимизнинг янада обод ва кўркам қиѐфа касб этиши йўлидаги улкан 
амалий қадам бўлди. Келгуси беш йилда чиқиндилар бошқаруви мутлақо 
янги механизм асосида амалга оширилади. Бундай ислоҳотлар сабаб соҳада 
айнан чиқиндилар бошқаруви бўйича юқори малакали мутахассисларга 
бўлган эҳтиѐж туғилади. Бир неча йиллардан буѐн 5А630103 – ―Саноат 
чиқиндиларини тозалаш (рекуперация)‖ мутахассислиги бўйича кадрлар 
тайѐрлаш тўхтатиб қўйилган эди. Шу сабабли ушбу мутахассислик бўйича 
магистрлар тайѐрлашни тиклаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, 
жаҳоннинг кўплаб ривожланган мамлакатларида, жумладан Германиянинг 
The University of Northampton, Magdeburg-Stendal University of Applied 
Sciences, Шотландиянинг University of the West of Scotland олийгоҳларида, 
Россия Федерациясининг Россия Халқлар дўстлиги университети, 
Владивосток Давлат иқтисодиѐт ва сервис университетида ―Чиқиндилар 
бошқаруви (менежменти)‖ йўналишида бакалавр ва магистрлар тайѐрланади. 
Ушбу олийгоҳлар тажрибасини ўрганган ва миллий ривожланиш 


66 
стратегияларидан келиб чиққан ҳолда ―Чиқиндилар бошқаруви‖ йўналишида 
ҳам бакалавр-магистрлар тайѐрлаш масаласини кўриб чиқиш лозим.
Экологик кадрлар тайѐрлаш бўйича жаҳондаги илғор хорижий 
тажрибалар етарлича ўрганилмаган ва амалиѐтда қўлланилмаяпти. Бугунги 
кунда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳаси ҳар бир мамлакатнинг 
эътибор марказида турибди ва бу бўйича ривожланган мамлакатлар юқори 
натижаларга эришишга улгуришган. Нафақат кадр тайѐрлаш, балки атроф-
муҳит муҳофазасини таъминлаш, яшил иқтисодиѐтга ўтиш бўйича 
тажрибаларини ўрганиш ва мамлакатимизда қўллаш учун соҳада илмий-
тадқиқот ишларини олиб бораѐтган изланувчи-тадқиқотчилар, олимларни 
халқаро тажриба алмашиш учун қисқа муддатли стажировкаларни йўлга 
қўйиш лозим. Бунда энг тоза деб тан олинган – Финляндия, Швеция, 
Денмарк, Словения, Испания, Франция
39
каби мамлакатларнинг атроф-
муҳитни сақлаш борасидаги тажрибаларини ўрганиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. 
Яна бир муҳим масала – таълим мазмунини ташкил этувчи меъѐрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам такомиллаштирилишдир. Улар ичида алоҳида 
аҳамиятга эга бўлган ҳужжат бу – ОТМнинг ўқув режасидир. Унинг тўғри 
ишлаб чиқилгани, фанларнинг жойлашиш тартиби, амал қилиш муддати 
таълим сифати ва мазмунига бевосита таъсир кўрсатади. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йилда қабул қилинган ―Олий 
таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида‖ги 343-
сонли қарорига 2015 йил 10 январда киритилган ўзгартириш ва 
қўшимчаларда, жумладан, шундай қайд этилган: ―...фаннинг ўқув режаси – 
олий таълимнинг муайян бакалавриат таълим йўналиши ѐки магистратура 
мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва 
курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги 
ҳажмини белгилайдиган ҳужжат‖. Демак, ўқув режада муайян йўналиш, 
мутахассислик бўйича ўтиладиган фанлар блоки, уларнинг номи, ҳажми, 
39
https://improb.com/top-cleanest-countries-in-the-world/ 


67 
семестри, муддати акс этади. Шу асосида кафедралар ўз йўналишлари бўйича 
ўқув юкламаси ишлаб чиқади ва профессор-ўқитувчиларга соатлар 
тақсимланади.
Ўқув режа таянч олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилиб, 
Олий ва ўрта махсус таълими вазири томонидан тасдиқланади ва ўқув 
жараѐнига татбиқ этилгандан кейин камида беш йил амалда бўлади. Агар 
шундай бўлса, муайян йўналиш ѐки мутахассислик бўйича ишлаб чиқилган 
ўқув режа биринчи курсдан то тўртинчи курсгача бўлган муддат ва шу 
даврда ўтиладиган фанларни қамраб олиши керак. Аммо ҳозир аксарият олий 
таълим муассасалари бир эмас, балки бир неча ўқув режа асосида иш олиб 
бормоқда. Маълумотларга қараганда, сўнгги уч йилда ўқув режага тўрт марта 
ўзгартириш киритилган
40
.
Бунинг натижасида айрим профессор-ўқитувчилар қайси ўқув режага 
таяниб ишлаѐтганини аниқ билмайди. Бир эмас, бир неча ўқув режа асосида 
ишлаш ўқитувчиларни жуда чалғитади. Таянч олий таълим муассасалари 
томонидан ишлаб чиқиладиган ўқув режани ўзгартиришга, табиийки, шу 
муассасаларнинг соҳа бўйича етакчи профессор-ўқитувчилари жалб этилади. 
Унда, асосан, жаҳондаги таълим жараѐни ва фанлардаги ўзгаришларга қараб 
ўқув режадаги фанларни оптималлаштириш ҳамда замонавий фанларга 
кўпроқ ўрин ажратиш мақсад қилинади. Аслида, бундай мақсад бўлгани 
яхши. Бироқ ўқув режадаги ўзгаришлар ўзини қанчалик оқлаѐтгани, унинг 
ўзгартирилиши кадрлар тайѐрлаш сифатига ижобий таъсир этаѐтгани, энг 
муҳими, олий таълим муассасасида фаолият олиб бораѐтган мутахассис бу 
ўзгаришларнинг моҳиятини англаб, ўз фаолиятига татбиқ эта олаѐтгани 
тўғрисида ижобий фикр билдириш қийин. Чунки биргина шу ҳужжатнинг 
ўзгариши ўқитувчи аудиторияга кирганда қўлида бўлиши керак бўлган 
муҳим ҳужжатлар: фан дастури, календар-тематик режа, ўқув-услубий 
мажмуа, модуллар, ўқув адабиѐтлари номи ва ҳажмининг ўзгаришига олиб 
келади.
40
http://marifat.uz/marifat/ruknlar/olii-talim/1098.htm 


68 
Ўқув режадаги энг катта муаммолардан бири унда фанлар сонининг 
кўплигидир. Битта ўқув режада салкам 50-60 тагача фан бор. Ўқув режаларда 
бир-бирини такрорлайдиган фанлар жуда кўп. Тўртта ўқув режадаги 
фанларнинг битта-иккитасидаги ўзгариш, соатлардаги фарқларни ҳисобга 
олмаганда, деярли такрорланади. Ўқитувчиларнинг юклама ва фаннинг 
ортидан қувиши туфайли бир-бирини такрорлайдиган фанлар кўпайиб 
боряпти. Бунинг реал ечимини топиш лозим. Асосий мақсад юкламани ѐки 
фанни кўпайтириш эмас, балки таълим сифатини таъминлаш экан, фанлар 
сонини қисқартириб, соатини оптималлаштириш зарур. Шунда юклама 
камайиб, бир ставкада ишлайдиган ўқитувчининг соати 900 дан 500—600 
соатга тушади. Тўғри, авваллари ўқитувчи юкламаси фанга қараб 
тақсимланар эди. Энди эса талаба сонига қараб белгиланади. Шунингдек, 
ўқув режада фанларнинг кўплиги туфайли бир ўқитувчи 5-6 та, ҳатто ундан 
ҳам кўп фандан дарс беради. Бу албатта таълим сифатига салбий таъсир 
кўрсатади.
Чиндан ҳам, фанларнинг керагидан ортиқлигини талабалар ҳам 
эътироф этишади. Олий таълимдаги камчиликлар ҳақида гап кетганда улар, 
биринчи навбатда, ортиқча фанларга эътироз билдирадилар. Шундай фанлар 
ҳисобига талабалар бир семестрда 10-12 тагача фанни ўзлаштиришга 
мажбур. Буни хорижий давлатлар, масалан, АҚШ мисолида кўрадиган 
бўлсак, битта семестрда ўтиладиган фанлар 5-6 тадан ошмайди.
Шу маънода, фанларни муайян мутахассислик, йўналишлар талабидан 
келиб чиқиб қисқартириш, оптималлаштириш ниҳоятда зарур. Шу 
мақсадларда ҳам ўқув режаларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан, 
5630100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар 
бўйича) бакалавриат таълим йўналишининг 2017 йил учун ишлаб чиқилган 
ўқув режаси 2016 йил ўқув режасидан юклама ҳажми, фанлар учун 
ажратилган соатлари билан анча фарқ қилади (илова). Унда гуманитар ва 
ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки учун умумий юклама ҳажми 1371 
соатдан 1037 соатга камайтирилди. Математик ва табиий-илмий фанлар 


69 
блоки эса 872 соатдан 920га кўпайтирилди ҳамда янги ―Гарбология 
(чиқиндишунослик)‖ фани Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―2017-
2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш 
тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сонли Қарори бўйича 
қўшилди. Умумкасбий фанлар миқдори эса кескин оширилди ва 3546 соатни 
ташкил этди. Бунда ―Экологик саѐҳат‖ номли янги фан Ўзбекистон Экологик 
ҳаракати депутатлари тавсиясига кўра киритилди. Шунингдек, ―Амалий 
экология‖, ―Геоэкология‖, ―Биокимѐ‖, ―Муҳофаза қилинадиган табиий 
ҳудудлар‖, ―Барқарор ривожланиш асослари‖ ―Ёш физиологияси ва гигиена‖ 
каби фанларга соатлар ажратилди. Унда малака амалиѐти ва битирув 
малакавий ишига ажратилган соатлар миқдори кўпайтирилгани ҳам 
аҳамиятлидир. 
Аммо ўқитувчи юкламасининг бажарилишига келганда масала биз 
ўйлагандан кўра анча чигал ва мураккаб экани кўринади. Олий таълим 
муассасасида фаолият олиб борадиган профессор-ўқитувчилар йиллик ўқув 
юкламасини бажариш учун, бир нечта, баъзида тор мутахассислик эгалари 
тўрт-беш фандан дарс ўтишига тўғри келади. Бўлмаса, юкламани 
бажаролмайди. Энди 5-6 фандан дарс берадиган профессор-ўқитувчи шунча 
фанга тайѐргарлик кўриши ва сифатли таълим бериши мавҳумлашади. 
Бунинг устига, ўтиладиган фанлардан ўқув-услубий мажмуа яратиш ѐки уни 
такомиллаштириб бориш зарур. Қолаверса, ҳар ўқув йилида ўқув-методик 
мажмуа тузилишига талаблар ўзгариб туради. Бундай ҳолатларда ўқув 
режадаги қайси фанларни қисқартириш, айниқса, тор доирадаги йўналиш ва 
мутахассисликларга тегишли умумкасбий, ихтисослик фанлари соати кам 
бўлган ҳолатда муаммога айланмоқда. 
Мутахассис учун керак бўлган фанлар ўқитилиши зарур. Масалан, 
биринчи блокдаги иқтисодиѐт, фалсафа, сиѐсат каби фанлар бўлғуси 
мутахассислар учун жуда зарур. Қисқартириш деганда ўқув режада 
такрорланаѐтган фанлар сонини камайтиришни назарда тутиш лозим. Шу 


70 
боис ўқув режа яхши ўрганилиб, фанлар мазмунан оптималлаштирилса, 
ўқитувчининг юкламаси чиқади. Чиндан ҳам, текширишларда 5-6, ҳатто 
ундан кўп фандан дарс ўтаѐтган ўқитувчилар аниқланган. Натижада педагог 
битта мажмуа билан ҳамма курсга кириб кетаверади. Янги талаблар бўйича 
ўқув режадан келиб чиқиб, тўртта курсга, тўртта ўқув-услубий мажмуа 
яратилиши керак. Маъруза сони, аудитория соати, дарсларнинг кўплиги, 
бундан ташқари, ортиқча қўшимча ишлар ўқитувчини чарчатади. Аслида, 
профессор-ўқитувчи бир, энг кўпи билан иккита фандан дарс бериши 
мақсадга мувофиқ бўлади. Аксарият олий таълим муассасаларида ўқув 
режани ўз йўналиш ва мутахассисликларига мослаштириш туфайли 
юкламани белгилашда соатлар майдалашиб кетади. Битта фаннинг маърузаси 
бир ўқитувчига, семинар ва амалий машғулотлари бошқа ўқитувчига 
тақсимланади. Дарснинг сифатига жавоб беришга тўғри келганда, эгаси 
топилмай қолади. Маъруза ўқиган ўқитувчи ўқув-услубий мажмуани 
такомиллаштиришни семинарни ўтган педагогга юклайди. Маърузанинг 
моҳиятини яхши тушунмаган семинар ўқитувчиси эса мажмуани билганича 
ѐзади. Охир-оқибат дарснинг сифатига путур етади. 
Ўқув йилининг сўнгида келгуси йил учун ишлаб чиқилган ўқув режага 
асосан, кафедранинг юкламаси ва соатлар тақсимоти ишлаб чиқилади. 
Бундан кўзланган мақсад, таътилга кетаѐтган педагог-ходимлар янги ўқув 
йилида қандай фанлардан дарс ўтишларини олдиндан билиши ва тайѐргарлик 
кўриб бориши назарда тутилади. Аммо таътилдан сўнг ўқув йилининг 
бошида тасдиқланган ўқув режада соатларнинг ўзгаргани кафедралар ва 
айниқса, ўқитувчиларни чалғитади. 
Ҳозир олий таълим тизимида катта ўзгаришлар бўлмоқда, янгиликлар 
кутиляпти. Айрим ОТМда эксперимент сифатида кредит тизими жорий 
қилиняпти. Бундан ташқари, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаѐтган халқаро 
олий таълим муассасалари қаторига яна янгилари қўшилиши кўзда 
тутилаѐтган пайтда, табиийки, ўқув режанинг яна ўзгариши кутиляпти. 
Шундай экан, бу ўзгаришлар, аввало, олий таълимда фаолият олиб борадиган 


71 
педагог ходимлар учун қулай, қолаверса, таълим учун самарали бўлиши 
мақсадга мувофиқ. Зеро, таълим сифатига қўйилаѐтган талаблар ва меҳнат 
бозори конъюнктураси тез ўзгараѐтган ҳозирги шароитда ўқув режа ва фан 
дастурларининг тушунарли ва пухта ишлаб чиқилиши олий таълимга, 
қолаверса, мутахассислар тайѐрлаш сифатига ижобий таъсир кўрсатади. 
Ўқув муассасаларида ѐшларга экологик таълим бериш учун зарур 
бўлган ўқув қўлланмаларида эколог ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 
йўналишлари бўйича кадрлар тайѐрлаш тизими, амалдаги эколог кадрларга 
бўлган эҳтиѐжни тўлақонли инобатга олмаган ҳолда амалга оширилмаятгани 
ҳам таълим сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. 2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикаси ривожланиш стратегияси контекстида жорий 
йилнинг апрель ойида Президентимизнинг ―Олий таълим тизимини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 21-апрел ПҚ-2909-сонли 
Қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорда ўқув режа ва олий таълим 
дастурларини янада такомиллаштирш, сифат жиҳатдан янгилаб бориш
шунингдек, олий таълим тизимида янги авлод ўқув адабиѐтларини яратиш ва 
кенг жорий қилиш олий таълим муассасаларини замонавий ўқув, ўқув-
услубий ва илмий адабиѐтлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги ҳорижий 
адабиѐтларни сотиб олиш ва таржима қилиш асосида Ахборот ресурс 
марказлари фондларини доимий янгилаб бориш вазифалари юклатилган.
Қарорда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон миллий 
университети ―Экология‖ кафедраси томонидан ҳозирги кунда экология 
соҳасидаги бакалавр босқич талабалари ўқув дастурлари ривожланган 
хорижий давлатларнинг энг илғор тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда ўқув 
дастурлари, 
ўқув 
адабиѐтлари, 
шу 
жумладан, 
ўқув-методик 
комплексларининг халқаро стандартлар асосида замонавий, мутлақо янги 
талаблар асосида ишлаб чиқилди ва ўқув дастурлари 100%, ўқув адабиѐтлар 
эса 70%
таъминланди. Бундан ташқари, профессор-ўқитувчилар томонидан 
2017 йилнинг ўзида 1.Экология (факультетлараро), 2.Экология (экологлар 
учун), 3.Геоэкология (экологлар учун), 4.Кимѐвий экология (химиклар учун), 


72 
5.Гидроэкология (экологлар учун), 6. Биоэкология (экологлар учун) ўқув 
қўлланмалари тайѐрланди ва чоп этилди. Уларни такомиллаштиришда 
корхоналарнинг истиқболли вазифалари ва муаммолари асосида янгилаш 
ҳамда бойитиб бориш лозим.
Экология 
ва 
атроф-муҳит 
соҳасида 
фаолият 
юритаѐтган 
мутахассисларнинг малакасини ошириш тизими йўлга қўйилганига энди 
икки йил бўлади. Бироқ бу тизим ҳам янада кенгайтирилишга, 
такомиллаштирилишга муҳтож. 2016 йил 22 сентябрида ташкил этилган 
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат Қўмитаси ҳузуридаги 
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи ходимлар 
малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш Маркази фақат Тошкент шаҳрида 
фаолият юритмоқда ва минтақавий бўлимлар тузилмаган. Республиканинг 
олис ҳудудларида фаолият юритувчи эколог мутахассисларнинг аксарияти 
Тошкент шаҳрига келиб Марказнинг ўқув курсларида иштирок этиш 
имконига эга эмас. Шунингдек, Марказ Низомига кўра қайта тайѐрлаш ва 
малака ошириш курсларидаги ўқув жараѐни тингловчилар сони, қоидага 
кўра, камида 20 нафардан кам бўлмаган ҳолда, Марказ томонидан ташкил 
қилинадиган гуруҳларда ташкил этилади. Айрим ўқув машғулотлари илғор 
таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар негизида ташкил этилиши 
мумкин. Шу сабабли ҳамма корхона ҳам ходимини узоқ муддатга ишлаб 
чиқаришдан ажралган ҳолда малака ошириш учун бошқа жойга юборишни 
хоҳламаслиги мумкин.
Бундай ҳолатда энг оқилона ечим Марказнинг ҳудудий бўлинмаларини 
ташкил этиш ҳамда сиртқи таълим шаклида ўқитиш бўлиши мумкин. 
Ахборот материалларининг бир қисми тингловчилар томонидан мустақил 
ўрганиш учун электрон кўринишда тақдим этилади. Ўқув дастурлари 
мураккаблилик ва самарадорлик жиҳатидан, шунингдек ходимнинг қайси 
соҳа вакили эканлигидан келиб чиқиб турли даражаларга бўлинган ҳолда 
ишлаб чиқилади. Бунда ѐрдамчи ўқув марказларига эҳтиѐж сезилади, улар 
фаол масофадан ўқитиш дастурларини амалга оширишлари мумкин. 


73 
Шунингдек, онлайн курслар орқали нафақат ўша ходим билан, балки 
маъмурият аъзолари билан ҳам алоқа ўрнатиш имконияти очилади. 
Малака ошириш бўйича рақобат муҳитини яратиш нуқтаи назаридан 
нодавлат ташкилотлар ривожига ҳам йўл бериш лозим. Бунда ҳам кўплаб 
мутахассисларни малакасини ошириш, ҳам сифатли таълим олиш имконияти 
ошади.
Бундан ташқари, педагог кадрларни малакасини ошириш ва қайта 
тайѐрлаш тизимида ҳам ўқув дастурларига экология бўйича ўқув соатлари 
қўйилиши лозим. Раҳбар кадрларни малакасини ошириш институтларида 
экологик менежмент фанини ўқитиш зарурияти ҳам ортиб бормоқда. Чунки 
ҳозирги кунда қарорлар қабул қилишда молиявий хавфсизлик, жамият 
фаровонлигини таъминлаш каби масалалар ҳисобга олинганидек, экологик 
хавфсизликни таъминлаш ҳам инобатга олиниши лозим. 
Умуман олганда, экология ва атроф муҳит соҳасига кадрлар тайѐрлаш 
тизими мамлакатимизда олиб борилаѐтган ислоҳотларга монанд равишда 
ривожланиб, мукамаллашиб бормоқда. 


74 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling